Остемакс 70 комфортрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 91,36 мг алендронат натрий тригидрати кўринишидаги 70 мг алендрон кислотаси; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, микрокристалл целлюлоза, кроскармеллозанинг натрийли тузи, магний стеарати, коллоид кремний диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

алендронат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Остемакс 70 комфорт

Фармакалогик гуруҳи:

суяк структураси ва минерализациясига таъсир кўрсатувчи воситалар; бифосфонатлар.

Дори шакли:

таблеткалар

узунчоқ шаклли, икки томони қавариқ таблеткалар.

суяк структураси ва минерализациясига таъсир кўрсатувчи воситалар; бифосфонатлар.

M05VA04.

Вена ичига юборилгандагига нисбатан, 5 мг дан 70 мг гача дозада эрталаб нонуштадан 2 соат олдин оч қоринга қабул қилинганда алендронатнинг аёллардаги ўртача биокираолишлиги 0,64% ни ташкил қилади. Алендронатни нонуштадан бир соат ёки ярим соат олдин қабул қилинганда биокираолишлиги пасайган (тахминан 40% га). Клиник тадқиқотлар жараёнида айнан шу куни овқат ёки ичимликни биринчи марта қабул қилишдан камида 30 минут олдин қабул қилинганда алендронат ўз самарадорлигини сақлаб қолган. Нонушта вақтида ёки нонуштадан кейин 2 соат давомида қабул қилинганда алендронатнинг биокираолишлиги ниппельга яқин. Алендронатни кофе ёки апелсин шарбати билан бир вақтда қабул қилиш унинг биокиаолишлигини тахминан 60% га пасайтиради. Терапевтик дозаларда ичга қабул қилингандан кейин алендронат натрийнинг қон плазмасидаги концентрацияси жуда оз – 5 нг/мл дан паст. Одамда мувозанат концентрациясидаги ўртача тақсимланиш ҳажми, суяклардан ташқари, камида 28 литрни ташкил этади. Алендронат юмшоқ тўқималарга қисқа вақт ичида тақсимланади, сўнгра суяк тўқимасига тез қайта тақсимланади ёки сийдик билан чиқарилади. Алендронат плазма оқсиллари билан тахминан 78% боғланади. Одамда дори препаратининг ярим чиқарилиш даври тахминан 10 йилни ташкил этади, бу дори воситасини суяк тўқимасидан ажралиб чиқиши билан мос келади.

Аёлларда синишлар, шу жумладан умуртқалар танасини ва сон суяги бўйинчасини компрессион синиши хавфини камайтириш мақсадида постменопаузал остеопорозни даволаш. Эркакларда умуртқалар танасини ва сон суяги бўйинчасини синишини олдини олиш мақсадида остеопорозни даволашда қўлланади.

Остемакс 70 комфорт ни ҳар доим шифокор кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш керак. Шубҳа туғилган ҳолларда шифокорга мурожаат этиш керак.

Ҳар бир дори воситаси каби Остемакс 70 комфорт хам, гарчи улар ҳаммада кузатилмасада, ножўя таъсир кўрсатиши мумкин. Қуйидаги ножўя таъсирлар кузатилган:

алендронатга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан биронтасига аллергия (юқори сезувчанлик).қизилўнгачни торайиши ёки ахалазияси каби ундан ўтишни қийинлаштирувчи қизилўнгач аномалиялари ва касалликлари.камида 30 минут давомида тик туриш ёки ўтираолмаслик.гипокалциеми (қонда калцийнинг концентрациясини пасайиши) да қўллаш мумкин эмас.

Ушбу қўллаш бўйича йўриқномасидаги маълумотлар аввал қўлланилган ёки кейинчалик қўлланиши мумкин бўлган дори препаратларига ҳам тааллуқлидир. Сўнгги вақтларда қабул қилинаётган, ҳатто рецепциз бериладиган барча дори препаратлари ҳақида хабар бериш керак, айниқса қуйидагиларни қўллаш ҳақида: ностероид яллиғланишга қарши дори препаратлари (уларнинг меъда-ичак йўлларини таъсирловчи самараси туфайли). Калийни тежовчи дори препаратлари (шу жумладан минерал сувни) бир вақтда қабул қилиш, антацидлар билан даволаш ва айрим дори воситаларини ичга қабул қилиш Остемакс 70 комфорт препаратини сўрилишини издан чиқариши эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун Остемакс 70 комфорт препаратини қабул қилгандан кейин бошқа дори препаратини ичга қабул қилишдан олдин камида ўттиз минут кутиш керак.

Остемакс 70 комфорт препаратини қабул қилаётганда қуйидагиларга эҳтиёткорликка риоя қилиш керак: Дисфагия (ютиш жараёнини бузилиши), қизилўнгач касаллиги, гастрит ва (ёки) дуоденит, меъда ва (ёки) ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги каби меъда-ичак йўлларининг юқори қисмининг касалликлари бўлган пациентларда, чунки дори препарати меъда-ичак йўлларининг юқори қисми шиллиқ қаватининг маҳаллий таъсирланишини чақириши мумкин.Дисфагия ёки ютинганда оғриқ, тўш ортида оғриқ пайдо бўлганда, шунингдек жиғилдон қайнаши пайдо бўлганда ёки кучайган ҳолларда Остемакс 70 комфорт препаратини қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат этиш керак. Қизилўнгач томонидан ножўя таъсирлар ривожланиши хавфини камайтириш имконини берувчи препаратни қабул қилиш қоидаларига риоя қилиш керак.Баррет синдроми мавжудлиги маълум бўлган пациентларда шифокор ҳар бир пациентда алендронатни қўллашдан фойда ва бўлиши мумкин хавфни баҳолаш керак.Жағ суяклари некрозини ривожланиши мумкинлиги туфайли, химиотерапия, радиотерапия олаётган, кортикостероидларни қабул қилаётган рак ташҳиси қўйилган, оғиз бўшлиғи гигиенасига қоидаларига риоя қилмаётган пациентларда ёки пародонт касалликлари бўлган пациентларда. Бу пациентлар Остемакс 70 комфорт препаратини қабул қилишни бошлашдан олдин стоматологик кўрикдан ўтишлари керак ва агар шифокор зарур деб топса – даволаш вақтида мунтазам стоматолог назоратида бўлиши керак. Имкони борича дори препаратини қўллаш вақтида мураккаб стоматологик аралашувлардан сақланиш керак. Агар жағ суяги некрози пайдо бўлса, стоматологик операция клиник ҳолатни ёмонлаштириши мумкин.Буйрак фаолиятини етишмовчилиги бўлган пациентлар (агар калавалар февральацияси тезлиги минутига 35 мл дан камни ташкил эца).Калций алмашинувини бузилишлари ва минерал алмашинувни бошқа бузилишлари (масалан Д витамини танқислиги, калций малабсорбцияси, гипопаратиреоидизм) бўлган пациентлар.Даволашни бошлашдан олдин шифокор бу бузилишларни тўлиқ мувофиқлаштириши керак, даволаш вақтида эса, қонда калций даражаси ва гипокалциемия (қонда калций даражасини пасайиши) симптомларини назорат қилиши керак.Остемакс 70 комфорт препаратини қабул қилиш вақтида (айниқса глюкокортикостероидларни қабул қилаётган пациентларда жуда муҳим) калций ва Д витаминининг адекват миқдорини таъминлаш керак. Ҳатто юқорида кўрсатилган эҳтиёткорликлар аввал кузатилган бўлса ҳам, шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Дори воситасини хавфсиз ва самарали қўллаш учун муҳим бўлган ёрдамчи моддалар ҳақида маълумот Дори воситаси лактоза сақлайди. Агар пациентларда аввал қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин, у шифокор билан маслаҳатлашиши керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳар қандай дори препаратини қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат этиш керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Остемакс 70 комфорт дори препаратини қабул қилиш мумкин эмас. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Муайян ножўя таъсирлар айрим пациентларда транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятини издан чиқариши мумкин. Шунинг учун транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатишдан олдин дори препаратини индивидуал реакцияни текшириш тавсия этилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дори препаратининг дозаси ошириб юборилган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак. Дозани ошириб юборилиши гипокалциемия (қонда калцийнинг концентрациясини пасайиши), гипофосфатемия (қонда фофсфатларнинг концентрациясини пасайиши) ва диспепсия, жиғилдон қайнаши, эзофагит ва гастрит ёки меъда яра касаллиги каби меъда-ичак йўлларининг юқори қисми томонидан ножўя таъсирлар чақириши мумкин. Даволаш: Алендронатни боғлаш учун сут ичиш ёки антацид дори препаратларини қабул қилиш керак. Қизилўнгачни таъсирланиши хавфини инобатга олиб, қусишни чақириш мумкин эмас, пациент эса ўтирган ёки турган ҳолатда бўлиши керак.

Рецепт бўйича

4 таблеткадан алюмин фолга/ПВХ блистерда, картон қутида.