Пентовит

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: тиамин хлориди (В1 витамини) – 0,01 г, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) – 0,005 г, никотинамид – 0,02 г, фолат кислотаси – 0,0004 г, цианокобаламин (В12 витамини) – 0,00005 г, Ёрдамчи моддалар: қанд (сахароза), талк, калций стеарати, картошка крахмали, асалари муми, магний карбонат асоси, буғдой уни, метилцеллюлоза, озуқа желатини, титан диоксиди.

Препаратнинг савдо номи:

Пентовит

Фармакалогик гуруҳи:

Поливитамин.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

Думалоқ, икки томони қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Поливитамин.

[A11VA]

Периферик (радикулит, невралгиялар невритлар) ва марказий нерв тизимининг касалликларини мажмуавий даволаш, турли генезли астеник ҳолатларда қўлланади.

Ичга, 2-4 таблеткадан кунига 3 марта (овқатдан кейин) буюрилади. Даволаш курси – 3-4 ҳафта. Такрорий курслар шифокор тавсияси бўйича.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, ҳомиладорликда қўллаш мумкин эмас.

Ушбу мажмуа таркибига кирувчи В6 витамини леводопанинг паркинсонизмга қарши таъсирини пасайтиради. Алкогол В1 витаминининг сўрилишини кескин пасайтиради.

Тавсия этилган суткалик доза оширилмасин. Таркибида В гуруҳи витаминларни сақловчи поливитамин мажмуалари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия қилинмайди.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Рецепциз

3 йил. Препаратни ўрамида кўрсатилган санасигача ишлатиш керак.