Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Ҳар 100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: орнидазол – 500 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, хлорид кислотаси, инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
орнидазол
Препаратнинг савдо номи:
Орзол
Фармакалогик гуруҳи:
протозойларга қарши восита.
Дори шакли:
инфузия учун эритма.
тиниқ рангсиз ёки сарғиш рангли эритма.
протозойларга қарши восита.
J01XD03
Вена ичига томчилаб 15 мг/кг бошланғич дозада юборилганида ва кейинги тана вазнига 7,5 мг/кг дозада хар 6 соатда юборилганида, максимал мувозанат концентрацияси 26 мкг/мл, минимали эса – 18 мкг/мл ни ташкил қилади.
Орнидазол организмнинг сафро, сўлак, плеврал, перитонеал ва орқа мия суюқлиги (қон плазмасидаги концентрациясидан тахминан 43%), қин секрети, суяк тўқимаси, жигар, эритроцитлар каби кўпчилик тўқималари ва биологик суюқликларида тақсимланади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши 20% дан камроқни ташкил қилади.
Орнидазол йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига чиқарилади.
Организмда препаратнинг деярли 30-60% гидроксилизация, оксидланиш ва гликозилизация йўли билан метаболизмга учрайди.
Асосий метаболити (2-оксиметронидазол) ҳам протозойларга қарши ва антибактериал таъсирга эга.
Орнидазол бир марта юборилганидан кейин асосан сийдик билан (60-80%), қисман – сафро билан ўзгармаган ҳолда ва метаболитлари кўринишида 5 сутка давомида чиқарилади.
Трихомониаз, амёбиаз, амёбали дизентерия, ичакдан ташқари амёбиаз (шу жумладан жигарнинг амебали абцесси); лямблиоз; орнидазолга сезгир анаэроб бактериялар чақирган тизимли инфекциялар: септицемия, менингит, перитонит, операциядан кейинги жароҳат инфекциялари, операциядан кейинги сепсис, туғруқдан кейинги сепсис, септик аборт ва эндометрит; йўғон ичакдаги жаррохлик аралашувларидан ва гинекологик аралашувларидан кейин анаэроб бактериялар томонидан чақирилган инфекцияларни олдини олишда қўлланади.
Препарат вена ичига юборилади.
Анаэроб инфекцияда катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 500-1000 мг бошланғич дозада қўлланади, кейин – 500 мг дан ҳар 12 соатда ёки 1000 мг дан ҳар 24 соатда 5-10 кун давомида (поғонали доза).
Пациентнинг ҳолати барқарорланганидан кейин, орнидазолни оғиз орқали қабул қилишга ўтиш керак (масалан, 500 мг ли таблеткалар, 1 таблеткадан ҳар 12 соатда).
Тана вазни 6 кг дан катта 12 ёшгача бўлган болаларга суткалик доза тана вазнига 20 мг/кг ҳисобидан буюрилади, 2 юборишга бўлинган, 5-10 сутка давомида юборилади.
Анаэроб инфекцияларни олдини олиш учун катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга орнидазол вена ичига 500-10000 мг дозада жарроҳлик аралашувдан ярим соат олдин юборилади.
Аралаш инфекцияларни олдини олиш учун орнидазолни аминогликозидлар, пенициллин ёки цефалоспоринлар билан бирга қўллаш керак.
Препаратларни алохида юбориш керак.
Трихомониаз Катталар – 0,5 г кунига 3 марта 5 кун давомида ёки 1 г метронидазолни кечқурунга интра вагинал юборилиши билан бирга мажмуада буюрилади.
Болаларга – суткада тана вазнига 25 мг/кг доза ҳисобилан бир марта буюрилади.
Кечиши оғир бўлган амебали дизентерия, амебиазнинг барча ичакдан ташқари шакллари.
Катталар ва тана вазни 35 кг дан ортиқ болалар учун биринчи юбориш 500-1000 мг ни ташкил қилади, кейин – 500 мг дан хар 12 соатда, 3-6 сутка давомида буюрилади.
Тана вазни 35 кг дан кам болаларга орнидазол суткада тана вазнига 25 мг/кг ҳисобидан юборилади, 2 юборишга бўлинади.
Лямблиоз Катталар ва тана вазни 35 кг дан ортиқ болалар – суткада 1,5 г дан буюрилади.
Тана вазни 35 кг дан кам болаларга – суткада 40 мг/кг дозада буюрилади.
Даволаш давомийлиги 1-2 кун.
Буйрак функциясининг бузилишида юборишлар орасидаги интервал узайтирилади ёки препаратнинг бир марталик ва суткалик дозаси пасайтирилади.
Меъда-ичак йўллари томонидан: металл таъми, оғизни қуриши, тилни оқариши, кўнгил айниши, иштаҳани йўқолиши, қорин оғриғи, диарея, қусиш, жигар синамаларининг кўрсатгичларини ўзгариши.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, мушакларнинг ригидлиги, ҳаракат координациясини бузилиши, атакция, тиришишлар, онгни чалкашиши, сенсор ёки аралаш периферик нейропатиянинг белгилари.
Аллергик реакциялар: жуда кам ҳолларда – ангионевротик шиш; тери тошмалари, қичишиш, эшакеми.
Бошқалар: ўртача лейкопения, сийдикнинг рангини тўқлашаши, юрак-қон томир бузилишлари.
Орнидазол кумарин қатори перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу дозага мувофиқ тузатиш киритиш талаб қилади.
Орнидазол векуроний бромидининг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради.
Препаратнинг концентрацияси микросомал ферментларнинг индукторлари (фенобарбитал, рифампицин) билан бир вақтда қўлланганида пасаяди ва жигарнинг микросомал тизими ингибиторлари, хусусан Н2-рецепторларнинг блокаторлари (циметидин) билан бир вақтда ишлатилганида ошади.
5-нитроимидазолнинг бошқа хосилалари билан қўлланганида периферик нефрит, руҳий депрессия, тутқаноққа ўхшаш тиришишларни алохида ҳоллари ҳақида хабар берилган.
Жигар функциясининг етишмовчилиги бўлган беморларга (дозани камайтириш керак), бош миянинг шикастланиши бўлган беморларга, қон яратилишининг бузилиши бўлган беморларга (лейкопения, нейтропения ривожланишининг катта хавфи); алкоголни суиистеъмол қилувчи пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Ҳомиладарлик ва лактация даврида қўлланиши Орнидазолни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш мумкин эмас.
ИИ ва ИИИ ойликларида препарат фақат мутлоқ кўрсатмалар бўйича буюрилади.
Лактация даврида Орнидазол препаратини қўллашнинг зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.
Ательени бошқариш ёки ҳаракатланувчи механик қурилмаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири Орнидазол диққатни жамлаш қобилиятини ва психомотор реакциялар тезлигини пасайтиради.
Автотранспортни бошқарувчи ёки бошқа механизмларда ишловчи пациентлар бундай кўринишлари бўлиши мумкинлигини ҳисобга олишлари керак.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Қуруқ ва ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: хушни йўқотиш, бош оғриғи, бош айланиши, қалтираш, тиришишлар, депрессия, пнриферик нефрит, кўнгил айниши, қусиш.
Даволаш: симптоматик, специфик антидоти маълум эмас.
Рецепт бўйича
100 мл дан полимер флаконда, ҳимоя қопқоқчаси ёпилган, тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.