Пантенол Фармстандарт rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир баллонда қуйидагилар сақланади: фаол модда: дексапантенол (Д-пантенол) (100% моддага қайта ҳисобланганда) – 2,50 г; ёрдамчи моддалар: эмулгацияловчи А турдаги цетостеарил спирти [80% ли цетостеарил спирти, 7% ли натрий цетостеарилсулфати] – 0,75 г, макрогол глицерилкокоати – 0,50 г, пропиленгликол – 5,00 г, метилпарагидроксибензоат (нипагин) – 0,10 г, калий дигидрофосфати – 0,36 г, натрий гидрофосфати додекагидрати – 0,01 г, сув (тозаланган сув) – 40,78 г, тетрафторетан (хладон 134 а) –    8,00 г. Таърифи: препарат баллондан чиқарилганда оқ рангли, кучсиз специфик ҳидли кўпик ҳосил қилади. Фармакотерапевтик гуруҳи: тўқималар репарацияси стимулятори.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дексапантенол

Препаратнинг савдо номи:

Пантенол Фармстандарт

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун аэрозол

Маҳаллий қўлланганида тери орқали тез сўрилади ва пантотен кислотасига айланади, плазма оқсиллари билан (асосан бета-глобулин ва албумин билан) боғланади, уни қондаги концентрацияси – 0,5-1 мг/л, қон зардобидаги 100 мкг/л ни ташкил қилади. Пантотен кислотаси организмда метаболизмга учрамайди (Ко-А га киришишидан ташқари), ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Терини қуриши; тери қопламалари бутунлигини бузилиши: майда шикастланишлар, куйишлар (шу жумладан қуёшдан), тирналишлар, буллёз дерматит, болдирнинг трофик яралари, ётоқ яралар, ёриқлар, операциядан кейинги асептик жароҳатлар, ёмон битадиган тери трансплантатлари, бачадон бўйни эрозияси, лактация даврида кўкракни парвариш қилиш (сут безлари сўрғичларининг ёриқлари ва яллиғланиши), эмизикли болаларни парвариш қилиш (бичилиш).

Маҳаллий шикастланган соҳага суртилади. Қўллашдан аввал аэрозол баллонини бир неча марта яхшилаб чайқатилади ва ҳимояловчи қалпоқ ечилади. Клапан учига кийдирилган учлик шикастланган соҳага келтирилади ва учликни секин босиб, бутун шикастланган соҳа плёнка билан копланиши учун препаратни шикастланган соҳага 10-20 см масофада 1-2 секунд давомида сепилади.

Кам ҳолларда терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори шахсий сезувчанлик.

Пантенол Фармстандарт аэрозоли препаратини бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган, Адабиёт маълумотларига кўра, Пантенол Фармстандартни тизимли қўлланиши сукцинилхолиннинг самарасини узайтириши мумкин.

Аэрозолли баллон босим остида бўлади! Шунинг учун уни тушиб кетишлардан, зарблардан ва тўғри қуёш нурларининг таъсиридап ҳимоялаш лозим. Баллонни қўллаш тугагандан кейин очмаслик ва ёқмаслик керак. Препаратни очиқ олов ёки кизиган предметлар яқинида сепиш керак эмас. Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат транспорт воситалари ва турли механизмларни бошқариш, шунингдек юқори диққат ва руҳий ҳаракат реакцияларининг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишга таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Препарат дозасини ошириб юборилиш ҳоллари аниқланмаган. Чунки препарат фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган туфайли, дозаларни ошириб юборилиш белгиларини ривожланиш эҳтимоли кам.

Рецепциз

5% ли сиртга қўллаш учун аэрозол. Узлуксиз таъсирга эга клапани ва ҳимоя қалпоқчаси бўлган шиша ёки алюминли баллонда 58 г. 1 баллон пуркагичи ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.