Пантодерм rasmini ko'rish

Таркиби:

100 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: декспантенол 100% моддага қайта ҳисобланганда – 5 г; ёрдамчи моддалар: вазелин – 15 г, суюқ парафин – 10 г, бодом мойи – 10 г, оқ асалари муми – 3 г, ланолин – 25 г, цетостеарил спирти (цетил спирти 60%, стеарил спирти 40%) – 3 г, ланолин спирти – 4 г, тозаланган сув – 100 г гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декспантенол

Препаратнинг савдо номи:

Пантодерм

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма

сарғиш тусли оқдан оч сариқ ранглигача бўлган, ўзига хос ҳидли суртма.

D03AX03

Маҳаллий қўлланганида тери орқали тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан бета-глобулин ва албумин билан) боғланади. Унинг қондаги концентрацияси –  0,5-1 мг/л, қон зардобидаги – 100 мкг/л ни ташкил қилади. пантотен кислотаси организмда (Ко-А га киришишидан ташқари) метаболизмга учрамайди, ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Терининг қуруқлиги; шикастланган тери: кичик жароҳатлар ва куйишлар (қуёш нури таъсиридаги), шилинишлар, буллёз дерматит, абсцесс, фурункул, болдирнинг трофик яралари, ётоқ яралар, ёриқлар, операциядан кейинги асептик жароҳатлар, ёмон битувчи тери трансплантатларини даволаш; лактация вақтида сут безларининг сўрғичларини яллиғланиши ва ёриқларини олдини олиш ва даволаш; эмизикли болаларда тери бичилишларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Сиртга. Пантодерм терининг шикастланган ёки яллиғланган соҳасига суткада бир ёки бир неча марта қўйилади. Эмизикли аёлларнинг сут безларини парвариш қилиш: суртма ҳар эмизишдан сўнг сўрғичларга суртилади; компресс сифатида ишлатиш мумкин. Эмизикли болаларни парвариш қилиш: суртма таглик (йўргак) ҳар алмаштирилганида қўйилади.

Аллергик реакциялар.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик.

Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Пантодерм® препаратини ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида ишлатиш мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юбориш ҳолатлари кузатилмаган.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун 5% ли суртма. 30 г дан алюмин тубада. Ҳар бир туба қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил