Проканазолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: флуконазол – 50 мг и 150 мг;

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Проканазол

Фармакалогик гуруҳи:

замбуруғларга қарши препарат.

Дори шакли:

капсулалар

50 мг ли капсулалар: тўқ сариқ / оқ рангли, “2” ўлчамли, оқ кукун сақловчи қаттиқ желатинали капсулалар. 150 мг ли капсулалар: оқ / пушти рангли, “2” ўлчамли, оқ кукун сақловчи қаттиқ желатинали капсулалар.

замбуруғларга қарши препарат.

Ичга қабул қилинганидан сўнг флуконазол яхши сўрилади. Биокираолишлиги камида 90% ни ташкил қилади. Максимал концентрациясига (Смах) флуконазол қабул қилингандан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади. Плазмадаги концентрацияси тахминан 50-400 мг чегараларида дозага пропорционал. Препарат такроран қабул қилинганида плазмадаги чўққи концентрацияси ошади. Мувозанатли концентрацияга 5-10 кун давомида эришилади, аммо зарб доза буюрилганида 2 кундан сўнг эришиши мумкин. Плазма оқсиллари билан боғланиши паст (тахминан 12%). Флуконазол организмнинг барча суюқликларига яхши ўтади. Кўкрак сути, сўлак, балғам, синовиал, вагинал ва перитонеал суюқликларда флуконазолнинг даражаси плазмадаги унинг концентрацияси билан ўхшаш. Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги флуконазолнинг даражаси, унинг плазмадаги даражасининг тахминан 50-90% ни ташкил қилади. Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; қабул қилинган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган кўринишда сийдикда аниқланади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил қилади. Флуконазолнинг клиренси креатининнинг клиренсига пропорционалдир. Флуконазол диализ билан чиқарилади.

криптококкоз, шу жумладан криптококкли менингит ва ушбу инфекцияни бошқа жойда (шунингдек ўпка, терида) жойлашган нормал иммун жавоби бўлган беморлар, ҳамда ҳар хил шаклли иммуносупрессияси бўлган беморлар (шунингдек ОИЦ билан касалланган беморлар, аъзолар трансплантациясида); препарат ОИЦ билан касалланган беморларда криптококкли инфекцияларини олдини олиш учун ҳам қўлланилиши мумкин;ёйилган кандидоз, шу жумладан кандидемия, диссеминацияланган кандидоз ва бошқа инвазив кандидозли инфекциялар (қорин пардаси, эндокард, кўз, нафас ва сийдик йўлларининг инфекциялари). Даволаш ҳавфли ўсмалари бўлган беморларда, интенсив даволаш бўлими беморларида, иммуносупрессив ёки цитостатик терапия курсини ўтаётган беморларда, шунингдек кандидоз ривожланишига мойил бошқа омиллар бўлган ҳолларда ўтказилиши мумкин;шиллиқ қават кандидози, шунингдек оғиз ва халқум бўшлиғи (шунингдек протезларини тақиш билан боғлиқ оғиз бўшлиғининг атрофик кандидози), қизилўнгач, ноинвазив бронх­ўпка кандидози, кандидурия, тери кандидози; ОИЦ билан касалланган беморларда орофарингеал кандидозни қайталанишини олдини олиш;генитал кандидоз: қин кандидози (ўткир ва сурункали қайталанувчи), қин кандидозини қайталанишлари сонини камайтириш мақсадида олдини олиш (йилда 3 ва ундан ортиқ эпизодлар); кандидозли баланит;цитостатик кимётерапия ёки нур билан даволаш натижасида замбуруғли инфекцияларга мойил ҳавфли ўсмалари бўлган беморларда инфекцияни олдини олиш;тери микози, шунингдек оёқ панжаси, тана, чов соҳасининг микози; тангали темиратки, онихомикоз; тери кандидози;иммунитети нормал бўлган беморларда чуқур эндемик микозлар, шунингдек, кокцидиомикоз, паракокцидиомикоз, споротрихоз ва гистоплазмоз.

Ичга буюрилади. Суткалик доза замбуруғли инфекциянинг характери ва оғирлигига боғлиқ. ОИЦ билан касалланган беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишини олдини олиш учун дастлабки даволашнинг тўлиқ курси тугатилганидан сўнг, препарат ҳафтада     бир марта 150 мг дозада ёки 50 мг кунига 1 мартадан 7 кун буюрилиши мумкин. Вагинал кандидозда флуконазол  ичга бир марта 150 мг дозада қабул қилинади. Вагинал кандидознинг қайталанишини камайтириш учун препарат ойда 1 марта 150 мг дозада қўлланилиши мумкин. Даволаш давомийлиги индивидуал танланади; у 4 ойдан 12 ойгача давом этиши мумкин. Баъзи беморларга тез­тез қўллаш талаб қилиниши мумкин. Cандида чақирган баланитда флуконазол ичга бир марта 150 мг дозада буюрилади. Тери микозларида, шу жумладан оёқ панжалари, тиззалар, чов соҳаси микозларида ва тери кандидозларида тавсия қилинган доза ҳафтада бир  марта 150 мг ни ёки суткада бир марта 50 мг ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги одатий холларда 2­4 ҳафта, бироқ оёқ панжалари микозида узоқроқ даволаш талаб қилиниши мумкин (6 ҳафтагача). Тангали темираткида ­ 2 ҳафта давомида ҳафтада бир марта 300 мг, баъзи беморларга ҳафтада 300 мг ли учинчи доза керак бўлади, бошқа холларда бир марталик 300 мг қабул қилиш етарли бўлади. Онихомикозда тавсия қилинган доза ҳафтада бир марта 150 мг ёки 50 мг кунига 1 мартадан 7 кунни ташкил қилади. Даволашни инфекцияланган тирноқ алмашгунигача (инфекцияланмаган тирноқ ўсиб чиққунигача) давом эттириш керак. Қўл бармоқлари ва оёқ панжаларидаги тирноқлар қайта ўсиши учун одатда 3­6 ва 6­12 ой керак бўлади. Болаларда катталарники каби инфекцияларда даволаш давомийлиги клиник ва микологик самарага боғлиқ. Болаларда катталарникидан юқори бўлган дозани қўллаш мумкин эмас. Препарат ҳар куни суткада бир марта қабул қилинади. Шиллиқ қават кандидозида флуконазолнинг тавсия қилинган дозаси суткада 3 мг/кг ни ташкил қилади. Биринчи куни доимий барқарор концентрацияга тез эришиш мақсадида 6 мг/кг ли зарб доза буюрилиши мумкин. Ёйилган кандидозни ёки криптококли инфекцияларни даволаш учун тавсия қилинган доза касалликни оғирлигига қараб, суткада 6­12 мг/кг ни ташкил қилади. Инфекцияни ривожланиш хавфи цитотоксик кимётерапия ёки  нур билан даволаш натижасида ривожланувчи нейтропения билан боғлиқ бўлган иммунитети паст болаларда замбуруғли инфекцияларни олдини олиш учун препарат суткада 3­12 мг/кг дан индуцияланган нейтропениянинг яққоллиги ва сақланишининг давомийлигига қараб буюрилади. Болалар учун максимал суткалик доза 12 мг/кг ни ташкил қилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун дозалаш Флуконазол асосан сийдик билан  ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бир марта қабул қилинганида дозани ўзгартириш керак эмас. Буйрак фаолияти бузилиши бўлмаган кекса ёшдаги беморларда препаратнинг одатдаги дозалаш тартибига риоя қилиш керак.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тиришишлар. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қорин оғриғи, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қусиш, оғизда ёқимсиз таъм, жуда кам – гепатотокциклик (ОИЦ ёки хавфли ўсмалар бўлган беморларда). Қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, тромбоцитопения, гипокалемия. Аллергик реакциялар: якка холларда – анафилактик реакция; жуда кам – қичишиш, тери тошмаси, аммо айниқса ОИЦ бўлган беморларда эксфолиатив тери реакциялари, шу жумладан токсик эпидермал некролиз ва Стивенс-Джонсон синдроми кузатилиши мумкин; ангионевротик шиш, Лаелл синдроми (бундай холларда даволаш дарҳол тўхтатилади). Моддалар алмашинуви томонидан: плазмада холестерин ва триглицеридларнинг даражасини ошиши. Бошқалар: алопеция.

Флуконазолга, бошқа азол бирикмаларга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларнинг ҳар қандайига юқори сезувчанлик. Флуконазолни кўп марталаб суткада 400 мг дан ва ундан кўпроқ дозада қабул қиладиган пациентларда, флуконазолни терфенадин билан бир вақтда қўлланиши (қайта қўллаш таъсирини ўрганиш натижаларига кўра) мумкин эмас. Флуконазолни бошқа ҚТ интервалини узайтирувчи ва CЙП3А4 энзимлари билан метаболизмга учрайдиган дори воситалари (астемизол. пимозид, хинидин, терфенадин, цизаприд) билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Рифампицин билан бир вақтда қўлланганида плазмада флуконазолнинг концентрацияси пасаяди. Гидрохлортиазид ва флуконазолни бир вақтда қўллаш плазмада охиргисининг концентрациясини клиник аҳамияциз ошишига олиб келади. Флуконазол цитохром Р450 (CЙП3А4 ва CЙП2C9) ферментини ингибирлайди, шунинг учун баъзи дори воситаларнинг метаболизмига таъсир қилиш мумкин, шу билан плазмада бозентан, циклоспорин, мидазолам, нортриптилин, фенитоин, рифабутин, гипогликемик препаратлар (сулфонилмочевинанинг ҳосилалари), натеглинид, селектив циклооксигеназа-2-ингибирлари (целекоксиб, парекоксиб), такролимус, триазолам, варфарин ва зидовудиннинг концентрациясини оширади. Флуконазол сулфаметоксазолнинг токсик метаболитини ҳосил бўлишини ингибирлаши мумкин. Флуконазол цизаприд, терфенадин ва астемизол билан бир вақтда қўлланганида плазмада уларнинг концентрацияси ошиши мумкин, бу ҚТ интервални узайишига ва жиддий аритмиялар ривожланишига олиб келиши мумкин. Флуконазол қабул қилаётган пациентларга цизаприд, терфенадин ва астемизолни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Бир вақтда қабул қилинганида Флуконазол теофиллиннинг клиренсини пасайтиради. Бир вақтда қўлланганида флуконазол қабул қилаётган беморларда контрацептив стероидларнинг концентрациялари пасайиши ёки ошиши кузатилиши мумкин.

Буйрак фаолияти бузилган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади, чунки флуконазол асосан сийдик билан чиқарилади. Флуконазол курсли қўлланганида дозалаш тартиби креатинин клиренсини ҳисобга олиб белгиланади. Жигар фаолияти бузилган пациентларга препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади. Даволаш вақтида мумкин бўлган токсик самараларни аниқлаш мақсадида жигар ферментларининг даражасини ва пациентнинг ҳолатини мунтазам назорат қилиш керак. Флуконазолни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган жигарнинг шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Беморда тошма пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш керак. Буллёз шикастланишлари ёки кўпшаклли эритема пайдо бўлганида Флуконазолни бекор қилиш керак. Препарат қўлланганида кам ҳолларда анафилактик реакция кузатилганлигини кўзда тутиш керак.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда. 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

50 мг рецепт бўйича

50 мг 4 капсулалар блистерда ёки 150 мг 1 капсула блистерда, ичга қабул қилиш учун капсулалар, 1 капсула блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.