Орвинетрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: 500 мг парацетамол, 30 мг кофеин (сувсиз), 10 мг фенилефрин гидрохлориди, 2 мг хлорфенирамин малеати. ёрдамчи моддалар: коллоидли сувсиз кремний, натрий крахмал гликолати (А тури), повидон (К-30), натрий метилгидроксибензоати,  маккажўхори крахмали, тозаланган талк, магний стеарати, 4Р пунц бўёвчиси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Парацетамол, кофеин, фенилефрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати.

Препаратнинг савдо номи:

Орвинет

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК белгиларини бартараф этувчи восита.

Дори шакли:

Таблеткалар контур-уяли ўрамларда.

Думалоқ, ясси, четлари кесилган ва бир томонида бўлиш учун рискаси бўлган, тўқ пушти ва оқ доғлари бўлган пушти рангли таблеткалар.

ЎРК белгиларини бартараф этувчи восита.

Парацетамол учун – сўрилиши – ичга қабул қилингач, ичакнинг юқори қисмида тўлиқ ва тез сўрилади, углевод миқдори юқори бўлган овқат қабул қилинганда эса – секин сўрилади. Одатий оғриқ қолдирувчи дозада оқсиллар билан кам боғланади. Тахминан препаратнинг 90-95% жигарда метаболизмга учрайди. Қондаги энг юқори концентрациясига 30-90 минутдан сўнг эришилади. Ярим чиқарилиш даври 1-4 соат, буйрак етишмовчилигида ўзгармайди, аммо жигар касалликларида ва доза ошириб юборилганда, чақалоқларда ва қарияларда узайиши мумкин. Организмдан буйрак орқали чиқарилади. Фенилефрин гидрохлориди учун – сўрилиши – ичга қабул қилинганда меъда ичак йўлларидан яхши сўрилади. Жигардан биринчи ўтиши ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда кечади. Буйрак орқали чиқарилади. Хлорфенирамин малеати учун – сўрилиши – ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда ҳамда буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври 14-25 соат. Организмдан буйрак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

тумов, бурун битиши (шиллиқ қаватининг шишиши), бош оғриғи ва ҳароратни кўтарилиши билан кечувчи шамоллаш касалликларида;юқори нафас йўлларининг аллергик касалликларида;бурун олди бўшлиқлари (пазухалари) яллиғланишида қўлланади.

Ичга буюрилади. Катталарга 1 таблеткадан кунига 3 марта, 3 кун давомида буюрилади.

Препарат жиддий ножўя таъсирлар чақирмайди. Камдан-кам ҳолларда – уйқучанлик, шиллиқ қаватларни зичлашуви, (кўпинча доза ошиб кетганда), кўришни хиралашуви, ҳаяжонланиш, сийишни қийинлашиши ва оғриқли сийиш, бош айланиши, оғиз, бурун ёки томоқ қуриши, бош оғриғи, иштаҳани пасайиши, юрак уриб кетиши, қулоқни шанғиллаши, меъдада нохушлик ва оғриқ, ҳамда тери аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

Бронхиал астма, сийишни қийинлашиши, қовуқ бўйни обструкцияси, простата бези гипертрофияси, юрак-қон томир касалликлари (коронар артерияларнинг авж олган атеросклерози, гипертониянинг оғир шакли, юрак ишемик касаллиги) қандли диабет, глаукома, жигар (шу жумладан вирусли гепатит), буйрак фаолиятини бузилишилари, қалқонсимон бези гиперфункцияси (гипертиреоз), психозлар, алкоголизмда ва препарат компонентларига юқори сезувчанликда қўлланмайди.

Сийишни қийинлашиши, бронхиал астма, кўз ички босимини ошиши, қалқонсимон без гиперфункцияси касалликларида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик аломатлари намоён бўлиши билан препаратни қабул қилишни тўхтатиш лозим. Даволаниш даврида, препарат уйқу ёки тормозланиш чақириши мумкинлиги сабабли, ателье ҳайдаш ёки бошқа юқори диққатни талаб этувчи фаолият билан шуғулланиш мумкин эмас. Ҳомиладорликда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган. Препарат қисман сут билан чиқарилади. Шунинг учун эмизиш даврида аёлларга қўллаш тавсия қилинмайди. Препарат узоқ қўлланганда нефротоксик ва гепатотоксик таъсир кўрсатиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Белгилари: кўнгил айниши, қусиш, бурун шиллиқ қаватини қаттиқлашиши, ҳаяжонланиш, мушакларни қалтираши (титроқгача), марказий нерв тизимини фаолиятини сусайиши, уйқучанлик, кома. Чуқур тинчланиш ёки кома, кўп терлаш, гипотония ва шок билан кечади. Жигар некрози натижасида ўлим юз бериши мумкин. Даволаш: агар спонтан бўлса ҳам, қусишни чақириш, кейин эса препаратни сўрилишини камайтириш учун фаоллаштирилган кўмир ва ич сурги воситаларни сув билан бериш керак. Агар кўп миқдорда сут ёки крем истеъмол қилган бўлса ва қусишни чақириб бўлмаса,  дорини қабул қилгандан кейин 3 соат давомида ёки кечроқ бўлса ҳам меъдани ювиш керак бўлади. Ичга Н-ацетилцистеин (парацетамол билан заҳарлангандаги махсус заҳарга қарши восита) ва фентоламин (фенилефрин гидрохлориднинг антагонистини) қабул қилиш тавсия қилинади.

4 ва10 таблеткадан контур-уяли ўрамларда.

3 йил. Дорихоналардан бериш тартиби Рецепциз. Улашиш: 1 94 Виеwс