Орнилифрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: ципрофлоксацин гидрохлориди – 500 мг ципрофлоксацинга эквивалент, орнидазол – 500 мг; ёрдамчи моддалар: крахмал, тозаланган сув, метил гидроксибензоати, пропил гидроксибензоати, магний стеарати, талк, микрокристалл целлюлоза, коллоид кремний диоксиди, натрий кросскармеллоза, гипромеллоза, повидон К30, титан диоксиди, полиетиленгликол 6000, метилен хлориди, изопропил спирти.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ципрофлоксацин гидрохлориди, орнидазол

Препаратнинг савдо номи:

Орнилиф

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

деярли оқ рангдан оқ ранггача бўлган, узунчоқ, икки томонлама қавариқ, овал шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

тизимли қўллаш учун антибактериал воситалар.

J01.

Перорал қабул қилинганида ципрофлоксацин меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги 50-85% ни ташкил этади. 500 мг препарат перорал қабул қилинганида (овқатдан олдин) соғлом кўнгиллиларнинг қон зардобида препаратнинг максимал концентрациясига 1-1,5 соатдан кейин эришилади ва мувофиқ 2,4 мкг/мл ни ташкил этади. Перорал қабул қилинган ципрофлоксацин организмнинг тўқималари ва суюқликларига тақсимланади. Препаратнинг юқори концентрациялари сафро, ўпкалар, буйраклар, жигар, ўт пуфаги, бачадон, уруғ суюқлиги, простата бези тўқимаси, муртаклар, эндометрий, фаллопий найлари ва тухумдонларда кузатилади. Ушбу тўқималарда препаратнинг концентрацияси зардобдагига нисбатан юқори бўлади. Ципрофлоксацин шунингдек суяк, кўз суюқлиги, бронхиал секрет, сўлак, тери, мушаклар, плевра, қорин парда, лимфага ҳам яхши ўтади. Нейтрофилларда тўпланадиган ципрофлоксациннинг концентрацияси зардобдагига нисбатан 2-7 марта юқори бўлади. Организмда тақсимланиш ҳажми 2-3,5 л/кг ни ташкил этади. Препарат орқа мия суюқлигига катта бўлмаган миқдорларда ўтади, у ерда унинг концентрацияси зардобдаги концентрациясини 6-10% ни ташкил этади. Ципрофлоксацинни плазма оқсиллари билан боғланиши 30% ни ташкил этади. Буйрак фаолиятини ўзгариши бўлмаган беморларда ярим чиқарилиш даври одатда 3-5 соатни ташкил этади. Буйрак фаолияти бузилганида ярим чиқарилиш даври узаяди. Ципрофлоксацинни организмдан асосий чиқарилиш йўли – буйраклар. Сийдик билан 50-70% чиқарилади. 15% дан 30% гача қисми экскрементлар билан чиқарилади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 20 мл 1,73 м2 дан паст) бўлган беморларга препаратнинг суткалик дозасини ярмини буюриш керак.

Препаратнинг компонентларига сезгир қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар) чақирадиган қуйидаги аралаш инфекцияларни даволаш учун кўрсатилган: сийдик таносил тизими касалликлари: ўткир ва сурункали пиелонефрит, простатит, цистит, эпидидимит, сийдик таносил тизимининг асоратланган ёки қайталанувчи инфекциялари;гинекологик касалликлар;пенициллинга чидамли гонококклар, трихомонадалар ва бошқа микроорганизмлар томонидан чақирилган, жинсий йўл орқали юқадиган касалликлар;қорин бўшлиғи аъзолари ва ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари, шунингдек амёбиаз;оғиз бўшлиғининг инфекциялари, ўткир некротик ярали гингивит;иммунитет танқислиги ёки нейтропенияси бўлган беморларда инфекцион асоратларни олдини олиш;жарроҳлик инфекциялари, айниқса гастроэнтерологияда инфекцияни операциядан олдинги тайёргарлик ёки операциядан кейин даволаш учун қўлланади.

Препарат ичга, чайнамасдан, овқатдан олдин ҳам, кейин ҳам сув билан қабул қилинади. Препаратнинг дозаси ва даволаш давомийлигини шифокор белгилайди. Катталар учун ўртача дозаси – 1 таблеткадан суткада 2 марта, даволаш давомийлиги 5-10 кунни ташкил этади; касалликнинг клиник симптомлари йўқолганидан сўнг яна камида 3 кун давомида даволашни давом эттириш керак. Буйрак фаолиятини яққол бузилишлари бўлган пациентларга препаратнинг ярим дозасини буюриш керак.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: бош оғриғи, парестезия, қўзғалувчанлик, бош айланиши, уйқуни бузилиши (уйқусизлик ёки уйқучанлик), периферик сезувчанликни бузилиши ёки координацияни бузилиши. Юрак-қон томир тизими ва қон тизими (қон яратиш, гемостаз) томонидан: юрак уришини ҳис этиш, артериал гипотензия, анемия, лейкопения, эозонофилия, тромбоцитопения, гипотензия, тахикардия. МИЙ аъзолари томонидан: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, иштаҳани йўқолиши, энтероколит, жигар трансаминазаларининг фаоллигини ошиши, гипербилирубинемия. Суяк-мушак тизими томонидан: тендинитлар, айниқса кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек артралгия, миалгия. Аллергик реакциялар: терини қичишиши, эшакеми, Квинке шиши, анафилактик шок, кўп шаклли экссудатив эритема, Стивенс-Джонсон синдроми (хавфли экссудатив эритема), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдром), фотосенсибилизация.

Ҳомиладорлик, эмизиш даври, болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар, ципрофлоксацин ёки орнидазолга юқори сезувчанлик, сохта мембраноз колитда қўллаш мумкин эмас.

Ципрофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда қўллаш цитохром Р450 нинг боғланиш соҳаларида рақобатли ингибиция бўлиши ҳисобига, қон плазмасида теофиллиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин, бу ҳолат теофиллиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига ва теофиллин билан боғлиқ бўлган токсик таъсир қилиш хавфини ошишига олиб келади. Антацидлар, шунингдек таркибида алюминий, рух, темир ёки магний сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш ципрофлоксациннинг сўрилишини пасайтириши мумкин, шунинг учун ушбу препаратларни буюриш ўртасидаги интервал камида 4 соат бўлиши керак. Ципрофлоксацин ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганида қон кетиш вақти узаяди. Ципрофлоксацин ва циклоспорин бир вақтда қўлланганида циклоспориннинг нефротоксик таъсири кучаяди. Орнидазол кумарин қатори антикоагулянтларининг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради.

Анамнезида тутқаноқ, тиришиш ҳуружлари бўлган, бош мияни қон томир касалликлари ва органик шикастланишлари бўлган беморларга, МНТ томонидан ножўя реакцияларни ривожланиш хавфи борлиги сабабли, Орнилиф препаратини фақат ҳаётий кўрсатмаларга қараб буюриш керак. Препарат билан даволаниш вақтида оғир ва давомли диарея ривожланганида, препаратни зудлик билан бекор қилишни ва мувофиқ даволашни талаб этадиган сохта мембраноз колит ташхисини истисно қилиш керак. Пайларда оғриқлар пайдо бўлганида ёки тендовагинитнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, фторхинолонлар билан даволаниш вақтида пайларни яллиғланганлиги ва ҳатто узилганлиги юзасидан айрим ҳолатлар таърифланганлиги сабабли, препарат билан даволашни тўхтатиш керак. Орнилиф препарати билан даволаниш вақтида нормал диурезга риоя қилинган ҳолда организмга етарли миқдорда суюқлик киришини таъминлаш керак. Орнилиф билан даволаниш вақтида бевосита қуёш нурларини таъсиридан сақланиш керак. Автотраспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Орнилиф препаратини қабул қилаётган пациентлар, ательени ҳайдаш ва диққатни жамлаш ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турларини бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Специфик антидоти маълум эмас. Беморнинг аҳволини синчиклаб назорат қилиш, меъдани ювиш, одатдаги шошилинч ёрдам чораларини бажариш, организмга етарли миқдорда суюқлик киришини таъминлаш керак. Гемо- ёки перитонеал диализ ёрдамида препаратнинг жуда кам миқдоригина (10% дан кам) чиқарилиши мумкин.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 1 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.