Памол децкий rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 125 мг парацетамол; ёрдамчи моддалар: қанд С-30, метилпарабен, пропилпарабен, натрий бензоати, 70% ли сорбитол эритмаси, глицерин, натрий карбоксиметил целлюлоза, ксантан камеди, “Смешанне фрукт” ароматизатори, кармоизин супра, твин-80 (Полисорбат 80), коллоид кремний диоксиди, натрий сахарини, лимон кислотаси, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол

Препаратнинг савдо номи:

Памол децкий

Фармакалогик гуруҳи:

аналгетик ва антипиретик.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун суспензия

аралаш мева таъмга эга ширин пушти рангли суспензия.

аналгетик ва антипиретик.

N02BE01

Суспензия енгил ва ўртача оғриқни ва иситмани туширувчи восита сифатида қўлланади. Уни кўпгина бузилишларда, шу жумладан бош оғриғи, тиш оғриғи, қулоқдаги оғриқ, тишлар ёриб чиққандаги оғриқ, томоқда оғриқ, шамоллаш касалликлари ва грипп, турли характердаги оғриқ ва эмлашдан кейинги иситмада қўлланади.

Қўллашдан олдин флаконни камида 10 секунд чайқатиш керак. Ёш: 2-3 ойликДоза1.      Эмлашдан кейинги иситма2,5 мл2.      Бошқа сабаблар оқибатидаги оғриқ ва иситма – агар боланинг тана вазни 4 кг дан ортиқ ва у ҳомиладорликнинг 37 хафтасидан кейин туғилган бўлсаЗарурати бўлганида 4-6 соатдан кейин 2,5 мл иккинчи доза берилади·         Суспензия 2 ойликкача бўлган чақалоқларга мўлжалланмаган·         2 дозадан ортиқ берманг·         Дозалар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак 3 ойликдан 6 ёшгача бўлган болалар Боланинг ёшиДозаНеча марта (24 соатда)3-6 ой2,5 мл4 марта6-24 ой5 мл4 марта2-4 ёш7,5 мл (5 мл + 2,5 мл)4 марта4-6 ёш10 мл (5 мл + 5 мл)4 марта·         Суткада (24 соатда) 4 дозадан ортиқ берилмасин·         Дозалар орасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак·         Болаларга шифокор ёки фармацевт билан олдиндан маслаҳатлашмасдан бу препаратни 3 кундан ортиқ берилмасин

Парацетамолнинг ножўя таъсирлари ҳолатлари кам, лекин ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тери тошмаси бўлиши мумкин. Қон дискразияси, шу жумладан тромбоцитопения ва агранулоцитоз бўлиши мумкин, лекин бу ҳолатлар парацетамолни қабул қилиш билан албатта боғлиқ бўлмайди.

Парацетамолга ёки бу препаратнинг ҳар қандай бошқа ингредиентига/компонентига ўта юқори сезувчанлик. Жигар етишмовчилигининг оғир ва фаол шаклида қўллаш мумкин эмас.

Узоқ вақт давомида парацетамолни ҳар куни мунтазам қабул қилиш варфарин ва бошқа кумаринларнинг антикоагулянт таъсирини кучайишига ва қон кетишини ривожланиш хавфини ошишига олиб келади; парацетамолнинг мунтазам бўлмаган дозалари аҳамиятли самара кўрсатмайди.

Жигар ва буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Жигарнинг цирротик бўлмаган алкоголли касаллиги бўлган пациентларда дозани ошириб юборилиши хавфи юқори. Бу препаратни парацетамол сақловчи бошқа ҳар қандай бошқа препаратлар билан бир вақтда буюриш мумкин эмас. Препарат 2 ойликкача бўлган чақалоқлар учун мўлжалланмаган 2-3 ойлик чақалоқларга икки дозадан ортиқ берилмасин 24 соатлик давр давомида 4 дозадан ортиқ берилмасин Дозалар орасидаги интервал камида 4 соатни ташкил этиши керак Болаларга шифокор ёки фармацевт билан олдиндан маслаҳатлашмасдан бу препаратни 3 кундан ортиқ берилмасин. Доза ошириб юборилган ҳолларда, ҳатто агар боланинг ҳолати нормал бўлиб кўринса ҳам, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат этиш керак. Кўрсатилган доза оширилмасин. Агар симптомлар сақланиб турса, даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг.

Ҳомиладор аёллар иштирокидаги эпидемиологик тадқиқотлар парацетамол тавсия этилган дозаларда ножўя самаралар кўрсатмаслигини намойиш этди, лекин пациентлар уни қўллаш юзасидан шифокорнинг тавсияларига риоя қилишлари керак. Парацетамол кўкрак сутига ўтади, лекин клиник аҳамиятли хажмларда эмас. Чоп этилган маълумотларга мувофиқ эмизишга қарши кўрсатма йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

10 г ва ундан кўп миқдорда парацетамол қабул қилган катталарда жигар шикастланиши мумкин. 5 г ва ундан кўп миқдорда парацетамол қабул қилиш хавф омиллари бўлган пациентларда жигарни шикастланишини чақириши мумкин. Симптомлари Парацетамолнинг биринчи 24 соат ичидаги дозани ошириб юборилишининг симптомлари тери қопламларини оқариши, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши ва қоринда оғриқ ҳисобланади. Жигарни шикастланиш белгилари препарат қабул қилингандан 12-48 соатдан кейин намоён бўлиши мумкин. Оғир заҳарланишда жигар етишмовчилигидан кейин энцефалопатия, қон кетиши, гипогликемия, бош мия шиши ва ўлим кузатилиши мумкин. Бел соҳасидаги оғриқ, гематурия ва протеинурия билан намоён бўлувчи каналчаларнинг ўткир некрози билан кечувчи ўткир буйрак етишмовчилиги жигарнинг оғир шикастланишлари бўлмаганида ҳам ривожланиши мумкин. Даволаш Парацетамол қабул қилингандан кейин 24 соат давомида Н-ацетилцистеин билан даволаш ўтказилади. Зарурати бўлганида Н-ацетилцистеин пациентга вена ичига юборилади. Тутиб турувчи чоралар ва симптоматик даволаш ўтказилади. Меъдани ювиш ёки қусишни чақириш ёрдамида препаратни организмдан чиқариш мумкин. Фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш орқали препаратни сўрилишини камайтириш мумкин.

Рецепциз

Полипропилен қопқоқли, 60 мл ҳажмли қаҳрабо рангли полиетилентерефталат флаконда.

2 йил.