Панзак (Панзаc)рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 40 мг пантопразолга эквивалент пантопразол натрий сесквигидрати. ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккажўхори крахмали, натрий крахмал гликоляти, коллоид кремний ангидриди, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

пантопразол натрий

Препаратнинг савдо номи:

Панзак (Панзаc)

Фармакалогик гуруҳи:

меъда безларининг секрециясини пасайтирувчи восита, протонон насоси ингибитори.

Дори шакли:

ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар.

меъда безларининг секрециясини пасайтирувчи восита, протонон насоси ингибитори.

A02VS02

Зўрайиш босқичидаги меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллиги, шу жумладан НЯҚВ ни қабул қилиш, ёки гистамин Н2-рецепторларининг блокаторлари билан даволашга рефрактер бўлган, гастроэзофагеал рефлюкс касаллиги (ўртача ва оғир шакллари), Золлингер-Эллисон синдроми; қайталанишлар сонини камайтириш мақсадида пептик яраси бўлган пациентларда мажмуавий антихеликобактер эрадикацион даволашда қўлланади.

Меъда-ичак йўлларининг аъзолари томонидан: диарея; кам – оғизни қуриши, иштаҳани ошиши, кўнгил айниши, кекириш, қусиш, метеоризм, қорин оғриғи, қабзият, трансаминазалар фаоллигини ошиши, гастринтестинал карцинома (якка ҳоли). Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи; кам – астения, бош айланиши, уйқучанлик, уйқусизлик; алоҳида ҳолларда – асабийлик, депрессия, тремор, парестезиялар, фотофобиялар, кўришни бузилиши, қулоқларда шовқин. Сийдик-жинсий тизими томонидан: якка ҳолларда – гематурия, шишлар, импотенция. Тери қопламалари томонидан: якка ҳолларда – алопеция, хуснбузар, эксфолиатив дерматит. Аллергик реакциялар: кам – тошма, эшакеми, қичишиш, ангиневротик шиш. Бошқалар: кам – гипергликемия, миалгия; якка ҳолларда – иситма, эозинофилия, гиперлипопротеинемия, гиперхолестеринемия.

Препаратни, унинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Оғир жигар етишмовчилиги билан кечувчи гепатит ва жигар циррози. Препарат пернициоз анемияда ишлатилмайди. Пантопразолни ҳомиладорликда ишлатишдаги хавфсизлиги тўғрисидаги клиник маълумотлар етарли эмас. Пантопразол таблеткалари ҳомиладорликда, фақат агарда потенциал фойдаси ҳомила ёки болага бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланади. Пантопразолни кўкрак сутига ўтиши номаълум бўлганлиги туфайли, препаратни эмизиш вақтида ишлатиш тавсия қилинмайди.

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган текширишлар диазепам, фенитоин (CЙП2А19 субстрати), нифедипин (CЙП3А4 субстрати), метопролол (CЙП2В6 субстрати), диклофенак (CЙП2С9 субстрати) ва теофиллин (CЙП1А2 субстрати) пантопразолнинг фармакокинетик кўрсаткичларига таъсир қилмаслигини кўрсатади. Пантопразолни ишлатилиши, шунингдек, теофиллин, диазепам (ва унинг фаол метаболити диметилдиазепам), ҳамда фенитоин, варфарин, метопролол, нифедипин, карбамазепин ва орал контрацептивларнинг кинетикасига таъсир қилмайди. Ушбу препаратлар пантопразол билан бирга буюрилганида дозани танлаш талаб қилинмайди. Бошқа текширишлар дигоксин, этанол, глибутид, антипирин ва кофеинни пантопразол билан клиник ўзаро таъсирлашмаслигини кўрсатади. Шунингдек, пантопразолни антацидлар билан мажмуасида ўзаро таъсири кузатилмаган. Кетоконазол, ампициллин эфирлари ва темир тузлари каби айрим препаратларнинг сўрилиши меъданинг кислотали муҳитида яхшироқлиги туфайли, ушбу препаратларни пантопразол билан бирга қўллаш уларнинг биокиришаолишлигига салбий таъсир қилиши мумкин. Пантопразолни Ҳ. Пйлори ни эрадикацион даволашда ишлатиладиган препаратлар билан (кларитромицин, амоксициллин ва метронидазол) бирга қўллашда клиник ўзаро таъсири кузатилмаган. Пантопразолни алкогол билан қабул қилиш мумкин эмас, бу шиллиқ қаватларни таъсирлаши мумкин.

Даволашдан олдин хавфли ўсмаларнинг бўлиши мумкинлигини истисно қилиш лозим, чунки даволаш симптомларни ниқоблаши ва тўғри ташхис қўйиш муддатини кечиктириши мумкин. Мажмуавий даволашда пантопразол билан қўлланадиган бошқа препаратларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш керак. Даволашни ўтказишдан олдин меъданинг хавфли ярасини ва хавфли эзофагитнинг йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Рефлюкс-эзофагит ташхиси эндоскопия билан тасдиқланиши керак. Педиатрияда ишлатилиши Пантопразолни педиатрия амалиётида қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорлик – препарат В тоифасига киритилган. Пантопразолни ҳомиладорликда ишлатишнинг хавфсизлиги бўйича клиник маълумотлар етарли эмас. Пантопразол таблеткаларини ҳомиладорликда фақат, агарда потенциал фойдаси, ҳомила ёки болага бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолдагина қўллаш мумкин. Пантопразолни кўкрак сутига ўтиши номаълум бўлганлиги туфайли, препаратни эмизиш вақтида ишлатиш тавсия қилинмайди. Ҳайдаш ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Пантопразолни ушбу қобилиятларга бўлган таъсири аниқланмаган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25° С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Ҳозирги вақтгача Панзак препаратини қўллаш натижасида дозани ошириб юборилиш ҳолатлари аниқланмаган. Даволаш: симптоматик ва тутиб турувчи даволаш. Пантопразол гемодиализ орқали чиқарилмайди.

Рецепт бўйича

40 мг дан 1 флакон илова-варақаси (қўллаш бўйича йўриқнома) билан бирга картон қутида. 14 та ичакда эрувчи қобиқли таблеткадан блистерда. 1, 3 ёки 10 та блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.