сарғиш, тиниқ суюқлик.
Бироз товланишига ва оз миқдорда қуйқа (оз миқдорда чўкма) бўлишига йўл қўйилади.
паразитларга қарши восита.
R03AS04.
Катталар ва 2 ойликдан ошган болаларда битларни турли ривожланиш босқичида (цинка, личинка, ҳашорот) бартараф этишда қўлланади.
Бошдаги сочлар ва соч илдизлари пахта ёки марлили тампон (губка) ёрдамида Педекс эритмаси билан намланади.
Педекс сочларни зичлиги ва узунлигига қараб битта одамга 25-50 мл ҳисобидан суртилади.
Бош рўмол билан боғланади.
40 минутдан кейин бош совун ёки шампунли илиқ сув билан ювилади.
Соч ювилгандан кейин ўлган ҳашоротларни олиб ташлаш учун зич тароқ билан таралади.
Педекс шиллиқ қаватларга енгил таъсирловчи самарага эга.
Кам ҳолларда аппликация соҳасида қичишиш, эритема, тошма ёки ачишиш ҳисси кузатилиши мумкин.
Ушбу йўриқномада кўрсатилмаган ножўя кўринишлар аниқланганда шифокор ёки фармацевтга хабар беринг!
Фаол моддага ва/ёки эритманинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Маълумотлар йўқ.
Eритма кўзларга тушганида кўп миқдордаги сув билан ювиб ташлаш керак.
2 ойликдан 6 ойликкача бўлган болаларда тиббиёт ҳодими кузатуви остида эритма билан ишлов бериш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик даврида фақат кузатилиши мумкин бўлган хавф омилини синчковлик билан баҳолагандан кейингина қўллаш мумкин.
Эмизиш даврида препаратни қўллашдан ёки эмизишдан воз кечиш керак.