Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 мл қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 10 мг ёки 50 мг (100% моддага қайта ҳисобланганда) Ёрдамчи моддалар: инекция учун сув – 1 мл гача
Препаратнинг савдо номи:
Пиридоксин
Фармакалогик гуруҳи:
Витамин.
Дори шакли:
инекция учун эритма
тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.
Витамин.
A11NA02
Фармакологик фаол метаболитларини (пиридоксал фосфати ва пиридоксаминфосфат) ҳосил қилиб жигарда метаболизмга учрайди.
Плазма оқсиллари билан пиридоксалфосфати 90% боғланади.
Яхши сўрилади ва барча тўқималарга киради; асосан жигарда тўпланади, камроқ миқдорда мушакларда ва марказий нерв тизимида тўпланади.
Йўлдош тўсиғи орқали киради, она сути билан чиқарилади.
Ярим чиқарилиш даври – 15-20 кунни ташкил қилади.
Буйрак орқали (вена ичига юборишда – 2% сафро билан), шунингдек гемодиализ жараёнида чиқарилади.
В6 гипо- ва авитаминози.
Мажмуавий даволашда: – неврологияда: паркинсонизм, марказий ва периферик фалажлар, Литтл касаллиги, Менер касаллиги ва синдроми, денгиз ва ҳаво касаллиги, радикулит, невралгия, невритлар; – дерматологияда: дерматитлар (шу жумладан себореяли), ўраб олувчи темиратки, нейродермит, псориаз, экссудатив диатез; – анемиялар (гипохром, микроцитар, сидеробласт анемия) – ўткир ва сурункали гепатитлар; – изониазид ва изоникотин кислотасининг гидразиди бошқа ҳосилаларининг нейротокциклигини олдини олиш ва даволаш.
Янги туғилган чақалоқларда туғма пиридоксинга боғлиқ тиришиш синдромида қўлланилади.
Юбориш усули: вена ичига, мушак ичига, тери остига юборилади.
В6 гипо- ва авитаминозда, неврологияда – катталарга 50-100 мг суткада 1-2 қабулда.
Даволаш курси – 1 ойни ташкил қилади.
Болаларга – суткада 20 мг, даволаш курси 2 хафта.
Паркинсонизмда – суткада 100 мг вена ичига, тери остига.
Даволаш курси – 20-25 инекция.
2-3 ойдан кейин даволаш курси такрорланади.
Дерматологияда – 50 мг кунора.
Даволаш курси – 20-25 инекцияни ташкил қилади.
Анемияларда – 100 мг мушак ичига, ҳафтасига 2 марта тери остига.
Бир вақтда фолат кислотаси, цианокобаламин, рибофлавинни қабул қилиш мақсадга мувофиқ.
Ўткир ва сурункали гепатитларда – суткада 25 мг дан камроқ пиридоксин юборилади.
Туберкулёзни изоникотин кислотасининг гидразиди (ИНКГ) ва унинг ҳосилалари (изониазид, фтивазид ва бошқалар) билан даволашда юборилган препаратнинг 1 г га 100 мг пиридоксин (марказий нерв тизими фаолиятининг бузилишларини олдини олиш учун) буюриш керак.
ИНКГ ва унинг ҳосилалари чақирган нейротокцикликни даволашда – 10-15 мл 50 мг/мл (5%) препарат эритмасини вена ичига юбориш керак.
Янги туғилган чақалоқларда пиридоксинга боғлиқ тиришиш синдромини даволашда – мушак ичига ёки вена ичига 100 мг пиридоксин буюрилади.
Қўллашда эҳтиёткорлик чоралари Меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги (меъда шираси кислоталилигини ошиши мумкинлиги сабабли), юрак ишемик касаллиги ва жигарни оғир даражали шикастланишлари бўлган беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Аллергик реакциялар, хлорид кислотаси гиперсекрецияси, қўл-оёқда увишиш ва босилиш ҳисси – “пайпоқ” ва “қўлқоп” симптоми, тиришишлар (фақат тез юборганда пайдо бўлади).
Препаратга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Пиридоксинни циклосерин, этионамид, гидралазин, азатиоприн, хлорамбуцил, циклофосфамид, циклоспорин, меркаптопурин, изониазид, пеницилламин билан бир вақтда қўллаш анемия ва невропатияни чақириши мумкин.
Пиридоксинни Л-дофа (леводопа) билан бирга буюрилмайди, чунки Л-дофанинг таъсирини сусайтиради.
Диуретикларнинг таъсирини кучайтиради.
Изоникотин кислотасининг гидразиди ҳосилалари, пеницилламин, циклосерин пиридоксиннинг самарасини сусайтиради.
Тиамин ва цианокобаламин билан фармацевтик номутаносиб.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида препаратни кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.
Эмизиш даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди, чунки уни қўллаш лактацияни камайишини чақириши мумкин.
Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Тавсия этилган дозаларда препаратни автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 2 дан 25оС гача ҳароратда.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Рецепт бўйича
Инекция учун эритма 10 мг/мл ва 50 мг/мл.
1 мл ёки 2 мл дан нейтрал шиша ампулада.
10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.
5 ампуладан контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.