Ремвекс

Таркиби:

Фаол моддалар: Парацетамол – 500 мг, аскорбин кислотаси – 200 мг, фенирамин малеати –  25 мг. Ёрдамчи моддалар: маннитол, лимон кислотаси, магний цитрати, аспартан, поливинилпиролидон, лимон ҳидли озуқа хушбўйи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Парацетамол, аскорбин кислотаси, фенирамин малеати.

Препаратнинг савдо номи:

Ремвекс

Фармакалогик гуруҳи:

Ўткир респиратор касалликларни белгиларини баратаф қилиш учун воциатлар.

Дори шакли:

Ичга қабул учун эритмани тайёрлаш учун кукун

Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли ўзига хос ҳидли кукун.

Ўткир респиратор касалликларни белгиларини баратаф қилиш учун воциатлар.

N02BE51

Парацетамол – асосан юмшоқ тўқималарда тез ва бир текис тақсимланади, ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 1,25 дан 3 соатга тенг. Жигарда микросомал фермент тизими орқали метаболизмга учрайди. Оғиз орқали қабул қилинган парацетамол дозасининг тахминан 85% сийдик билан (эркин ва конюгиацияланган парацетамол кўринишида) 24 соат давомида чиқарилади. Аскорбин кислотаси – меъда-ичак йўлларида (ингичка ичакдан) яхши сўрилади ва тўқималарда тақсимланади, айниқса буйрак усти безларида. Асосан жигарда дезокциаскорбин ва кейинчалик шовулсирка ва дикетогулон кислотасига айланиб метаболизмга учрайди. Ўзгармаган аскорбат ва метаболитлари сийдик, ахлат, тер, кўкрак сути билан чиқарилади. Фенирамин малеати – ичга қўлланилгандан кейин меъда-ичак йўлларидан аста-секин, лекин тўлиқ сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, ҳамда буйракларда амалга ошади. Ярим чиқарилиш даври – 14-25 соат, организмдан буйраклар орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

Грипп, «шамоллаш», ўткир респиратор вирусли инфекциялар, бурун ёндош бўшлиқларини яллиғланиши (пешона қисми, гайморит) симптомларини бартараф этиш /касаллик белгиларини камайтириш  мақсадида: – бош оғриғи, бўғим ва мушакларда оғриқлар, (тана зирқираши), томоқ оғриғи; – тана ҳароратини ошиши; – бурундан нафас олишни бузилишини (бурун “битиши”); – бурунни окишини; – аксиришни, бурун, кўз қичишишини, томоқда “қичишиш” ҳиссини; – кўзни ёшланишини симптоматик даволаш учун қўлланади.

Ичга, катталар ва 15 ёшдан ошган болаларга 1 саше – пакетчадан суткада 2-3 марта буюрилади. 1 саше – пакетчанинг ичидагиси етарли миқдордаги (камида 200 мл) қайноқ сувда эритилади. Препаратни қабуллари орасидаги интервал 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Буйрак етишмовчилигида препаратнинг қабуллари орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши керак. Қабул қилиш давомийлиги шифокор маслаҳатисиз оғриқ қолдирувчи воситаси сифатида буюрилганда 5 кундан, иситма туширувчи воситаси сифатида 3 кундан ошмаслиги керак.

Аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш), кўнгил айниши, эпигастрал оғриқлар, анемия, тромоцитопения; оғизни қуриши, аккомодация фалажи, сийдикни тутилиши, уйқучанлик. Узоқ муддат юқори дозаларда қўлланганида – гепатотоксик таъсири, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения; меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланиши, маъда-ичак йўлларидан қон кетишлар, нефротокциклик (папилляр некроз).

Парацетамолга, аскорбин кислотасига, фенирамин малеатига ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига юқори сезувчанлик. Меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали шикастланишлари (зўрайиш босқичидаги), буйрак етишмовчилиги, портал гипертензия, алкоголизм, глюкозо-6-фосфат дегидрогеназа танқислиги, болалар (15 ёшгача), ҳомиладорлик (И ва ИИИ уч ойлиги) ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Eтанол фенирамин малеатининг седатив таъсирини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши, антипсихотик (фенотиазин ҳосилалари) дори воситалари препаратнинг ножўя самаралари ривожланиши хавфини (сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятлар) оширади. Глюкокортикостероидларни бирга қабул қилиш глаукома ривожланиши хавфини оширади. Микросомал оксидланиш индукторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксид гуруҳи қўшилган фаол метаболитлар ҳосил бўлишини оширади, бу препаратнинг дозаси бироз ошириб юборилганида интоксикация ривожланиши хавфини оширади. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (циметидин) гепатотоксик таъсири хавфини пасайтиради. Парацетамол урикозурик дори воситаларини самарадорлигини пасайтиради.

Препарат билан даволаш фонида 3 кундан ортиқ давом этган гипертермияда ва 5 кундан ортиқ оғриқ синдромида шифокор маслаҳати талаб қилинади. Препаратни қабул қилиш глюкоза ва сийдик кислотасини плазмадаги миқдорини аниқлашда лаборатория текширишларининг кўрсаткичларини ўзгартиради. Даволаш вақтида периферик қон манзарасини ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиши керак. Туғма гипербилирубинемияда (Жилбер, Дубина-Жонсон ва Ротор синдромлари), ёпиқ бурчакли глаукомада, простата безини гиперплазиясида эҳтиёткорлик билан қабул қилинади. Даволаш даврида этанол истеъмол қилишдан (гепатотоксик таъсирни ривожланиши мумкин), автотранспортни ҳайдаш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларини талаб қиладиган бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

Ичга қабул учун эритмани тайёрлаш учун кукун саше – пакетчаларда.

3 йил.