ПК Мерцрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

500 мл инфузия учун ҳажмли эритмаси бўлган ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 200 мг амантадин судьяи (1-адамантанамин судьяи), Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, инекция учун сув.

Препаратнинг савдо номи:

ПК-Мерц

Фармакалогик гуруҳи:

глутаматнинг антагонисти, паркинсонизмга қарши восита, вирусларга қарши восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

рангсиз, тиник суюқлик.

глутаматнинг антагонисти, паркинсонизмга қарши восита, вирусларга қарши восита.

N04BB01.

Паркинсон касаллиги (шу жумладан акинетик кризлар, Л-допа-индукцияланган дискинезиялар)Турли этиологияли паркинсонизм синдромиВигилликни бузилишлари (онгни бузилиши: карахтлик, сопор, кома; тетикликни ва нормал реакцияларга бўлган қобилиятини пасайиши: диққатни бузилиши) ва ташаббускорликни (нормал эс-ҳуши фонида ўраб турган оламга нисбатан қизиқишни камайиши – тўлиқ апатиядан психосоматик ноадекват қўзғалишгача бўлган бузилишлар) қуйидаги:Мияда қон айланишини ўткир бузилишлари (ишемик ва геморрагик импульслар, субарахноидал қон қуйилишлар)Диффуз церебрал ишемия (юрак-томир етишмовчилигидаги)Бош суяги – мия жароҳатлариБош суяги ички компрессион жараён (бош мия ўсмаси, бош мияга метастазлар; аневризма)Эндоген интоксикациялар (диабет, уремия, кома)Экзоген интоксикациялар (ухлатувчилар, алкогол, психотик постнаркотик синдром)Нерв тизимининг инфекцион касалликлари (менингит, энцефалит ва бошқ.)Транзитор синдроми.Хантингтон хореясиДегенератив деменция қон-томир патологияси оқибатидаги деменцияНейролептик экстрапирамид синдромларҲерпес Зостер ва постгерпетик невралгияНейропатик касаллигиМултитизимли дистрофияС гепатитиА гриппида қўлланилади.

Вена ичига, кунига 500 мл дан 1-2 марта буюрилади; дозани 500 мл дан кунига 3 мартагача ошириш мумкин. Қуйиш давомийлиги 3 соат (минутига 55 томчи). Вигиллик ва ташаббускорликни бузилишларида даволашнинг ўртача давомийлиги, кейинчалик препаратни оғиз орқали қабул қилишга ўтиш билан 7-14 кунни ташкил қилади. Паркинсон касаллигининг авж олган босқичларида кейинчалик препаратни оғиз орқали қабул қилишга ўтиш билан 500 мл дан 1-2 инфузия 5-7 кун давомида буюрилади. Акинетик кризларда кейинчалик препаратни оғиз орқали қабул қилишга ўтиш билан 2-3 инфузия 7-14 кун давомида буюрилади. Ўраб олувчи герпесдаги невралгияда даволашнинг ўртача давомийлиги кейинчалик оғиз орқали қабул қилишга ўтиш билан 1 ҳафтани ташкил қилади. Буйрак фаолиятини бузилишларида: Февральациянинг гломеруляр тезлиги(ГФР) мл/минДозалаш (мг)Дозалаш интервали(соат)80-6060-5050-4030-2020-10<10100200 ва 100 навбат билан100200100200 ва 10012кун ора24ҳафтада 2 мартаҳафтада 3 мартаҳар ҳафтада ва ҳафта ўтказиб

Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик; оғир димланган юрак етишмовчилиги (Ню-Ёрк Кардиологик Ассоциациясининг шкаласи бўйича ИВ синфи), кардиомиопатия, миокардит, ИИ ва ИИИ даражали атривентрикуляр блокада, юрак қисқаришлар сони минутига 55 зарбдан кам бўлган брадикардия, ҚТ интервалини 420 мс дан кўпроққа чўзилиши, юрак қоринчалари аритмияси (шу жумладан қоринчалар липиллаши); ҳомиладорлик ва эмизиш даври; қонда калий ва магний миқдорини пасайиши; ҚТ интервалини узайтирувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш; яққол буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 10 мл дан кам), болалар, галактозани наслий етишмовчилиги, лактоза танқислиги, глюкоза-галактозани кам сўрилиши, фенилкетонурия, сахароза-изомалтоза етишмовчилиги, фруктозани наслий етишмовчилиги. Эҳтиёткорлик билан: простата безининг гиперплазияси, торбурчакли глаукома, турли оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги, ажитация, делирий.

Амантадинни ҚТ интервалини узайишини чақирувчи препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас, хусусан: – И А синфига (масалан, хинидин, дизопирамид, прокаинамид) ва ИИИ синфига мансуб (масалан, амиодарон ва соталол) айрим антиаритмик препаратлари; – айрим психотроп препаратлар (масалан, тиоридазин, хлорпромазин, пимозид); – айрим трициклик ва тетрациклик антидепрессантлар (масалан, амитриптилин); – айрим антигистамин препаратлар (масалан, астемизол, терфенадин); – айрим макролид антибиотиклар (масалан, эритромицин, кларитромицин); – гиразанинг айрим ингибиторлари (масалан, спарфлоксацин); – азоллар гуруҳи замбуруғларга қарши препаратлар ва бошқа препаратлар, хусусан, бидупин, галофантрин, ко-тримоксазол, пентамидин, цизаприд ва бепридил. Триамтерен/гидрохлортиазид мажмуаси бўлган сийдик ҳайдовчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш, плазмада амантадиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Бошқа паркинсонизмга қарши препаратлар (леводопа, бромокриптин, мемантин, тригексифенидил кабилар) билан бир вақтда қабул қилишда, нохуш асоратларидан, хусусан, психотик реакциялардан сақланиш учун, бир вақтда қабул қилинаётган препаратнинг ёки иккала препаратнинг дозасини камайтириш зарурати туғилиши мумкин. Антихолинергик воситалар, симпатомиметиклар ва мемантин: ножўя самараларни кучайтиради. Марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи воситалар (шу жумладан психостимуляторлар), этанол ножўя самараларни ривожланиши хавфини оширади.

ПК-Мерц препарати билан даволашни бирдан тўхтатиш мумкин эмас. Юрак қон томир касалликлари бўлган пациентлар, ПК-Мерц препарати буюрилганида доимо шифокор кузатуви остида бўлишлари керак. Даволаш фонида алкоголни қабул қилиш мумкин эмас. Транспорт воситаларини ҳайдовчилари ва касби диққатни юқори жамлаш билан боғлиқ бўлган одамлар, иш вақтида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, тремор, атакция, кўриш ўткирлигини пасайиши, летаргик ҳолат, дизартрия, депрессия, тутқаноқ хуружлари, юрак аритмияси. Симптоматик даволаш (седатив, антиконвулсион ва антиаритмик препаратларни қўллаш) ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма 200 мг/500 мл. 500 мл дан, маҳкамлаш учун махсус мослама билан таъминланган полимер материалдан флаконда. Флакон полимер материалдан бўлган қопқоқ билан герметик ёпилган. Қопқоғининг юқори қисми алюмин фолга билан қопланган. 2 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

5 йил.