Прожестин КРрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г гел қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 10 мг прогестерон (қуруқ моддага қайта ҳисобланганда); Ёрдамчи моддалар: полиетиленоксид, глицерин, 96% этанол, карбомер, триетаноламин, полиетоксилланган, гидроксилланган канакунжут мойи, тозаланган сув.

Препаратнинг савдо номи:

Прожестин-КР

Фармакалогик гуруҳи:

Жинсий безларнинг гормонлари ва жинсий аъзолар патологиясида қўлланадиган препаратлар. Прогестерон.

Дори шакли:

гел

рангсиз ёки кучсиз сарғиш тусли, ўзига хос ҳидли гел.

Жинсий безларнинг гормонлари ва жинсий аъзолар патологиясида қўлланадиган препаратлар. Прогестерон.

G03DA04.

Терига суртилганда қўлланилган дозанинг тахминан 10% сўрилади. Қон айланиш тизимига тушмайди, тери ва сут безлари тўқималарида метаболизмга учрайди. Тизимли таъсири йўқ ёки аҳамияциздир.

Прогестерон етишмовчилиги фонидаги мастодиниялар ва хавфсиз мастопатияларни даволашда қўлланади.

Сиртга қўлланади. Апликаторнинг бир дозаси (2,5 г гел) суткада 1 марта ҳар бир сут безининг юзасига суртилади ва тўлиқ сингунигача ишқаланади. Даволаш курсининг давомийлиги – камида 3 ойни ташкил қилади.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Ушбу қўллаш усулида препаратнинг клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Тавсия этилган доза оширилмасин. Гелни тозаланган, қуруқ терига суртиш керак. Ҳайз циклининг кунидан қатъий назар қўлланади. Препарат суртилгандан кейин тўғри тушувчи қуёш нурларидан сақланиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши. Ҳомиладорликнинг ИИ-ИИИ уч ойлигида ёки эмизишда препаратни, фақат препаратни қўллашдан она учун кутилган фойдаси ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Болалар. Болаларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ёки диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Тизимли сўрилиши пастлиги сабабли дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам.

Рецепт бўйича

40 г дан гел шницель-дозатор билан тубада.

2 йил.