Опефера rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: лиофилизация қилинган бактериялар      1,94 × 109 КҲБ: Лаcтобаcиллус рҳамносус                               0,5×109 КҲБ; Лаcтобаcиллус плантарум                                0,2×109 КҲБ; Стрептоcоccус тҳермопҳилус                           0,5×109 КҲБ; Лаcтобаcиллус аcидопҳилус                              0,5×109 КҲБ; Бифидобаcтериум спп.                                      0,24×109 КҲБ; Саcчаромйcэс боулардии                              65 мг; Доривор мойчечакнинг қуруқ экстракти             50 мг; Инулин                                                         200 мг; ёрдамчи моддалар: магний стеарати. капсула қобиғининг таркиби: титан диоксиди, желатин.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лиофилизация қилинган бактериялар, доривор мойчечакнинг қуруқ экстракти, инулин.

Препаратнинг савдо номи:

Опефера

Фармакалогик гуруҳи:

Ичак микрофлорасидаги мувозанатни бошқарувчи диареяга қарши биологик препаратлар. Сут кислотасини ишлаб чиқирувчи микроорганизмларни сақловчи препаратлар.

Дори шакли:

капсулалар.

оқ рангли, №00 ўлчамли, таркибида жигарранг доғлари бўлган кулранг-сариқ рангли кукун сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

Ичак микрофлорасидаги мувозанатни бошқарувчи диареяга қарши биологик препаратлар. Сут кислотасини ишлаб чиқирувчи микроорганизмларни сақловчи препаратлар.

A07FA01.

ичак микрофлорасини тиклаш ва нормаллаштириш, овқат ҳазм бўлишини яхшилаш;гастроэнтерит, диспепсияни даволаш;антибиотикларни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган диарея, касалхона ичидаги диареяни олдини олиш ва даволаш;ичак фаолиятини, овқат рационини ўзгариши, саёҳатлар ва бошқа сабаблар билан боғлиқ бўлган транзитор бузилиши (диарея каби қабзият ҳам) ни даволаш;лактаза етишмовчилигини даволаш;атопик касалликлар (аллергик ринит, астма ёки экзема) ни олдини олиш ва уларни мажмуавий даволаш таркибида даволаш;организмнинг иммунитетини ва турли касалликларга нисбатан қаршилигини ошириш учун қўлланади.

Опефера ичга овқатдан сўнг кўп бўлмаган миқдордаги суюқлик билан қабул қилинади. 3 ёшгача бўлган болаларга ва капсулани бутун ҳолда юта олмайдиган пациентларга капсулани очиш, ичидагисини қошиққа тўкиш ва кўп бўлмаган суюқлик билан аралаштириш керак. 1 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 2 марта қабул қилинади; 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 1 капсуладан кунига 3 марта қабул қилинади; Катталар ва 12 ёшдан ошган ўсмирлар: 1-2 капсуладан кунига 3 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлиги дисбактериозни ривожланиш сабаби ва организмнинг индивидуал ҳусусиятларига боғлиқ.

Компонентларидан биронтасига нисбатан сезувчанликни ошиши оқибатида аллергик реакциялар (жуда кам ҳолларда) ривожланиши мумкин.

Компонентларидан бирортасига маълум бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситалари билан ўзаро таъсир қилганида нохуш реакциялар ёки ножўя самаралар юзасидан маълумотлар йўқ.

Пробиотик даволаш қуйидаги пациентлар гуруҳи учун фақат шифокорнинг назорати остида ўтказилади: иммун тизими бузилган ёки сусайган пациентлар, айниқса ОИЦ нинг кечки босқичлари бўлган пациентлар ёки аллотрансплантантлари бўлган, шунингдек кимётерапия оладиган пациентлар;эндо- ёки миокардит билан хасталанган, йўғон ичакда ёки оғиз бўшлиғи ва тишларда операция ўтказган пациентлар;меъда ости бези фаолиятини ўткир бузилиши бўлган пациентлар, шу жумладан инсулинга қарам диабетиклар. Пробиотиклар қандни ўзлаштириш жараёнини яхшилаш ҳусусиятига эга, шу сабабли пациентларда инсулинли шокни чақиради. Пробиотикларни қабул қилганда қондаги глюкозанинг даражаси доимо ўлчаниши, ва инсулиннинг дозаси мувофиқ равишда камайтирилиши керак.қисқа ичак синдроми бўлган, Д-лактат ацидоз билан хасталанган болалар. Бактерияларнинг штаммлари томонидан Д-лактат ишлаб чиқарилишини олдини олиш учун чораларни кўриш керак.қонли диарея билан хасталанган пациентлар. Қуйидаги санаб ўтилган барча ҳолатларда пробиотикларнинг ижобий таъсири кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун туради.

Даволовчи шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг препаратни ҳомиладор ва эмизувчи аёлларда қўллаш мумкин.

Намликдан ҳимояланган жойда 18оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Флакон очилганидан сўнг совутгичда сақлансин ва бир ой давомида ишлатилсин.

Ҳозирги вақтда Опефера препаратининг дозасини ошириб юборилиш ҳолатлари юзасидан хабарлар берилмаган.

Рецепциз

28 капсула флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.