Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: Л-орнитин Л-аспартат – 0,5 г; ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати, пропиленгликол, инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Л-орнитин Л-аспартат
Препаратнинг савдо номи:
Рекартам
Фармакалогик гуруҳи:
Гепатопротектор.
Дори шакли:
инекция учун эритма
рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган тиниқ эритма.
Гепатопротектор.
A05VA
Орнитин ва аспартатни ярим чиқарилиш даври қисқа, 0,3-0,4 соат.
Аспартатнинг оз қисми сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади.
Тақсимланиши ва биотрансформацияси.
Организмга вена ичига юборилгандан кейин Л-аспартатни компоненти учта асосий метаболик йўллар орқали ўзгаради: Тўқиманинг оқсилларига оқсил синтези орқали киритилиши;Энергияни ҳосил бўлиши, гликоген ва триглицеридларни оралиқ метаболизми;Алмаштириб бўладиган аминокислоталарга ва водороднинг бошқа бирикмаларига айланиши.
Л-орнитин ҳам учта йўл билан ҳосил бўлади: Мочевинани ҳосил бўлиш циклида оралиқ маҳсулот сифатида;Полиамидларнинг синтезида декарбоксилизация ферментни ҳосил бўлиши учун (оқсил синтезини бошқаришда иштирок этадиган катта бўлмаган азот бирикмалари)О-глютаматполуалдегид ва глютамин кислотасини ҳосил бўлиши учун.
Организмдан чиқарилиши.
Аминокислоталарнинг катаболизми вақтида аминогуруҳлар мочевинани ҳосил бўлиш циклида ишлатилади, уни шакллантиради ва организмдан буйраклар орқали чиқаради.
Қон оқими билан ташиладиган аминокислоталар нефронлар орқали февральланади ва проксимал найчалар орқали фаол ўтказиш тизимида қайта сўрилади
Жигар циррози, жигарнинг ёғли дистрофияси, гепатит каби жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлари натижасидаги гипераммониемияни даволаш учун; айниқса пайдо бўлувчи онгни бузилиши (кома олди) ёки неврологик асоратларни (жигар энцефалопатияси) даволаш учун қўлланади.
Препарат асосан вена ичига томчилаб инфузия йўли билан юборилади.
Ампула ичидагини 500 мл инфузион эритмада эритиш йўли билан одатда ҳар куни 4 ампулагача қўлланади .
Олдиндан коматоз ҳолатда ва кома ҳолатини оғирлигига кўра бошланғич даво сифатида 24 соат давомида 8 ампулагача қўлланади.
Препаратни одатдаги инфузион эритмалар (5% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси билан) билан аралаштириш мумкин.
Кўпи билан 6 ампулани 500 мл инфузион эритмада эритиш тавсия қилинади.
Дори воситасини максимал юбориш тезлиги: соатига 5 г.
Инфузия давомийлиги, тез-тезлиги ва даволашни олиб борилиши пациентнинг клиник ҳолатига қараб шахсий равишда аниқланади.
Нерв тизими томонидан: баъзида қизиб кетиш ҳисси.
Меъда-ичак йўллари томонидан: баъзида меъда-ичак йўлларида дискомфорт, кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин
Ўта юқори сезувчанлик, оғир буйрак етишмовчилиги (қон зардобида креатинин даражасини ҳаддан зиёд ошишида йўналтирувчи аҳамиятга эга деб қараш мумкин).
Концентрацияси юқори бўлган эритмани пенициллин, К витамини, рифампицин, мепробамат, диазепам, кломектиазолум, тиопентал натрий ва винкаминум билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.
Юқори дозаларда юборилганда қон зардобида мочевина даражасини назорат қилиш керак.
Агар жигар фаолияти сезиларли даражада бузилган бўлса, кўнгил айнишини ва қусишни бартараф қилиш учун инфузия тезлигини пациентга конкрет мослаштирилиши керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ.
Шунингдек, Л-орнитинни- Л-аспартатни ҳайвонларнинг репродуктив фаолиятига токсик таъсири бўйича бирон-бир тадқиқотлар ўтказилмаган.
Шунинг учун препаратни ҳомиладорлик вақтида қабул қилишдан сақлаш тавсия қилинади.
Ушбу препаратни кўкрак сутига чиқарилиши номаълум.
Шу сабабли, препаратни эмизиш даврида қўллашдан сақланиш тавсия қилинади.
Транспорт воситаларини (мураккаб механизмларни) бошқариш қобилиятига таъсири Касалликни ўзи транспорт воситаларини ва ҳар қандай мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилади, шунинг учун бу препаратни қабул қилаётган пациентларда бу қобилиятни бузилиши мумкин ва шундай қилиб, даволаниш вақтида бундай фаолиятдан сақланиш тавсия қилинади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.