Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
1 г гел қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 40 мг перметрин; ёрдамчи моддалар: этил спирти, карбомер, троламин, тозаланган сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
перметрин (перметҳринум)
Препаратнинг савдо номи:
Перметрин ЛМП
Фармакалогик гуруҳи:
ектопаразитларни йўқ қилиш учун препарат.
Дори шакли:
сиртга қўллаш учун гел
ектопаразитларни йўқ қилиш учун препарат.
R03AS04.
Катталар ва 2 ойликдан ошган болаларда қичимани даволаш учун қўлланади.
Гелнинг оз миқдори қичима билан шикастланган соҳаларга юпқа қават қилиб суртилади ва терига ишқаланади.
8-14 соатдан кейин гел совунли сув билан ювилади ва ич кийим алмаштирилади.
Қичишишни бартараф этилиши гелнинг самарадорлигидан далолат беради.
Агар қичишиш йўқолмаса ёки такроран бошланса ёки қичиманинг янги ўчоқлари пайдо бўлса гелни 2 ҳафтадан кейин такроран суртишга йўл қўйилади.
Қичима билан бирга кечаётган терининг яллиғланишини антибактериал яллиғланишга қарши воситалар билан даволанади.
Айрим ҳолларда терига енгил таъсирловчи самара (қичишиш, яллиғланиш) кузатилиши мумкин.
Бундай ҳолларда гелни қўллашни тўхтатиш ва антигистамин препаратлар ва яллиғланишга қарши воситаларни қўллаш керак.
Ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя кўринишлар аниқланганда шифокор ёки фармацевтга хабар беринг!
фаол моддага ва/ёки ҳар қандай бошқа компонентга юқори сезувчанлик;лактация даври;2 ойликкача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Аниқланмаган.
Гел фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган.
Гел кўзлар, бурун, анал тешик, ташқи жинсий аъзоларнинг шиллиқ қаватига таъсирловчи самара кўрсатади, шунинг учун гелни уларга тушишидан сақланиш керак.
Кўзларга тушганида гелни кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш керак.
Болаларда фақат шифокор кўрсатмаси бўйича қўлланилсин.
2 ёшгача бўлган болаларни тиббиёт ҳодими кузатуви остида амалга оширилади.
Ҳомиладорлик даврида фақат кузатилиши мумкин бўлган хавф омилини синчковлик билан баҳолагандан кейингина қўллаш мумкин.
Эмизиш даврида препаратни қўллашдан ёки эмизишдан воз кечиш керак.
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Оригинал ўрамида сақлансин.
Зич ёпилган ўрамда сақлансин.
Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари ҳақида маълумот йўқ.
Рецепциз берилади
40 г дан алюмин тубаларда, тубалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.