Парацетамол rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: парацетамол – 200 мг ёки 500 мг; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали – 9,2 мг ёки 23,0 мг, стеарин кислотаси – 1,7 мг ёки 4,3 мг, сахароза (қанд) – 8,0 мг ёки 20,0 мг, желатин – 1,1 мг ёки 2,7 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол

Препаратнинг савдо номи:

Парацетамол

Фармакалогик гуруҳи:

аналгезацияловчи нонаркотик восита.

Дори шакли:

таблеткалар

ясси цилиндрик шаклли, фаскали ва рискали, оқдан оч-сариқ тусли оқ ранггача бўлган таблеткалар.

аналгезацияловчи нонаркотик восита.

N02BE01.

Ўртача ёки кучсиз яққолликдаги оғриқ синдроми (бош, тиш, меньшевизмоз оғриқ, невралгия, миалгия). Шамоллаш ва бошқа инфекцион-яллиғланиш касалликларида тана ҳароратини ошишида қўлланади.

Кўп миқдордаги суюқлик билан 0,5 г–1 г дан суткада 2-3 марта камида 4 соатлик интервал билан ичга қабул қилинади. Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар учун максимал бир марталик дозаси 1 г, суткалик дозаси – 4 г ни ташкил қилади. Жигар ёки буйрак функциясини бузилиши, Жилбер синдроми бўлган пациентларда ва кекса беморларда препаратни қабул қилиш орасидаги интервал камида 8 соатни ташкил қилиши ва суткалик доза камайтирилиши керак. Болаларга тана вазнига 10-15 мг/кг дан суткада 3-4 марта (кўпи билан 3 кун) буюрилади.

Кўнгил айниши, эпигастрал соҳада оғриқ, аллергик реакциялар (тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, Квинке шиши).Кам ҳолларда – анемия, лейкопения, тромбоцитопения, агранулоцитоз.Юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда – гепатотоксик таъсир, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения.Нефротокциклик (буйрак санчиғи, пиурия, интерстициал нефрит, папилляр некроз).

Парацетамолга юқори сезувчанлик;8 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан – буйрак ва жигар етишмовчилиги, хавфсиз билирубинемиялар (шу жумладан Жилбер синдроми, вирусли гепатит, жигарни алкоголли шикастланишлари), алкоголизм, ҳомиладорлик, лактация даври, кексалар, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Жигар микросомал оксидланиш стимуляторлари (фенитоин, этанол, барбитуратлар, рифампицин, фенилбутазон, трициклик антидепрессантлар) гидроксилизацияга учраган фаол метаболитларини ҳосил бўлишини оширади, бу дозани бироз ошириб юборилганда оғир интоксикация ривожланишига олиб келади. Этанол ўткир панкреатит ривожланишига олиб келади. Микросомал оксидланиш ингибиторлари (шу жумладан циметидин) гепатотоксик таъсир хавфини камайтиради. Урикозурик препаратларнинг самарадорлигини камайтиради.

Жигар ва буйрак функциясини бузилиши бўлган беморларда, бошқа яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи воситалар, шунингдек антикоагулянтлар ва марказий нерв тизимига таъсир кўрсатувчи препаратлар билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан ва шифокор назорати остида қўлланади. Метоклпрамид, домперидон ёки холестираминни қабул қилганда ҳам шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Плазмада сийдик кислотасини миқдорий аниқлаганда лаборатор текширув натижаларини ўзгартиради. Жигарни токсик шикастланишидан сақланиш учун парацетамолни алкоголли ичимликлар билан бирга, шунингдек алкоголни сурункали истеъмол қилишга мойиллиги бўлган шахслар томонидан қабул қилинмаслиги керак. Алкоголли гепатози бўлган беморларда жигарни шикастланиши хавфи ошади. Препаратни узоқ вақт қўллаганда периферик қон манзараси ва жигарнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, анорекция, кўнгил айниши, қусиш: гепатонекроз (некрознинг яққоллиги дозани ошириб юборилишининг даражасига бевосита боғлиқ). Катталарда препаратнинг токсик таъсири парацетамол 10-15 г дан ортиқ қабул қилгандан кейин кузатилиши мумкин: “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, протромбин вақтини узайиши, жигар шикастланишининг яққол клиник манзараси 1-6 кундан кейин намоён бўлади. Кам ҳолларда жигар функциясини бузилиши яшин тезлигида ривожланади ва буйрак етишмовчилиги (тубуляр некроз) билан асоратланиши мумкин. Даволаш: препаратни қабул қилишни тўхтатиш, меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш. Кейинги даволаш чораларини даволаш муассаси шароитида олиб бориш керак: дозани ошириб юборилгандан кейин 8-9 соат ўтгач Ш-гуруҳи донаторлари ва глутатион-метионин синтези ўтмишдошларини, 12 соат ўтгач – Н-ацетилцистеинни юбориш. Қўшимча даволаш чораларини (метионинни кейинги юборишлари, Н-ацетилцистеинни вена ичига юбориш) зарурати қонда парацетамолнинг концентрацияси, шунингдек уни қўллангандан кейин ўтган вақтга боғлиқ.

Рецепциз

Таблеткалар 200 мг ва 500 мг. 10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 10 таблеткадан қоғоз асосидаги мажмуавий қадоқловчи материалли контур уясиз ўрамда. 1000 контур уяли ўрам ёки 600 контур уясиз ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.