Пустрника трава rasmini ko'rish

Таркиби:

гликозидлар, алкалоидлар, флавоноидлар, сапонинлар, эфир мойлари мавжуд.

Препаратнинг савдо номи:

Пустрника трава

Фармакалогик гуруҳи:

Седатив восита. Фармакологик хусусиятлари Тинчлантирувчи, қон босимини туширувчи, манфий хронотроп ва кардиотоник таъсир кўрсатади.

Дори шакли:

Доривор ўсимлик хом ашёси.

Седатив восита. Фармакологик хусусиятлари Тинчлантирувчи, қон босимини туширувчи, манфий хронотроп ва кардиотоник таъсир кўрсатади.

Уйқуни бузилиши билан бирга кечувчи невротик ва астеноневротик ҳолатларда, неврастенияда, неврозда, вегетатив томир дистониясида, артериал босимнинг кўтарилишида, тахикардия ва кардиалгик оғриқлар билан бирга ўтувчи климакcдан олдинги даврдаги вегетоневрозларда, артериал гипертониянинг бошланғич даврида мажмуавий даволаш таркибида, ҳамда гипертиреоздаги уйқусизликда ва гипертонияда қўллаш тавсия этилади.

Дамлама кўринишида қўлланади. Уни тайёрлаш учун 15 г ўт эмалланган идишга солинади, устидан 1 стакан (200 мл) қайнатилган қайноқ сув қуйилади, идишни қопқоғи ёпилиб, сув ҳаммомида (қайнаб турган сувда) 15 мин давомида иситилади, кейин совутилади, докадан ўтказилади (ўсимлик хом-ашёсини сиқиб). Олинган дамламанинг ҳажми кайнатилган сув билан 200 мл гача етказилади. Тайёрланган дамламани салқин жойда икки суткагача сақлаш мумкин. 1 ош қошиқдан кунига 3 марта, овқатдан 1 соат олдин қабул қилинади.

Аниқланмаган.

Аниқланмаган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз

30 г, 50 г дан полиетилен пакетларда, картон ўрамда; 10 кг, 15 кг дан қопларда.

2 йил.