Палора rasmini ko'rish

Таркиби:

Фаол модда: Пассифлоранинг қуруқ экстракти 100 мг. Ёрдамчи моддалар: повидон, кросповидон, натрий кроскармеллоза, аэросил 200, микрокристалл целлюлоза РН 102, магний стеарати. Қобиқ: Сепифилм ЛП 007 (метилгидроксипропилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси); бўёвчи модда (“Ялтироқ қизил” кандурин, алюмосиликат калий, қизил темир).

Тасир этувчи модда(ХПН):

Пассифлоранинг қуруқ экстракти.

Препаратнинг савдо номи:

Палора

Фармакалогик гуруҳи:

Седатив восита.

Дори шакли:

Қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Очдан тўқ қизил ранглигача бўлган, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Седатив восита.

Фармакокинетикаси ўрганилмаган.

Препарат қуйидаги ҳолатлар: бош мия томирларининг атеросклерозидаги нерв зўриқишини ва вегетатив бузилишларини пасайтириш учун, гипертония касаллигида, церебрал томирлари кризлардан кейинги ҳолатда, жароҳатдан кейинги энцефалопатияда, контузиядан кейинги синдромда, гриппдан кейинги энцефалитлар ва арахноидитларда, инфекциялардан кейинги астенияда;уйқусизликда (енгил шаклида);сурункали алкоголизмда (мажмуавий давода);меъда-ичак йўлларининг ва юрак-томир тизимининг нерв зўриқиши билан боғлиқ функционал касалликларида;менструал, климактерик ва климаксдан олдинги даврлардаги таъсирчанликда қўлланилади.

Кун давомида седатив таъсирга эришиш учун: Катталар учун тавсия қилинадиган доза – 100 мг дан кунига 3 марта овқатдан олдин буюрилади. Уйқуни бузилишларида: Катталар учун тавсия қилинадиган доза – 200-300 мг дан уйқудан бир соат олдин буюрилади. Даволаш курси 3-4 ҳафтани ташкил этади.

Препарат одатда тегишли терапевтик дозаларда буюрилганида ножўя кўринишлари аниқланмаган, аммо жуда кам ҳолларда: тиришишлар, марказий нерв тизимини сусайиши, гипотензия, гипотермия, фалажлик ривожланиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Препаратни марказий нерв тизимини сусайтирувчи моддалар (алкогол, барбитуратлар, транквилизаторлар) билан бирга қўлланганда седатив ва ухлатувчи таъсирлари кучайиши мумкин.

Меъда-ичак йўлларининг оғир органик касалликларида эҳтиёткорлик билан буюрилади. Педиатрия амалиётида препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Бу дори шаклини 12 ёшгача бўлган болаларга кўллаш тавсия қилинмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни, она учун кутилаётган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина кўллаш мумкин. Беморларни транспорт воситаларини бошқариш, механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш ва бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш билан боғлиқ хавф тўғрисида хабардор қилиш лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Аниқланмаган.

Рецепциз

«Палора®», қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг дан, №10, №20, №30, №40 ва №50.

2 йил.