Айрим беморларда Перазул препарати билан даволаш, бошқа цефалоспоринлар билан бўлгани каби, ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан фатал анафилактик реакцияларни ривожланишига олиб келиши мумкин.
Бундай реакцияларни юз бериш эҳтимоли анамнезида кўпчилик аллергенларга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда жуда юқоридир.
Аллергик реакциялар ривожланганида препаратни дарҳол бекор қилиш ва тегишли даволашни буюриш керак.
Оғир анафилактик реакциялар шошилинч даволашни, хусусан адреналинни юборишни талаб қилади.
Кўрсатмалар бўйича оксигенотерапияни, кортикостероидларни вена ичига юборишни, нафас йўлларининг ўтказувчанлигини таъминлаш, шу жумладан интубацияни дарҳол ўтказишни талаб қилади.
Айрим беморларда цефоперазон билан даволаш, бошқа антибиотиклар билан бўлгани каби, организмда К витаминининг танқислигига олиб келиши мумкин, бу эҳтимол бу витаминни синтез қилувчи ичак микрофлорасини сусайиши билан боғлиқ бўлса керак.
Бундай хавфга ҳолсизланган пациентлар, овқатланиши чекланган пациентлар, муковисцидози бўлган беморлар, шунингдек узоқ вақт парентерал озиқланишда бўлган пациентлар берилувчандирлар.
Бундай ҳолларда протромбин даражасини назорат қилиш ва зарурати бўлганида К витамини препаратларини буюриш керак.
Худди шундай назоратни антикоагулянтлар билан даволанаётган пациентларда ҳам амалга ошириш керак.
Перазул препаратини давомли қўллаш чидамли микроорганизмларнинг ўсишини кучайишига олиб келиши мумкин, шунинг учун беморнинг ҳолатини синчиклаб назорат қилиш керак.
Буйраклар, жигар ва қон яратиш тизимининг функциясини бузилишларини вақти-вақти билан намоён бўлишига тайёр бўлиши керак.
Бу айниқса, янги туғилган, хусусан чала туғилган чақалоқларга, шунингдек бошқа чақалоқларга нисбатан муҳимдир.
Буйраклар функциясини бузилишларида қўлланиши.
Буйракларнинг функциясини турли даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда Перазул препарати қўлланганида сулбактамнинг умумий клиренси аниқланган креатинин клиренси билан мос келади.
Буйраклар функциясининг оғир бузилишлари бўлган пациентларда сулбактамнинг Т1/2 аҳамиятли ошиши аниқланади.
Гемодиализ сулбактамнинг Т1/2 даври, умумий клиренси ва тақсимланиш ҳажмига жиддий таъсир қилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда цефоперазоннинг фармакокинетикасида хеч қандай ўзгаришлар аниқланмаган.
Жигар функциясини бузилишида қўлланиши.
Цефоперазон аҳамиятли даражада сафро билан чиқарилади.
Жигар касалликлари ва/ёки ўт чиқариш йўлларининг обструкцияси бўлган пациентларда цефоперазоннинг плазмада Т1/2 узаяди, сийдик билан чиқарилиши эса ошади.
Ҳатто жигар функциясининг оғир бузилишларида ҳам сафрода цефоперазоннинг терапевтик концентрациялари аниқланади, плазмадаги Т1/2 эса 2-4 марта ошади.
Ўт чиқариш йўлларининг оғир обструкцияси, жигарнинг оғир касалликларида ёки буйраклар функциясини йўлдош бузилишларида дозага тузатиш киритиш керак бўлиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).
Кекса ва қари беморларда қўлланиши.
Сулбактам ҳам, цефоперазон ҳам қўлланганида Т1/2 узайиши, умумий клиренсни камайиши ва тақсимланиш ҳажмини ошиши кузатилади.
Сулбактамнинг фармакокинетикаси буйраклар функциясининг даражаси билан бевосита мос келади, цефоперазоннинг фармакокинетикаси эса жигар функциясини бузилишлари билан мос келади.
Болаларни даволаш учун қўлланиши.
Перазул препаратининг компонентларини педиатрия популяциясида фармакокинетикаси катталар билан қиёсланганида катта фарқларга эса эмас.
Перазул препарати чақалоқларда самарали қўлланади.
Бироқ цефоперазон/сулбактам мажмуасини чала туғилган чақалоқларда ёки янги туғилган чақалоқларда қўллаш бўйича ҳар томонлама текширишлар ўтказилмаган.
Шунинг учун чала туғилган чақалоқлар ёки янги туғилган чақалоқларни даволашни бошлашдан олдин, потенциал фойда ва даволашдан бўладиган хавфни синчиклаб баҳолаш керак.
Сулбактам ва цефоперазон йўлдош тўсиғи орқали ўтади.
Шунинг учун ҳомиладорлик вақтида Перазул препаратини фақат аёл учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлганидагина қўллаш мумкин.
Сулбактам ва цефоперазон жуда оз миқдорда кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун Перазул препарати лактация даврида қўлланганида эмизишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш керак.
Перазул препаратини 2 ёшгача бўлган болаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири тўғрисида.
Ҳозирги вақтда хабарлар йўқ.
Номутаносиблик Перазул препарати ва аминогликозидларнинг эритмаларини бевосита аралаштириш мумкин эмас, чунки улар орасида физик номутаносиблик мавжуд.
Агар Перазул препарати ва аминогликозидлар билан мажмуавий даволашнинг зарурати бўлса, уларни алоҳида иккиламчи вена ичига найли тизимни қўллаш билан кетма-кет, бўлинган томчилаб инфузия кўринишида қўллаш керак; бунда бирламчи вена ичига қўйиладиган найли тизимни, кўрсатилган препаратларнинг инфузиялари орасидаги танаффусда тегишли эритма билан яхшилаб ювиш керак.
Шунингдек Перазул препарати ва аминогликозидларни юборишлар орасидаги сутка давомидаги интерваллар иложи борича узоқроқ бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Рингер лактат эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб.
Бироқ икки босқичли суюлтириш жараёнини қўллаш номутаносибликдан сақланишга имкон беради: аввал инекция учун стерил сув ишлатилади, сўнгра олинган эритма сулбактамнинг 5 мг/мл концентрациясигача Рингер лактат эритмаси билан суюлтирилади (2 мл бирламчи эритма 50 мл Рингер лактат эритмасида ёки 4 мл бирламчи эритма 100 мл Рингер лактат эритмасида суюлтирилади).
2% лидокаин эритмаси билан бирламчи суюлтириш тавсия қилинмайди, чунки бу аралашма номутаносиб.
Бироқ икки босқичли суюлтириш жараёнини қўллаш номутаносибликдан сақланишга имкон беради: аввал инекция учун стерил сув ишлатилади, сўнгра олинган эритма 2% лидокаин эритмасида (тахминан 0,5% лидокаин гидрохлориди эритмасида 250 мг/мл цефоперазон ва 250 мг/мл сулбактам сақловчи эритма олиш учун) суюлтирилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.