Орса rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда глюкоза – 13,5 г, натрий хлориди – 2,6 г, калий хлориди – 1,5 г, натрий цитрат дигидрати – 2,9 г. ёёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси 7М, инекция учун сув – 1000 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

глюкоза+натрий, хлориди+калий, хлориди+натрий, цитрат дигидрати.

Препаратнинг савдо номи:

Орса

Фармакалогик гуруҳи:

Ичга қабул қилиш учун регидратацион восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

Ичга қабул қилиш учун регидратацион восита.

A07SA

Перорал қўллангандан кейин глюкоза карбонати ангидриди гази (СО2) ва сув (Н2О) гача метаболизмга учрайди, қолган компонентлар эса асосан сийдик ва фақат кам миқдорда тер ёки ахлат билан чиқарилади.

ўткир диареяда регидратацион перорал даволаш;кучли терлаш (иссиқлик ва жисмоний юкламалар, гипертермия) натижасида пайдо бўладиган сув-электролит бузилишларини олдини олиш ва даволашда қўлланади.

Орса препарати регидратацион даволаш учун ишлатишга тайёр эритма ҳисобланади. Эритма ичга қабул қилинади (перорал). Препаратни таъсирини бузмаслик учун эритмага ҳеч қандай бошқа компонентларни қўшиш ва суюлтириш мумкин эмас. Флакон очилгандан кейин ичидагисини 24 соат давомида қўллаш керак. Перорал регидратацион даволаш икки босқичдан ташкил топган: сув-электролит йўқотилишини тўлдириш босқичи ва бир маромда ушлаб турувчи даволаш. 3-4 соат давом этувчи перорал регидратацион даволашнинг биринчи босқичида йўқотилган суюқлик хажмини тўлдириш зарур. Енгил даражадаги эксикозда ичга юбориш учун суюқлик хажми суткада 30 дан 50 мл/кг гачани, ўртача даражадаги эксикозда эса – суткада 60 дан 80 мл/кг гачани ташкил қилади. Ичга қабул қилиш учун биринчи 3 -4 соат даволашда эритма хажми ҳисобини тахминан йўқотилган суюқлик хажмига тенг эритма хажмида бўлиши кераклигини эътиборга олиш керак. Бир маромда ушлаб турувчи даволаш суюқликни патологик йўқолиши тўхтагунича ўтказилади. Ичга юбориладиган эритмаларни суткалик хажми суткалик физиологик талаб хажми йиғиндисига ва патологик йўқолган хажмга тенг. Орса эритмаси эмизикли болалар ва кичик ёшдаги болалар учун тана вазнига 150 мл/кг ҳисобидан ва 20-40 мл/кг– ўрта ва катта ёшдаги болалар ва катталар учун тана вазнига буюрилади. Кўнгил айниганда ёки қусишда эритмани совутилган кўринишда қайтарилувчи дозаларда берган афзал. Шунингдек шифокор кузатуви остида назогастрал зонддан фойдаланиш мумкин. Орса эритмаси билан даволашни диарея тўхтагунича ўтказиш керак. Бу даврда юбориладиган эритма хажми диарея натижасида организм томонидан йўқотилган суюқлик хажмига мувофиқ бўлиши керак. Талаб қилувчи даволовчи эритмани миқдорини керакли разъездив кўрсаткичи чанқоқлик ҳисобланади.

Орсанинг тавсия этилган дозаларига риоя қилганда ножўя таъсирларининг эҳтимоли кам. Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Натрий концентрациясини пасайганлиги туфайли, перорал регидрация учун гипоосмоляр тузли эритмалар билан даволаш одатда асимптоматик ва қисқа муддатли ҳисобланувчи гипонатриемия билан ассоциацияланган бўлиши мумкин.

Орса препаратини дорилар билан ўзаро таъсири ўрганилмаган. Эритма кучсиз кислотали реакцияга эга, шунинг учун уларнинг сўрилиши меъданинг рН муҳитига боғлиқ дори препаратларини самарадорлигига таъсир қилиши мумкин. Ингичка ёки йўғон ичакда тақсимланадиган, ёки метаболизмида ичак-жигар рециркуляцияси ўрин тутадиган кўпгина препаратларнинг дори сўрилишига диарея ўз ўзидан ўзгартириши мумкин.

Оғир дегидратацияни ( >10% тана вазнини йўқотилиши, анурия) вена ичига юбориладиган регидратация учун эритмалар билан мувофиқлаштириш керак, фақат шундан кейингина Орсани буюриш мумкин. Даволашни бошлашдан олдин йўқотилган тана вазнини ва дегидратация даражасини бахолаш учун пациентни вазнини ўлчаш керак. Пациентни озиқлантириш ёки болани эмизишни регидратацион даволашни перорал ўтказиш вақтида тўхтатиш мумкин эмас ёки регидратация ўтказгандан кейин дарҳол давом эттириш керак. Ёғ ва оддий углеводларга бой овқатлардан сақланиш тавсия этилади. Озуқани дарҳол регидратациядан кейин бериш мумкин. Қусишда 10 минут кутиш ва эритмани аста-секин, кичик хўпламлар билан ичишга тавсия этилади. Буйрак етишмовчилиги, қандли диабет ёки кислота-ишқор, электролит ёки углевод мувозанатини бузилишлари кузатиладиган бошқа сурункали касалликлар фонида дегидратация ривожланган пациентларга Орса препарати билан даволашни ўтказишдаги синчиков мониторинг талаб қилинади. Эмизикли болаларда Орса препаратини қўллаганда озуқланиш тартибини ўзгартириш талаб қилинмайди. Орсани кичик порциялар билан эмизишлар орасида беришни давом эттириш мумкин. Онаси эмизмайдиган болалар озуқланишни нормал тартибига 6-12 соат ўтгач қайтишлари мумкин. Кичик ва катта ёшдаги болаларга ёшига мос келадиган (масалан, картошка, гуруч, банан) полимер углеводлар сақловчи озуқани бериш керак.

Тавсия этилган дозаларда Орса ичга қабул қилиш учун эритмасини ҳомиладор ва лактация даврида буюриш мумкин. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Очилгандан кейин эритмани салқин жойда совутгичда сақлаш (+2-+80С ҳароратда) ва 24 соат давомида қўллаш керак!

Гипергидратация, электролит мувозанатини бузилиши, гипергликемия. Ичга юбориладиган суюқлик хажмини ошиши қусиш ва шиш каби асоратларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Орса глюкозо-электролит эритмаси қўлланганда, тасдиқланган ёки латент-кечувчи қандли диабетли пациентларда қонда қанд миқдори диабетик кома холатигача ошириб юбориши мумкин. Орса эритмасини катта хажмда ёки хаддан зиёд концентрацияда юборилганда асимптоматик ёки қисқа муддатли ҳисобланувчи гипонатриемия ривожланиши мумкин. Буйрак фаолияти бузилишлари бўлган пациентларда метаболик алкалозни ривожланиши мумкин, бу ўпка вельветяциясини сусайиши, нерв-мушак қўзғалувчанлиги ва тетаник тиришишлар билан намоён бўлади. Даволаш: аҳамиятли даражада дозани ошириб юборилиш холларида шифокор назорати талаб қилинади. Сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш лаборатор текширувлар маълумоти асосида ўтказиш керак.

Рецепциз

100 мл, 250 и 500 мл дан полипропилен флаконлар.

2 йил.