Полижен rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсулада қуйидагилар сақланади: фаол моддалар:

Препаратнинг савдо номи:

Полижен

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита; аминокислоталар ва ўсимлик компонентларидан таркиб топган витамин-минерал комплекси.

Дори шакли:

капсулалар

метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита; аминокислоталар ва ўсимлик компонентларидан таркиб топган витамин-минерал комплекси.

A11AB

Полижен препаратининг таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларининг умумий таъсири билан ифодаланади, шунинг учун кинетиккузатишларни ўтказиш имконияти йўқ; таркибига кирувчи барча компонентларини маркерлар ёки биотекширишлар ёрдамида кузатиш мумкин эмас.

катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда гипо- ва авитаминозларни даволаш ва олдини олишда;ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши, ҳолсизлик, диққатни жамлаш қобилиятини пасайишида;соғайиш жараёнларини тезлаштириш учун, хусусан оғир касалликлар, жарроҳлик операциялари ва радиотерапиядан кейин;турлича ривожланган анемияда;спортчиларнинг жисмоний чидамлилигини ошириш учун;стресс оқибатларини олдини олиш учун;аёллардаги климактерик даврда;эркаклар импотенциясида;жинсий астения ва бепуштликда;жинсий етилиш давридаги витаминларга бўлган талаб юқори бўлганида;парҳезга қатъий риоя қилувчи шахслар учун;мувозанатланмаган ва сифациз овқатланишда;сочларни тўкилиши ва синувчанлигида;неврозлар, қандли диабет, бўғимларни яллиғланиш касалликлари, кўз ва тери касалликлари ва бошқа сурункали касалликларда;организмнинг умумий қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Кунига ёки кунора бир капсуладан нонуштадан кейин қабул қилинади. Тавсия этилган даволаш курси 2-3 ҳафтани ташкил этади. Бошқа ҳолатларда шифокор тавсияси бўйича қабул қилиш керак.

Тавсия этилган дозаларда қўлланганида ножўя таъсирлари кам ривожланади. Айрим ҳолларда бош оғриғи, бош айланиши, тахикардия, аллергик реакциялар (эшакеми) намоён бўлиши мумкин. Яққол ифодаланган ножўя реакциялар ривожланганида препаратни бекор қилиш керак.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга;12 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Ҳозирги кунгача Полижен препаратини бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсири аниқланмаган. Бошқа витамин ва минерал препаратлари билан бир вақтда буюрилмайди.

Полижен препаратини куннинг иккинчи ярмида қабул қилиш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Полижен препаратини ҳомиладорлик ва лактация даврида қабул қилиш тавсия этилмайди. Агар бундай даволашни ўтказиш зарур бўлса, у ҳолда қатъий кўрсатмалар бўйича ва шифокорнинг синчков кузатуви остида ўтказилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

15-25°С ҳароратда сақлансин.

Полижен препарати тавсия этилган дозаларда қўлланганида дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Дозаси тасодифан ошириб юборилганида шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилган, чунки Полижен препаратини таркибига кирувчи компонентлар (айниқса ёғда эрувчи витаминлар ва темир) нинг организмга токсик таъсир қилиши мумкинлигини инобатга олиш керак.

Рецепциз берилади

6 та капсуладан блистерда. 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.