Панзолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флаконда қуйидагилар сақланади: фаол модда: пантопразол натрий сесквигидрати 40 мг пантопразолга эквивалент, ёрдамчи моддалар: 0,9% ли натрий хлориди эритмаси

Тасир этувчи модда(ХПН):

пантопразол

Препаратнинг савдо номи:

Панзол

Фармакалогик гуруҳи:

Меъда-ичак ярасига қарши восита. Протон помпа ингибиторлари.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

флаконнинг ичидагиси: деярли оқ рангли лиофилизация қилинган кукун.

Меъда-ичак ярасига қарши восита. Протон помпа ингибиторлари.

A02VS02

Пантопразол организмда тўпланмайди ва препарат бир марта қўлланганда ҳам, кўп марта қўлланганда ҳам унинг фармакокинетикаси бир хил бўлади. 10 мг дан 80 мг гача бўлган дозалар диапазонида вена ичига юборилганидан сўнг Cмах ва АУC лар дозалари юборилишига пропорционал равишда ошиб боради. 40 мг пантопразол вена ичига доимий тезлик билан камида 15 минут давомида юборилганидан сўнг максимал концентрацияси 5,52 мкг/мл, АУC – 5,4 мкг × соат/мл ни ташкил этади. Пантопразолни плазма оқсиллари билан боғланиши 98% ни ташкил этади, тақсимланиш ҳажми 11,0 дан 23,6 л гача бўлган чегараларда ўзгариб туради, клиренси – 0,1 л/соат/кг ни ташкил этади. Пантопразол жигарда цитохром Р-450 ферментлар тизими иштирокида метаболизмга учрайди, асосий метаболити бўлиб, судья билан конъюгация бўладиган десметилпантопразол ҳисобланади. Буйраклар орқали метаболитлар ҳолида тахминан 71% экскреция бўлади, юборилган дозанинг 18% – билиар экскреция йўли билан чиқарилади. Пантопразолнинг Т1/2 – 1 соат, метаболитиники – тахминан 1,5 соатни ташкил этади. Айрим ҳолларда препаратнинг фармакокинетикаси 18 ёшгача бўлган шахсларда пантопразолнинг фармакокинетикаси ўрганилмаган. Кекса ёшдаги одамларда препаратнинг максимал концентрацияси ва АУC кўрсаткичини бироз ошиши клиник жиҳатдан аҳамиятли ҳисобланмайди ва дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Пантопразол буйрак етишмовчилиги пациентларга (шу жумладан, гемодиализдаги пациентларга) қўлланганида унинг дозасини камайтириш талаб этилмайди. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга пантопразол вена ичига юбориш учун эритма қўлланганида Т1/2 қиймати 7-9 соатгача узаяди, АУC кўрсаткичи 5-7 марта ошади, максимал концентрацияси 1,5 марта ошади. Препаратни кунига 40 мг дан ортиқ дозаларда қўллаш бундай пациентларда ўрганилмаган.

гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ГEРК), эрозив рефлюкс-эзофагитни даволаш;Золлингер-Эллисон синдроми ва бошқа патологик гиперсекретор ҳолатларни даволаш учун қўлланади.

Пантопразол препаратини қабул қилиш имкони бўлмаган ҳоллардагина Панзол препаратини вена ичига юбориш керак.

Пантопразол вена ичига кўрсатмаларга мувофиқ ва тавсия этилган дозаларда юборилганида ножўя кўринишлар жуда кам ривожланади. Энг кўп кузатиладиган (> 1% пациентларда) ножўя самаралар қуйидагилар ҳисобланади: Умумий: қоринда оғриқ, бош оғриғи, юборилган жойдаги реакциялар (шу жумладан тромбофлебитлар); Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қабзият, диспепсия, кўнгил айниши, диарея; Марказий нерв тизими томонидан: уйқусизлик, бош айланиши; Нафас тизими томонидан: ринитлар. Аллергик реакциялар: қичишиш, тери реакциялари, анафилактик шок жуда кам ҳолларда кузатилган.

Препаратнинг компонентларига маълум юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Панзолни бир вақтда қўллаш, биокираолишлиги меъданинг рН муҳитига боғлиқ бўлган препаратлар (шу жумладан темир тузлари, кетоконазол, атазанавир, ритонавир) нинг сўрилишини пасайтириши мумкин. Препаратни дигоксин, нифедипин, метопролол, амоксициллин, кларитромицин, диклофенак, феназон, напроксен, пироксикам, глибенкламид, левотироксин, диазепам, карбамазепин ва фенитоин, варфарин, циклоспорин, такролимус, антацидлар, перорал контрацептив воситалар, теофиллин, кофеин ва этанол билан аҳамиятли даражадаги ўзаро таъсири аниқланмаган.

Панзол буйрак етишмовчилиги (шу жумладан гемодиализдаги пациентлар) ва кекса ёшдаги пациентларга қўлланганида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ҳомиладорликда Панзол препаратини қатъий кўрсатмалар, она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Пантопразол кўкрак сути билан ажралиб чиқади, шунинг учун даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган жойда сақлансин.

Ҳозирги вақтгача дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмаган. Препаратнинг дозаси интоксикация белгилари билан бирга ошириб юборилганида умумий дезинтоксикацион чоралар ўтказилади. Пантопразол организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди.

Рецепт бўйича

Лиофилизацияланган кукунли 1 флакон ва эритувчили 1 ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.