Пафесанрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл спрей қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 2 мг хлоргексидин глюконати (хлоргексидин биглюконати эритмаси шаклида), 0,5 мг лидокаин гидрохлориди; ёрдамчи моддалар: глицерин, сувсиз этанол, сукралоза, лимон кислотаси моногидрати, “Лимон” ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

хлоргексидин + лидокаин

Препаратнинг савдо номи:

Пафесан

Фармакалогик гуруҳи:

Томоқ касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Антисептиклар.

Дори шакли:

томоқ учун спрей.

Томоқ касалликларини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Антисептиклар.

R02AA20

Лидокаиннинг анестезия қилувчи самараси маҳаллий қўлланганида 2-5 минутдан кейин ривожланади ва 30-45 минут давомида давом этади. Анестезия юзаки бўлади ва шиллиқ ости тузилмаларга тарқалмайди. Лидокаин гематоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлари орқали ўтади ва одамнинг кўкрак сути билан ажралиб чиқади. Жигарда бирламчи метаболизмга учрайди. Биринчи иккита метаболити моноэтилглицинексилидиди ва глицинексилидити фармакологик жиҳатдан фаолдир. Модда асосан метаболитлар кўринишида буйраклар орқали экскреция бўлади, 10% эса ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Лидокаиннинг биологик ярим чиқарилиш даври катталарда 1,5-2 соатни ва янги туғилган чақалоқларда 3 соатни ташкил этади. Лидокаиннинг метаболитларини ярим чиқарилиш даври 2 соатдан 10 соатгача бўлган вақт оралиғида ўзгариб туради. Хлоргексидин шиллиқ қавати ва тери орқали деярли сўрилмайди. Хлоргексидин сўлак билан ютиб юборилиши мумкин, аммо уни МИЙ орқали сўрилиши жуда паст. Хлоргексидин жигарда аҳамияциз даражада метаболизмга учрайди ва асосан ичак орқали сафро билан чиқарилади. Одатда хлоргексидиннинг 90% ахлат билан ўзгармаган ҳолатда чиқарилади.

оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ қаватини яллиғланиши (стоматитлар, гингивитлар) ни маҳаллий даволаш;оғиз бўшлиғининг шиллиқ қавати яллиғланганида кузатиладиган оғриқни бартараф қилиш;ангинанинг симптомларини (ютганда оғриқ, таъсирланиш) енгиллаштириш учун қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: пуркагичнинг тугмачаси 3 дан 5 мартагача кетма-кет босилади; муолажа суткада 6 дан 10 мартагача такрорланади. 2,5 ёшдан ошган болалар: пуркагичнинг тугмачаси 2 дан 5 мартагача кетма-кет босилади; суткада 3 дан 5 мартагача такрорланади. Қўллаш бўйича йўриқнома: Пуркагичнинг учлиги флаконга перпендикуляр равишда буралади.Оғиз кенг очилади, пуркагич томоққа қаратилади, нафас ушлаб турилади ва пуркагичнинг тугмачаси босилади. Агар спрей бир қанча вақт давомида ишлатилмаса, пуркагичнинг учлигини ювиш тавсия этилади, бунинг учун қуйидаги ҳаракатларни бажариш керак: Қопқоқли спрей пастга тўнтарилади ва пуркагичнинг учлиги найча бутунлай бўшагунича босилади (эритма бошқа пуркалиб чиқмайди).Спрейнинг найчаси флакондан ечилади ва у иссиқ сувли чашкага бир неча минутга солинади.Найча сувдан олинади ва қуритилади.Спрейнинг учлиги блокланиши учун найча флаконга шундай ўрнатилиши керакки, у пастга қаратилган бўлиши керак. Ҳар сафар қўлланганидан сўнг, препарат пуркагичнинг учлигидан пуркалишини олдини олиш учун найча яна пастга қаратилиши керак. Катта одам учун максимал бир марталик доза 1 мг хлоргексидин (тана вазнига 0,02 мг/кг) ва 0,25 мг лидокаин (тана вазнига 0,005 мг/кг) ни ташкил этади. Хлоргексидиннинг максимал суткалик дозаси 10 мг, лидокаинники эса – 2,5 мг ни ташкил этади. Учлик ҳар сафар босилганида 0,1 мл эритма пуркалади.

Ножўя самараларнинг учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда кам ҳолларда (< 1/10000), учраш тезлиги номаълум (маълумотлар етарли бўлмаганлиги туфайли, учраш тезлигини аниқлаш мумкин эмас). Препарат тавсия этилган дозаларга риоя қилинган ҳолда, оғиз бўшлиғи ва ҳалқум соҳасига маҳаллий, чекланган вақт давомида ишлатилганида ушбу препарат яхши ўзлаштирилади. Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари, масалан, терини таъсирланиши ва тошма тошиши ривожланиши мумкин, улар лидокаин каби, амид типидаги анестетикларга юқори сезувчанликни оқибати ҳисобланади. Жуда ҳам кам ҳолларда фотосенсибилизация реакцияси ривожланиши мумкин. Хлоргексидин узоқ муддат ва давомли қўлланганида тишларни жигарранг рангга бўялиши вақтинчалик, номаълум учраш тезлиги билан пайдо бўлиши мумкин. Бироқ, ушбу карашни йўқотиш мумкин.

препаратнинг исталган компонентига ўта юқори сезувчанлик;алкоголга қарамлик;2,5 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Пафесан препаратини қўллаш вақтида пациентларга маҳаллий таъсирга эга бошқа антисептик препаратларни бир вақтда ишлатиш тавсия этилмайди, чунки улар ўзининг самарадорлигини йўқотади. Пафесан холинестераза ингибиторлари (яъни неостигмин, дистигмин, пиридостигмин билан) ва миастенияни даволаш учун қўлланадиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. 1В тип антиаритмик препаратлар (токаинид) ни қабул қилаётган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Тана ҳароратини ошиши билан кечувчи бактериал инфекцияларда Пафесан препарати қўшимча дори воситаси сифатида қўлланади. Препарат таркибида ментол сақлайди, шунинг учун уни анамнезида мушак спазмларига эга бўлган кичик ёшдаги болаларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Пафесан таркибида глицерин сақлайди. Юқори дозаларда глицерин бош оғриғи, овқат ҳазм бўлишини бузилишини чақириши мумкин. Препарат таркибида этанол сақлайди. Жигар касалликлари ва тутқаноқ билан хасталанган пациентларда ушбу фактни эътиборга олиш керак. Ўта юқори сезувчанлик реакцияларига мойиллиги бўлган пациентларга Пафесан препаратини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Пациентлар ушбу дори воситасини узлуксиз равишда ёки жуда тез-тез қўллашлари мумкин эмас. Уни яллиғланиш оқибатида юзага келган томоқдаги оғриқ ёки таъсирланиш камайгунгача қўллаш тавсия этилади. Агар пациентнинг аҳволи препарат 3-4 кун давомида қўлланганидан сўнг яхшиланмаса, бошқа даволаш усулини буюриш керак. Препаратни кўзлар атрофига пуркашдан сақланиш керак. Препарат пуркалганидан сўнг пациентлар овқатланишлари, суюқлик ичишлари ёки тишларини ювишлари мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин, аммо қўллаш бўйича йўриқномасига мувофиқ ва қисқа вақт давомида қўллаш лозим. Педиатрияда қўлланиши Препаратни 2,5 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ателье ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш ўтказилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ортиқча дозалари (суткада бир флакондан ортиқ спрей) юборилганидан сўнг ютишни бузилиши (ютиш рефлексини назорат қилинишини сусайиши) юз бериши мумкин. Катта одам учун лидокаиннинг токсик дозаси 0,5 г ва ундан юқори қийматни ташкил этади (бу бир қанча флаконларга тўғри келади). Симптомлари: тизимли интоксикация, бу марказий нерв тизими ва юрак қон-томир тизимига таъсирининг натижаси ҳисобланади. Тизимли интоксикацияда: марказий нерв тизими ва юрак-қон томир тизимининг фаолиятини бузилишлари (асабийлик, эснаш, қўзғалувчанлик, қулоқларни шанғиллаши, нистагм, мушаклар тремори, тиришиллари, депрессия, нафас фаолиятини сусайиши), юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлари (миокарднинг тонусини йўқолиши, периферик вазодилатация, гипотония, аритмия) ривожланиши мумкин. Даволаш: дозани ошириб юборилиш симптомлари пайдо бўлганида даволашни зудлик билан тўхтатиш керак. Қусишни чақириш ва меъдани ювиш керак. Янада оғирроқ ҳолатларда нафас фаолияти ва қон айланиш фаолиятини тутиб туриш учун пациентни гильзаизация қилиш керак.

Рецепт бўйича

Томоқ учун спрей 30 мл дан механик пуркагичи бўлган сариқ рангли шиша флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

5 йил.