Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: папаверин гидрохлориди – 0,04 г.
ёрдамчи моддалар: қанд, картошка крахмали, калций стеаринати ёки магний стеаринати ёки стеарин кислотаси.
Тасир этувчи модда(ХПН):
папаверин гидрохлориди
Препаратнинг савдо номи:
Папаверина гидрохлорид
Фармакалогик гуруҳи:
Спазмолитик восита.
Дори шакли:
таблеткалар
оқ рангли таблеткалар.
Спазмолитик восита.
Сўрилиши – юқори.
Биокираолишлиги ўртача – 54%ни ташкил қилади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши – 90%ни ташкил қилади.
Тўқималарда яхши тақсимланади, гистогематик тўсиқлар орқали ўтади.
Жигарда метаболизмга учрайди.
Ярим чиқарилиш даври – 0,5-2 соатни ташкил қилади.
Буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади.
Гемодиализда қондан бутунлай чиқарилади.
Ичга буюрилади.
Катталарга 40-60 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади.
Юқори бир марталик доза – 200 мг, суткалик – 600 мг ни ташкил этади..
10 ёшдан ошган болаларга 20 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади.
10 ёшгача бўлган болаларга препаратнинг болалар учун мўлжалланган шаклларини қабул қилиш тавсия қилинади.
Ўта юқори сезувчанлик, атриовентрикуляр блокада, глаукома, оғир буйрак етишмовчилиги, кексалар (гипертермия ривожланишининг хавфи), 10 ёшгача бўлган болаларда (ушбу дори шакли учун) қўллаш мумкин эмас.
Папаверин леводопанинг паркинсонизмга қарши самарасини ва метилдопанинг гипотензив самарасини пасайтиради.
Барбитуратлар билан мажмуада папавериннинг спазмолитик таъсири кучаяди.
Трициклик антидепрессантлар, прокаинамид, резерпин, хинидин билан бирга қўлланганида, папавериннинг гипотензив самараси кучайиши мумкин.
Даволаниш даврида этанолни қабул қилиш мумкин эмас.
Тамаки чекишда қон томирларни кенгайтирувчи таъсири пасаяди.
Қандли диабети бўлган беморларга папаверин буюрилганида, ёрдамчи моддалар сифатида таблеткада сахароза сақланишини хисобга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.