меъда-ичак ярасига қарши воситалар, протон насосининг ингибиторлари.
A02VS01
Омепразол кислотали муҳитда турғун эмас.
Меъдада капсула тез парчаланиб, махсус қобиқ билан қопланган микрогранулаларни ажратиб чиқаради.
Микрогранулаларнинг қобиғи ўникки бармоқ ичакка тушганида ишқорий муҳитда тез эрийди.
Бу препаратни яхши ва аста-секин сўрилишини таъминлайди.
Препаратнинг биокираолишлиги кекса ёшли одамларда ва жигар фаолиятининг бузилишлари бўлган беморларда ошади, буйрак фаолиятини етишмовчилиги бунга таъсир кўрсатмайди.
Сўрилганидан кейин омепразол жигарда деярли тўлиқ метаболизмга учрайди ва организмдан сийдик билан чиқарилади.
Омепразол меъда ширасининг секрециясини ингибиция қилиш лозим бўлган қуйидаги касалликларни даволаш учун танлов препарати ҳисобланади: – ўн икки бармоқ ичак яраси; – меъданинг хавфсиз яраси; – оғир эрозив эзофагит билан бирга кечувчи гастроэзофагеал рефлюкс; – Золлингер-Эллисон синдромидаги меъданинг патологик гиперсекрециясида қўлланади.
Капсулалар бутунлигича суюқлик билан бирга қабул қилинади.
Меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасида омепразол кунига 1 марта 20 мг (1 капсула) дан овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади.
Зарурати бўлганида дозани кунига бир марта 2 капсула (40 мг) гача ошириш мумкин.
Ўн икки бармоқ ичак ярасининг даволаш курси камида 4 ҳафта, меъда ярасида – 6-8 ҳафта.
Омепразолнинг 20 мг дан қисқа (1-2 ҳафталик) даволаш курси гастритни даволайди, гиперацидликни, таъсирланган меъда симптоматикасини бартараф қилади.
Ҳелиcобаcтер пйлори инфекциясида қуйидаги схема ишлатилади: 2 ҳафта давомида омепразол кунига 20-40 мг дан, кунига 2 марта 750 мг амоксициллин билан буюрилади.
Золлингер-Эллинсон синдромида бошланғич доза – кунига 1 марта 60 мг, дозани кунига 3 марта 120 мг гача ошириш мумкин.
Агар доза кунига 80 мг дан юқори бўлса, унда уни бўлиш ва кунига икки марта, эрталаб ва кечқурун қабул қилиш тавсия қилинади.
Рефлюкс-эзофагитда ва эрозив эзофагитда кунига 20-40 мг дан 4-8 ҳафта давомида қабул қилинади.
Кислотанинг аспирациясини олдини олиш учун, профилактика мақсадида омепразол 40 мг дан кечқурун ва операциядан 1-4 соат олдин эрталаб буюрилади.
Жигар етишмовчилиги бўлган беморларга тавсия қилинган доза кунига – 20 мг.
Агар препаратнинг навбатдаги дозаси қабул қилинмаган бўлса, даволаш курсини илгари буюрилган дозаларда давом эттириш керак.
Зарурати бўлганида шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Омепразол яхши ўзлаштирилади.
Энг тез-тез учрайдиган ножўя таъсирлари – ич кетиши, бош оғриғи, тери тошмалари.
Бу ножўя таъсирлари шундай оғир бўлиши мумкинки, ҳатто даволашни тўхтатиш керак бўлади.
Оғир беморларда баъзида марказий нерв тизими (МНТ) га таъсири (қисқа вақтга онгнинг чалкашиши) кузатилган.
Артралгия, миалгия, лейкопения, тромбоцитопения, жигар фаолиятининг бузилишлари ва бошқа ножўя таъсирлар жуда кам кузатилган.
Агар йўриқномада кўрсатилмаган ножўя таъсирлари пайдо бўлса шифокорга хабар бериш керак.
Шахсий юқори сезувчанлик.
Ҳомиладорлик, эмизиш, ёш болалар.
Омепразолни қўллашга маълум бўлган бошқа мумкин бўлмаган ҳолатлар йўқ, аммо эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак.
Омепразол жигарда оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайдиган дорилар – фенитоин, варфарин, диазепамни организмдан чиқарилишини кечиктириши мумкин.
Омепразол меъданинг хлорид кислотаси секрециясини кучли ва давомли сусайтириши туфайли, сўрилиши учун меъданинг кислотали муҳити муҳим аҳамиятга эга бўлган дори воситалар (масалан, кетоконазол, ампициллин – эфир, темир тузлари) ни сўрилишини назарий жиҳатдан пасайтириш мумкин.
Клиник текширишларда антацидлар омепразол билан бирга қўлланган.
Омепразол билан даволаниш даврида чекиш ва алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш керак, чунки меъданинг шиллиқ қаватини таъсирланиши юз беради, препаратнинг сўрилиши бузилади ва даволаш кечикади.
Кларитромициннинг қондаги концентрациясини (ўзаро) оширади.
Омепразол билан узоқ муддатли даволанишда, ўсмани ривожланиши мумкинлигини истисно қилиш учун, беморларда кузатув олиб бориш керак.
Омепразол билан даволаш бошлаганидан кейин симптоматик яхшиланиш, хавфли ўсма бор бўлиши мумкинлигини истисно қилмайди, шунинг учун даволашни бошлашдан олдин хавфли ўсма мавжудлигини истисно қилиш белгиланган.
Омепразол меъдани суюқ ва қуюқ овқатдан бўшалишига, ички омил секрециясига, пепсиннинг ишлаб чиқарилиши таъсир қилмайди.
Омепразолнинг 14 кунлик қўллашдан кейин соғлом шахсларда меъдада тирик бактерияларнинг сони аҳамиятли ошган.
Даволаш тўхтатилганидан кейин барча ўзгаришлар 3 кун давомида меъёрига келади.
Меъданинг кислоталиги пасайганида оғиз орқали юқувчи инфекциялар (салмонеллёз) билан касалланиш хавфи ошади, чунки меъданинг хлорид кислотаси бу бактерияларнинг, балки вирусларнинг ҳам асосий истеъмолчисидир.
Шунинг учун иммун тизимининг патологияси бўлган беморлар учун эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак (иммунодепрессантларни қўллаётган ва бошқалар).
Омепразолни она сутига ўтиши номаълум.
Янги туғилган чақалоқларда жиддий реакциялар ривожланиши мумкинлиги туфайли, онанинг омепразолни қўллаши зарур бўлган ҳолда, эмизишни тўхтатиш керак.
Клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли, препаратни хомиладорликда, эмизиш даврида ва болаларга буюриш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Дозани ошириб юборилиши хақида маълумотлар йўқ.
Одамда яхши ўзлаштира олинадиган дозалар кунига 360 мг гача.
Специфик антидоти йўқ.
Омепразол оқсиллар билан кучли боғланган ва шунинг учун диализ самара бермайди.
Дозани ошириб юбориш ҳолларида даволаш симптоматик ва ҳаётий фаолиятни тутиб турувчи бўлиши керак.
Рецепт бўйича
20 мг дан капсулалар блистерларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.