Пантогам активрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 300 мг Гопантен кислотаси (Д,Л-Гопантен кислотаси &); ёрдамчи моддалар: 20,97 мг микрокристалл целлюлоза, 1,53 мг магний стеарати; № 0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар (капсуланинг таркиби: титан диоксиди 2%, желатин 100% гача).

Тасир этувчи модда(ХПН):

Д,Л-Гопантен кислотаси &

Препаратнинг савдо номи:

Пантогам актив

Фармакалогик гуруҳи:

ноотроп восита.

Дори шакли:

капсулалар

оқ рангли № 0 ўлчамли қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кукун.

ноотроп восита.

N06BX

Меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Препарат метаболизмга учрамайди ва 48 соат давомида ўзгармаган ҳолда: қабул қилинган дозанинг 70% – сийдик билан, 30% – аҳлат билан чиқарилади.

бош мияни органик шикастланишлари (шу жумладан нейроинфекциялар ва бош мия жароҳатларининг оқибатлари) ва невротик бузилишлардаги когнитив бузилишлар;бош мия қон томирларининг атеросклеротик ўзгаришлари оқибатидаги цереброваскуляр етишмовчилик;экстрапирамид гиперкинезлар (миоклонус–тутқаноқ, Гентингтон хореяси, гепатолентикуляр дегенерация, Паркинсон касаллиги ва бошқ.), шунингдек нейролептикларни қабул қилиш оқибатида келиб чиққан экстрапирамид синдромини даволаш учун;тиришишга қарши воситалар билан бирга тутқаноқни даволашда;психоэмоционал зўриқишлар, ақлий ва жисмоний меҳнат қобилиятини сусайиши, диққатни жамлаш ва эслаб қолишни яхшилаш учун;сийишни нейроген бузилишлари (поллакиурия, императив қистовлар, сийдикни императив тутиб тураолмаслик, энурез);шизофренияда комплекс даволашда қўлланилади.

Ичга, овқатдан кейин 15-20 минут ўтгач 1-3 капсула (0,3-0,9 г) дан кунига 2-3 марта буюрилади, тонгги ва кундузги соатларда қабул қилган афзал. Максимал суткалик доза 8 капсула (2,4 г) ни ташкил этади. Даволаш курси – 1-4 ой, баъзан 6-12 ойгача давом этади. 3-6 ойдан сўнг такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.

Кам ҳолларда аллергик реакциялар (ринит, конъюнктивит, тери тошмалари) бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат бекор қилинади. Жуда кам ҳолларда марказий нерв тизими (МНТ) томонидан нохуш реакциялар: уйқуни бузилиши ёки уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, бошда шовқин кузатилади. Бундай ҳолларда препаратнинг дозаси камайтирилади.

Ўта юқори сезувчанлик, буйракнинг ўткир оғир касалликлари, 18 ёшгача бўлган пациентлар (анча эрта ёшдаги пациентларда препаратни ишлатиш бўйича клиник тадқиқотлар йўқ).

Барбитуратларнинг таъсирини узайтиради, тиришишга қарши воситаларнинг таъсирини кучайтиради, карбамазепин, фенобарбитал, нейролептикларнинг ножўя таъсирини олдини олади. Пантогам активнинг самараси глицин, этидронат кислотаси билан бирга қўлланганида кучаяди. Маҳаллий анестетикларнинг (прокаин) таъсирини потенциялайди.

Узоқ муддатли даволашда препаратни бошқа ноотроп воситалар ва МНТ ни рағбатлантирувчи воситалар билан бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.

Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Ножўя кўринишларининг симптоматикасини кучайиши. Даволаш: фаоллаштирилган кўмир, меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича берилади

Капсулалар 300 мг. 15 капсуладан поливинилхлорид плёнка ва чоп этилган лакланган алюмин фолга контур уяли ўрамда. 4 контур уяли ўрамдан рус ва давлат тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.