Қизилмия илдизининг сиропи rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: қизилмия илдизи қуюқ экстракти – 4 г; ёрдамчи моддалар: қандли сироп – 86 г, 90% ли этил спирти – 10 г.

Тасир этувчи модда(ХПН):

қизилмия илдизи қуюқ экстракти

Препаратнинг савдо номи:

Қизилмия илдизининг сиропи

Фармакалогик гуруҳи:

Балғам кўчирувчи восита.

Дори шакли:

сироп

қўнғир рангли, ўзига хос ҳидга ва таъмга эга қуюқроқ суюқлик.

Балғам кўчирувчи восита.

R05CA

Препаратнинг фармакокинетик текширишлари ўтказилмаган, чунки препарат турли биологик фаол моддаларни сақлайди.

Нафас йўлларининг балғам ажралиши қийин бўлган, йўтал билан кечувчи ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларини (бронхитлар, трахеобронхитлар, бронхопневмония, бронхоэктатик касаллик ва бошқалар) даволашда қўлланади. Меъда ва ўн икки бармоқ ичак асоратланмаган яра касаллигида, юқори секретор фаолиятли сурункали гастритни мажмуавий даволаш таркибида қўлланади. Организмининг носпецифик резистентлигини оширувчи восита сифатида ҳолсизланган пациентларда қўлланади. Болаларда кузатиладиган аллергик дерматит ва дерматозларни даволашда қўлланади.

Қизилмия илдизи сиропи кунига 3 марта ичга қабул қилинади: катталарга – 1 қабул қилишда бир десерт қошиқ ½ стакан сувда буюрилади;12 ёшдан катталарга – 1 қабул қилишда 1 чой қошиқ ¼ стакан сувда буюрилади;2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга бир қабул қилишда ½ чой қошиқ ¼ стакан сувда буюрилади;2 ёшгача бўлган болаларга – 1-2 томчидан 1 десерт қошиқ сувда қабул қилинади. Даволаш курси 7-10 кунни ташкил этади. Препаратни бундан узоқроқ вақт давомида қўллаш тавсия қилинмайди.

Аллергик реакциялар. Узоқ вақт қўлланилганда артериал қон босимини ошиши, суюқликни тутилиши, хатто шиш пайдо бўлиши мумкин.

Гипокалиемиянинг ривожланиши эҳтимоли туфайли, қизилмия препаратларини тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Қизилмияни узоқ вақт қўллаш билан боғлиқ гипокалиемия юрак гликозидларининг токсик таъсирини кучайтириши мумкин. Қизилмия ва кортикостероидларни бир вақтда қўлланилганда кортизолнинг ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин.

Ателье ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки препарат этил спирти сақлайди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Симптомлари: кўрсатилган дозаларда юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда гипокалиемия, артериал босимни ошиши, сув-туз алмашинувини бузилиши оқибатида периферик шишлар пайдо бўлиши мумкин. Симптоматик даволаш ўтказилади.

Рецепциз

50, 90 ёки 100 мл дан бураладиган қопқоқли шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналда.

2 йил.