Регимедрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Тиамин гидрохлориди (В1)                        – 250 мг, Пиридоксин гидрохлориди (В6)    – 250 мг; Цианокобаламин (В12)                    – 2 мг; ёрдамчи моддалар: бензил спирти, динатрий эдетати, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пиридоксин + тиамин + цианокобаламин

Препаратнинг савдо номи:

Регимед

Фармакалогик гуруҳи:

Б витамини ва унинг Б ва Б витаминлари билан мажмуаси.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

рангсиз, тиниқ эритма.

В витамини ва унинг В ва В витаминлари билан мажмуаси.

A11DB.

Тиамин мушак ичига юборилгандан кейин тез сўрилади ва қонга тушади. 50 мг дозада препарат юборилгандан кейин (юборишнинг 1 куни) 15 минут ўтгач тиаминнинг концентрацияси 484 нг/мл ни ташкил қилади. Пиридоксин мушак ичига юборилгандан кейин тизимли қон оқимига тез сўрилади ва 5-ҳолатда СН2ОН гуруҳини фосфорланишидан кейин коэнзим вазифасини бажариб организмда тақсимланади. Тиамин организмда бир текис тақсимланмайди. Тиаминнинг миқдори лейкоцитларда 15%, эритроцитларда – 75% ва плазмада – 10% ни ташкил қилади. Организмда тиаминнинг аҳамиятли заҳираларини йўқлиги туфайли, у организмга ҳар куни тушиши керак. Тиамин гематоэнцефалик тўсиқ ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида аниқланади. Пиридоксин бутун организм бўйича тақсимланади, йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва кўкрак сутида аниқланади. Организмда 40-150 мг В6 витамини мавжуд, унинг ҳар кунлик чиқарилиши 2,2-2,4% тўлдирилиш тезлигида тахминан 1,7-3,6 мг ни ташкил қилади. Пиридоксиннинг тахминан 80% қон плазма оқсиллари билан боғланади. Тиаминнинг асосий метаболитлари бўлиб тиамин карбон кислотаси, пирамин ва айрим номаълум метаболитлари ҳисобланади. Барча витаминлар орасида тиамин организмда кам миқдорда сақланади. Катта одам организми 80% тиамин пирофосфати, 10% тиамин трифосфати ва қолган миқдори тиамин монофосфати кўринишида тахминан 30 мг тиамин сақлайди. Тиамин сийдик билан чиқарилади, Т1/2 α-фазада– 0,15 соат, β-фазада – 1 соат ва терминал фазада – 2 кунни ташкил қилади. Пиридоксин жигарда тўпланади ва 4-пиридоксин кислотасига оксидланади, у сўрилгандан кейин максимум 2-5 соатдан кейин сийдик билан чиқарилади. Цианокобаламин асосан сафро билан чиқарилади, буйрак орқали чиқарилиши ўзгарувчан – 6% дан 30% гача. В12 витамини кўкрак сутига ўтади.

В1, В6 ва В12 витаминларининг исботланган танқислиги билан боғлиқ неврологик касалликлар;турли этиологияли нерв тизими касалликларини: невритлар ва полиневритлар (шу жумладан оғриқ синдроми билан кечувчи), ретробулбар неврит, периферик фалажлар (шу жумладан юз нерви), невралгия, полинейропатиялар (диабетик, алкоголли ва бошқалар) ни симптоматик даволаш учун қўшимча восита сифатида;антибиотиклар ёки изониазидлар билан даволаш чақирган витаминларни етишмовчилигида;алкоголизмнинг барча шаклларини (айниқса алкоголли энцефалопатия) даволашда қўлланади.

Фақат мушак ичига қўллаш учун буюрилади. Дозалаш ҳар бир пациент учун индивидуал бўлиши керак. Касалликнинг оғир ҳолатларида: 1 ампула ҳар куни секин мушак ичига (думба мушагига чуқур) юборилади. Касалликнинг ингилроқ шаклларида: хафтада 2 дан 3 ампулагача ёки шифокор кўрсатмалари бўйича.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – аллергик реакциялар (тери тошмаси, нафас олишни қийинлашиши, анафилактик шок, Квинке шиши). Нерв тизими томонидан: айрим ҳолларда – бош айланиши, онгни чалкашиши. Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – тахикардия; айрим ҳолларда – брадикардия, аритмия. Меъда-ичак йўллари томонидан: айрим ҳолларда – қусиш. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: жуда кам ҳолларда – кўп терлаш, акне, қичишиш, эшакеми. Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан: айрим ҳолларда – тиришишлар. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: айрим ҳолларда – препаратни юбориш жойида таъсирланиш юзага келиши мумкин, тизимли реакциялар тез юборганда ёки доза ошириб юборилганда кузатилиши мумкин. Агар кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси чуқурлашса ёки йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай бошқа янги ножўя самаралар пайдо бўлса, бу ҳақида шифокорга хабар бериш керак.

декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги;препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;16 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: Вернике энцефалопатияси, аёлларда климакс олди даври ва климакс даври, оғир стенокардия, мегалобласт анемия ва В12 витамини танқислиги билан кечувчи хавфсиз ва хавфли ўсмалар, тромб ҳосил бўлишига мойиллик, кексаларда (65 ёшдан ошган) эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Пиридоксин терапевтик дозаларда периферик декаробоксилизацияни кучайиши ҳисобига леводопанинг таъсирини (антипаркинсоник самараси) камайтириши мумкин, шунинг учун В6 витамини леводопа билан ва леводопа сақловчи препаратлар билан қўлланилмайди. Цианокобаламин оғир металл тузлари мавжудлигида фаолсизланади. Судья эритмалари билан аралаштирилганда В1 витамини тўлиқ парчаланади. Тиамин метаболизми маҳсулотлари мавжудлигида бошқа витаминлар фаолсизланади. Тиамин қўрғошин хлориди, ацетатлар, карбонатлар, ёдидлар, танин кислотаси, рибофлавин, темир аммоний цитрати, пенициллин (бензилпенициллин), метабисулфит ва глюкоза мавжудлигида фаолсизланади. Мис мавжудлигида (катализацияни кучайиши) ва рН ни ошганида тиаминнинг фаоллиги камаяди.

Препаратни вена ичига юбориш мумкин эмас. В6 витаминининг суткалик дозаси 2 г дан ошмаслиги керак. Препаратнинг тавсия этилган дозасини ошириш мумкин эмас. В12 витаминини юборганда фуникуляр миелоз ёки пернициоз анемияда клиник манзара, шунингдек лаборатор таҳлиллар ўзининг спецификлигини йўқотиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладорлик ва лактация даврида фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина Регимед препараттини қўллаш мумкин. Транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар аниқланмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ножўя таъсирлар кўринишларини кучайиши – яққол бош айланиши, кўнгил айниши, аритмия, брадикардия, кўп терлаш, тиришишлар. Даволаш: симптоматик даволаш.

Шифокор рецепти бўйича

5 мл дан тўқ сариқ рангли ампулаларда. 6 ампуладан пластик поддонда тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.