Панангинфорте rasmini ko'rish

Таркиби:

Қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 316 мг калий аспарагинати (332,6 мг калий аспаргинат гемигидрати шаклида); 280 мг магний аспарагинати (350 мг магний аспаргинат тетрагидрати шаклида); ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний диоксиди, картошка крахмали, повидон К­30, магний стеарати, талк, маккажўхори крахмали; плёнканинг қобиғи: макрогол 6000, титан диоксиди (Е171), бутирланган метакрилат сополимер асоси (эудрагит Е), талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калий аспарагинати, магний аспарагинати (потасциум аспартате, магнециум аспартате)

Препаратнинг савдо номи:

Панангинфорте

Фармакалогик гуруҳи:

магний асосидаги воситалар

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, овал, икки ёқлама қавариқ, бироз ялтироқ ва аҳамияциз даражада нотекис юзали, деярли ҳидсиз бир томонида “А83” гравировкаси бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

магний асосидаги воситалар

A12SS30.

Магний Тана вазни 70 кг бўлган инсон организмида магнийнинг умумий захираси ўртача 24 г (1000 ммол) ни ташкил қилади; 60% дан ортиқ магний суяк тўқимасига ва тахминан 40% скелет­мушак ва бошқа тўқималарга тўғри келади. Организмидаги магнийнинг умумий захирасини тахминан 1% ҳужайра ташқарисидаги суюқликда, асосан қон зардобида жойлашган. Соғлом катталарда қон зардобида магний миқдори 0,7­1,10 ммол/л диапазонда бўлади. Магнийни овқат билан қабул қилинишининг тавсия қилинган нормаси кунига эркаклар учун 350 мг ни, аёллар учун 280 мг ни ташкил қилади. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида магнийга эҳтиёж ортади. Магний меъда­ичак йўлларидан фаол ташилиш йўли билан сўрилади. Организмда магний мувозанатини асосий бошқарувчиси буйраклар ҳисобланади. 3­5% ионизацияланган магний буйрак орқали чиқарилади. Сийдик ҳажмини ошиши (масалан, юқори самарали ҳалқали диуретиклар билан даволашда) ионизацияланган магнийни чиқарилиши ошишига олиб келади. Агар ингичка ичакда  магнийнинг сўрилиши пасайса, навбатдаги гипомагниемия уни чиқарилишини камайишига олиб келади (<0,5 ммол/сут). Калий Тана вазни 70 кг бўлган инсон организмида калийнинг умумий заҳираси ўртача 140 г (3570 ммол) ни ташкил қилади. Аёлларда калийнинг умумий заҳираси эркаклардаги калийга нисбатан камроқ, ва ёш ўтиши билан аҳамияциз пасаяди. Организмдаги калийнинг умумий заҳирасини 2% ҳужайра ташқарисида, қолган 98% эса ҳужайра ичида жойлашган. Калийни овқат билан қабул қилинишининг оптимал нормаси кунига 3­4 г (75­100 ммол) ни ташкил қилади. Калий чиқарилишининг асосий йўли буйрак ҳисобланади (тахминан 90% калий ҳар куни буйрак орқали чиқарилади). Қолган 10% эса меъда­ичак йўллари орқали чиқарилади. Шу тарзда буйрак калийнинг узоқ муддатли гомеостазига, шунингдек калийни қон зардобидаги миқдорига жавоб беради. Калийни қондаги қисқа муддатли кўринишда сақланиши ҳужайра ташқарисидаги ва хужайра ички бўшлиғи орасида калий оқими ёрдамида ҳам бошқарилади.

Препарат юракнинг сурункали касалликларида (сурункали юрак етишмовчилигида, миокард инфарктидан кейинги даврда), юрак ритмини бузилишларида (энг аввало юрак қоринчалари аритмияларида) мажмуавий терапия таркибида, шунингдек даволовчи шифокор кўрсатмаси бўйича юрак гликозидлари билан даволашга қўшимча восита сифатида қўлланади.Магний ва калийнинг қўшимча манбаси сифатида ҳам қўлланади.

Катталар Тавсия қилинган суткалик доза: 1 таблеткадан суткада 3 марта. Максимал суткалик доза: 1 таблеткадан суткада 3 марта.

юқори дозалари қўлланганда, ич келишини тезлашиши кузатилиши мумкин.

таъсир этувчи моддаларига ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларига юқори сезувчанликда;ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигида;Аддисон касаллигида;ИИИ даражали атриовентрикуляр блокадада;кардиоген шок (артериал босим 90 мм сим. уст. дан кам);18 ёшгача болаларда қўллаш мумкин эмас.

Калий аспарагинати ва магний аспарагинати сақловчи препаратларнинг ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Илмий адабиётлардаги маълумотларга кўра калий ва магний айрим дори воситалари билан ўзаро таъсирга кириши мумкин. Калий тежовчи диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, бета­адреноблокаторлар, циклоспорин, гепарин ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бирга қўлланганида гиперкалиемия ривожланиши хавфи ошади. Тетрациклинлар (перорал қабул қилинганда), темир тузлари ва натрий фториди калий аспарагинат ва магний аспарагинатни меъда­ичак йўлларидан сўрилишини пасайтиради. Юқорида келтирилган препаратларни ва Панангин® Форте препаратини қабул қилиш орасида 3 соатдан кам бўлмаган интервал бўлиши керак.

Гиперкалиемия билан кечувчи касалликлари бўлган беморлар алоҳида эътиборни талаб қилади: қон зардобида электролитлар миқдорини мунтазам назорат қилиш тавсия қилинади. Педиатрияда қўлланилиши Панангин® Форте препаратини болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас, чунки бу тоифа пациентларда ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

Ҳомиладорлик  ва эмизиш даврида Панангин® Форте препаратининг ножўя таъсири ҳақида маълумотлар йўқ.

Панангин® Форте транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Калий аспарагинати ва магний аспарагинати сақловчи препаратларнинг, ҳатто юқори дозаларда қабул қилинганида ҳам, дозани ошириб юбориш ҳоллари ҳақида маълумотлар йўқ. Буйрак катта миқдорда калийни чиқариш хусусиятига эга эканлигини ҳисобга олиб айтиш мумкинки, препаратнинг дозасини ошириб юбориш фақат ўткир ва яққол калий чиқарилишини бузилиши фонида гиперкалиемияга олиб келиши мукин. Магний кенг терапевтик “ойна” характерига эга, ва буйрак етишмовчилиги бўлмаган ҳолларда ножўя самаралар жуда кам учрайди. Адабиётлардаги маълумотларга кўра магний қўшимчаларини ичга қабул қилиш диарея каби енгил ножўя реакцияларни чақириши мумкин. Панангин® Форте препаратининг юқори дозалари таркибида магний сақланганлиги сабабли ич келишини тезлашишини чақириши мумкин. Гиперкалиемия симптомлари: умумий ҳолсизлик, парестезия, брадикардия, паралич, аритмия. Гипермагниемия симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, летаргик уйқу, артериал босимни пасайиши, брадикардия, ҳолсизлик, гипорефлекция. Даволаш: доза ошириб юборилганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш;  симптоматик даволаш тавсия қилинади (вена ичига калций хлоридини юбориш, зарурат бўлганида ­  гемодиализ).

Рецепциз

Плёнка қобиқ билан қопланган 15 таблетка ПВХ/ПВДХ ва алюмин фолгали блистерда. 2, 4 ёки 6 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.