Пависинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Битта суппозиторий қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: куркума мойи – 82 мг; борнеол – 75 мг; ёрдамчи моддалар: этанол, макрогол 400, макрогол 4000, полиоксил (40) стеарати, лаурокапрам.

Тасир этувчи модда(ХПН):

куркума мойи, борнеол

Препаратнинг савдо номи:

Пависин

Фармакалогик гуруҳи:

асосан акушерства ва гинекологияда қўлланадиган восита.

Дори шакли:

вагинал суппозиторийлар

оқ-сут, сарғиш ёки жигарранг рангли, ўқсимон шаклли суппозиторийлар.

асосан акушерства ва гинекологияда қўлланадиган восита.

G02CX

Маълумотлар йўқ.

Цервицит;Бачадон бўйни эрозияси;Вагинит (шу жумладан, замбуруғли);Вагиноз (шу жумладан, бактериал);Қарилик колпити;Папилломавирус инфекциясида қўлланади.

Вагинал қўлланади. Суппозиторий бевосита ухлашдан олдин, қўлларни ювиб, ётган ҳолатда бармоқнинг учига қўйилади ва қиннинг ичига (орқа гумбазига) чуқур киритилади. Бир марта қўллаш учун битта суппозиторийдан ишлатилсин. Даволаш курси 14 кунни ташкил этади. Папилломавирус инфекциясини даволашда 1-2 даволаш курсини ўтказиш керак, қатор ҳолларда даволашнинг давомийлиги 2-3 даволаш курсини ташкил этади. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин. Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги эрозияси бўлган пациентларга препаратни 1-2 даволаш курсини қўллаш керак. Оғир даражадаги эрозияси бўлган пациентларга препаратни 2-3 даволаш курси давомида қўллаш керак. Суппозиторийларни лазерли терапия, электрокоагуляция, криодеструкция ва радиотўлқинли жарроҳлик каби физикавий усуллар билан даволашга тайёргарлик мақсадида қўллаш мумкин. Препарат юқоридаги ҳолатларда қўлланганида асоратлар камаяди, тўқималарни регенерация вақти қисқаради. Замбуруғли колпитни даволашда 1-2 даволаш курсини ўтказиш керак. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш мумкин. Бактериал вагинозни 1-2 даволаш курси давомида даволаш керак, сўнгра эса профилактика мақсадида 1-2 суппозиторийдан ҳар ҳафта қўлланади. Зарурат бўлганида даволаш курсини такрорлаш керак. Климакс даврида ва менопаузадан сўнг, шунингдек эстрогенларнинг миқдори паст бўлган ёш аёлларда намоён бўладиган қарилик колпити қинни қичишиши, ачишиши, қин ажралмаларини кўпайиши билан намоён бўлади, ажралмалар бадбўй ҳидли йирингли кўринишга эга бўлиши мумкин, қиннинг шиллиқ қавати қуруқ ва дағал бўлиб қолади. Даволашнинг давомийлиги – 2-4 даволаш курсини ташкил этади, сўнгра профилактика мақсадида 1-2 суппозиторийдан ҳар ҳафта қўйилади.

Препарат қинга киритилганидан сўнг кам ҳолларда тана ҳарорати вақтинчалик ошади, ачишиш ҳисси, оғриқ, қичишиш, шиш, тошма ва аллергия пайдо бўлади, кекса ёшдаги аёлларда ёки эстрогенларнинг миқдори паст бўлган пациентларда эт увишиши кузатилади, бундай ҳолатда препаратнинг дозаси камайтирилади ёки қўллаш бекор қилинади. Препаратни қўллаш тўхтатилганидан сўнг ушбу нохуш реакциялар ўз-ўзидан ўтиб кетади.

14 ёшгача бўлган қизларга, ҳомиладорликни 12 ҳафтасигача қўллаш мумкин эмас.

Маълумотлар йўқ.

Аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган пациентлар препаратни эҳтиёткорлик билан ишлатишлари керак. Препарат қинга киритилганида қинда совуш ҳисси сезилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Аниқланмаган.

Рецепт бўйича

7 суппозиторийдан алюмин контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам бармоққа кийиладиган қопчалар ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.