Орциполрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: ципрофлоксацин (ципрофлоксацин гидрохлориди шаклида) 500 мг; орнидазол                                                                                        500 мг; ёрдамчи моддалар: натрий крахмалгликоляти, натрий кроскармеллоза, повидон, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, талк, маккажўхори крахмали; қобиғининг таркиби: сариқ Опадри 02Ф22025 (гипромеллоза, титан диоксиди, макрогол 6000, темир (ИИ) оксиди, талк).

Тасир этувчи модда(ХПН):

ципрофлоксацин + орнидазол

Препаратнинг савдо номи:

Орципол

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун микробларга қарши ва протозойларга қарши препаратлар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

овал шаклли, оч сариқ рангли, бир томонида “ОРCП” гравировкаси, бошқа томонида бўлиш учун рискаси бўлган, плёнка қобиқ билан қопланган таблетка.

тизимли қўллаш учун микробларга қарши ва протозойларга қарши препаратлар.

J01

Ципрофлоксацин меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) дан тез сўрилади. Биокираолишлиги 70-80% ни ташкил этади. Орнидазол перорал қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Биокираолишлиги 90% ни ташкил этади.

Орципол ципрофлоксацин/орнидазолнинг мажмуасига сезгир бўлган микроорганизмларнинг штаммлари чақирган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун мўлжалланган: кичик чаноқ аъзоларининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш, шу жумладан абортлар ва операциядан кейинги инфекцияни олдини олиш учун;буйрак ва/ёки сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, уретрит, простатит, эпидидимит, шу жумладан, асоратланган ва қайталанувчи инфекцияларда;жинсий йўл билан юқадиган инфекциялар: хламидиоз, микоплазмоз, гонорея, трихомониаз, аралаш инфекциялар (микст-инфекциялар) да;нафас йўлларининг инфекциялари: ўткир бронхит, сурункали бронхитни зўрайиши, пневмония (Орципол препаратини Клебсиелла, Энтеробаcтер, Протеус, Э. cоли, Псеудомонас, Ҳаэмопҳилус, Бранҳамелла, Легионелла, Стапҳйлоcоccус чақирган пневмонияларда буюриш тавсия этилади), инфекцияланган бронхоэктазлар, ўпка абсцесси, плевра эмпиемасида;ЛОР-аъзоларининг инфекциялари: синусит, ташқи ва ўрта қулоқ отити, мастоидитда;кўзнинг инфекцияларида;тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида;суяк ва бўғимларнинг инфекцияларида;қорин бўшлиғининг инфекциялари, МИЙ ва ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари, перитонитда;амёбиазда (Энтамоэба ҳистолйтиcа чақирган ичак инфекциялари, шу жумладан амёбали дизентерия ва амёбиазнинг ичакдан ташқари барча шакллари, айниқса амёбали жигар абсцессида);лямблиозда;сепсисда;иммунитети паст бўлган пациентларда (масалан, иммунодепрессантлар қабул қилаётган пациентлар ёки нейтропенияси бўлган пациентларда) инфекцияларни олдини олиш ва даволашда;иммунитети паст бўлган пациентларда танланган ичак деконтаминациясида;йўғон ичакда ўтказилган операцияларда ва гинекологик аралашувларда анаэроб инфекцияни олдини олиш учун;куйдиргининг (Баcиллус антҳраcис чақирган) ўпка шаклини олдини олиш ва даволаш учун;5 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўпка муковисцидози билан хасталанган болаларда Псеудомонас аэругиноса чақирган асоратларни даволаш учун қўлланади.

Орципол овқатдан олдин ёки овқатдан кейин 2 соат ўтгач ичга чайнамасдан қабул қилинади. Ўткир инфекцияларда даволаш курси 5-7 кунни ташкил этади, сурункали қайталанувчи инфекцияларни даволашда эса 10-14 кунни ташкил этади, 1 таблеткадан суткада 2 марта қўлланади. Касаллик симптомлари бартараф бўлганидан сўнг яна 2 кун давомида препарат қабул қилишни давом эттириш керак. Креатинин клиренси минутига 20 минут ва ундан кам бўлган беморларга, кекса ёшдаги пациентларга ва тана вазни енгил бўлган пациентларга одатдаги дозаснинг ярми буюрилади.

Симптомлар одатда енгил ёки ўртача оғирлик даражасида ва тез ўтиб кетадиган бўлади, айрим ҳолларда даволашни бекор қилиш талаб этилади. Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ; Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши; Қон яратиш тизими томонидан: эозонофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитлар миқдорини ўзгариши; Иммун тизими ва тери қопламлари томонидан: аллергик реакциялар, ёруғликка сезувчанлик реакциялари бўлиши мумкин.

Ципрофлоксацин ёки орнидазолга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ципрофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда қабул қилиш цитохром Р450 ни боғланган соҳаларида рақобатли ингибиция бўлиши ҳисобига қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига ва теофиллин қўзғатган ножўя самараларни ривожланишига олиб келади. Орнидазол кумарин қатори перорал антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради, бу уларнинг дозаларига тузатиш киритишни талаб этади. Орнидазол векуроний бромиднинг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради. Ципрофлоксацин ва варфаринни бир вақтда қўллаш варфариннинг таъсирини кучайтириши мумкин. Антацидлар, шунингдек таркибида алюминий, рух, темир ёки магний ионларини сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш ципрофлоксациннинг сўрилишини пасайтириши мумкин, шунинг учун бу препаратларни қабул қилишлар ўртасидаги оралиқ камида 4 соат бўлиши керак.

Буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда препаратнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилади. Кекса ёшдаги пациентларда, бош миядаги қон-томирлар атеросклерозида, бош мияда қон айланишини бузилишларида, тутқаноқда, номаълум этиологияли тиришиш синдромида эҳтиёткорлик билан қўлланади. Даволаниш вақтида алкогол истеъмол қилишдан сақланиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила учун ривожланиши мумкин бўлган ҳавфдан аҳамиятли даражада устун бўлган ҳолатдагина Орципол препаратини қўллаш тавсия этилади. Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак. Педиатрияда қўлланиши Жуда зарур бўлган ҳолларда, эҳтиёткорлик билан буюрилади. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Орциполни қабул қилганда диққатни жамлаш қобилияти ва психомотор реакциялар тезлиги пасайиши мумкин, иш фаолияти автотранспортни бошқариш, машиналар ва механизмларга хизмат кўрсатиш, нотурғун ҳолатда иш бажариш билан боғлиқ бўлган шахсларда препаратни қўллаш зарурати бўлганида юқоридагини ҳисобга олиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: бош айланиши, онгни бузилиши ва тиришиш ҳуружлари, кўнгил айниши, шиллиқ қаватларни шикастланиши бўлиши мумкин. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Специфик антидоти мавжуд эмас.

Рецепт бўйича берилади

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 1 ёки 2 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.