Панкреазим.рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: камида 8000 липолитик ТБ Пҳ. Эур., 5600 амиолитик ТБ Пҳ. Эур., 370 протеолитик ТБ Пҳ. Эур., ферментатив фаолликка эга бўлган панкреатин; Ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, сувсиз коллоид кремний диоксиди, микрокристаллик целлюлоза, кросповидон, натрий кроскармеллоза, повидон 25, магний стеарати, диспрес метакрилат сополимери, талк, пропиленгликол, титан диоксиди (Е 171), кармоизин (Е122).

Тасир этувчи модда(ХПН):

панкреатин;

Препаратнинг савдо номи:

Панкреазим.

Фармакалогик гуруҳи:

фермент препаратлари

Дори шакли:

ичакда эрувчан таблеткалар.

фермент препаратлари

A09AA02.

Препаратнинг фармакокинетикасини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.

Сурункали панкреатит, муковисцидоз каби меъда ости безининг овқат ҳазм қилувчи ферментларини етарли бўлмаган даражада ажралиб чиқиши оқибатидаги овқат ҳазм бўлиш жараёнини бузилиши билан кечадиган касалликлари. Меъда ва ингичка ичак бир вақтда резекция қилинганидан кейинги холат, ичак орқали овқатни ўтишини функционал тезлашиши, қийин ҳазм бўладиган ўсимликлардан тайёрланган, ёғли ва одатий бўлмаган овқатларни бир вақтда истеъмол қилиш. Ичакни дам бўлиши ва рентгенологик, ёки ултратовуш диагностик текширишларга тайёргарликда қўлланади.

Препаратнинг дозаси ўн икки бармоқ ичакдаги панкреатик ферментларнинг танқислигига боғлиқ ва шахсий равишда белгиланади. Агар бошқа тавсиялар бўлмаса, шунингдек қийин ҳазм бўладиган, ўсимликлардан тайёрланган ёғли ёки одатий бўлмаган овқатлар истеъмол қилинган ҳолларда 1-2 таблеткадан қабул қилинади, юқорида кўрсатилган ҳоллардан бошқа ҳолларда, овқат ҳазм бўлишини бузилиши ривожланганида тавсия этилган доза 2-4 таблеткани ташкил этади. Зарурат бўлганида препаратнинг дозасини ошириш мумкин. Касалликнинг симптомлари, масалан стеатория ёки қоринда оғриқни камайтириш мақсадида дозасини ошириш фақат шифокорнинг назоратида ўтказилиши керак. Липазанинг суткалик дозаси 1 кг тана вазнига 15000-20000 ТБ Пҳ. Эур. дан ошмаслиги керак. Таблеткалар овқат вақтида бутун холда ва етарли миқдордаги суюқлик, масалан 1 стакан сув билан қабул қилинади. Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ ва шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади.

Иммун тизими томонидан. Тез авж олувчи аллергик реакциялар (тери тошмаси, аксириш, кўз ёшини оқиши бронхоспазм). Кармоизин (Е 122) бўёвчиси аллергик реакцияларни чақириши мумкин. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: муковисцидози бўлган беморларда панкреатинни юқори дозаларда қўлланганда илеоцекал сохада ва чамбар ичакнинг юқорига кўтарилувчи қисмида торайиш пайдо бўлиши мумкин, қоринда оғриқ кўнгил айниши, қусиш, ахлатнинг характери ўзгариши мумкин; ичак тутилиши ривожланиши, қабзият бўлиши мумкин. Сийдик жинсий тизими томонидан: Муковисцидози бўлган беморларда сийдик билан сийдик кислотасини кўп ажралиб чиқиши, айниқса панкреатин юқори дозаларда қўлланганида бўлиши мумкин. Бундай беморларда сийдик кислотасининг конкрементларини ҳосил бўлишидан сақланиш учун сийдикда унинг миқдорини назорат қилиш керак.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Ўткир панкреатит, сурункали панкреатитни зўрайиши.

Панкреатин сақловчи препаратларни қўллаш натижасида фолат кислотасини сўрилиши камайиши мумкин, бу уни организмга қўшимча тушиш заруриятига сабабли бўлиши мумкин.

Ичак тутилиши – муковисцидози бўлган беморларда кўп кузатиладиган асорат, шунинг учун ушбу холатни эслатадиган симптомлар кузатилганида, ичак стриктуралари пайдо бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Препарат оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватини шикастлаши мумкин бўлган фаол ферментларни сақлайди, шунинг учун таблеткаларни бутун ҳолда, чайнамасдан ютиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида она учун кутилган фойда ҳомила/бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда, фақатгина шифокорнинг кўрсатмасига кўра қабул қилиш керак. Болалар. Препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ, шунинг учун бу ёшдаги пациентлар гуруҳига уни қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти. Таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кўнгил айниши, қусиш, диарея, ичак тутилиши, гиперурикемия, урикозурия, анал тешиги атрофидаги терини таъсирланиши ривожланиши мумкин; муковисцидози бўлган беморларда жуда кам ҳолларда фиброзланувчи колонопатия бўлиши мумкин. Даволаш. Препаратни қабул қилишни тўхтатиш етарли миқдорда гидратация ва симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Шифокор рецепти бўйича

10 таблеткадан блистерда; 2 ёки 5 блистердан картон қутида.

3 йил.