“Омега-3” оиласига мансуб ёғ кислоталарини сўрилиш вақтида ва ундан сўнг, метаболизми уч йўл бўйлаб боради: – ёғ кислоталари аввал жигарга олиб келинади, у ерда липопротеидларнинг турли тоифаларининг таркибига киритилади ва липидларинг периферик заҳираларига йўлланади; – хужайра мембраналарининг фосфолипидлари липопротеидларнинг фосфолипидлари билан алмаштирилади, шундан кейин ёғ кислоталари турли эйкозаноидларнинг ўтмишдоши сифатида чиқиши мумкин; – кўпчилик ёғ кислоталари энергетик эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида оксидланади.
Қон плазмаси фосфолипидларидаги “Омега-3” синфига мансуб ёғ кислоталарининг концентрацияси хужайра мембраналарининг таркибига кирувчи бу ёғ кислоталарининг концентрациясига мос келади.
Препаратни қўлланиши учун асосий кўрсатмалар қуйидагилар: – инфарктдан кейинги ҳолат, шунингдек миокард инфарктини иккиламчи профилактикаси (статинлар, антитромботик воситалар, бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари билан мажмуавий даволаш таркибида); – эндоген гипертриглицеридемия (Фредриксон таснифи бўйича ИВ тип) парҳезга қўшимча сифатида унинг самараси етарли бўлмаганида монотерапия сифатида; – аралаш гиперлипидемия (Фредриксон таснифи бўйича ИИб ва ИИИ тип) статинлар билан мажмуада; – ЮИК бўлган беморларда беҳосдан ўлим хавфини пасайтиришда қўлланади.
Даволаш мақсадида суткада 8-12 капсуладан, 2-3 қабулга бўлиб, овқатдан кейин 30 минут ўтгач сув билан бирга ичга қабул қилинади.
Даволаш давомийлиги шахсий равишда белгиланади.
Профилактика мақсадида бир ой давомида суткада 2-6 капсуладан қабул қилиш тавсия қилинади.
Курс йилига икки марта такрорланади.
Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан реакциялар: рефлюкс ёки балиқ ҳиди билан кекириш, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея ёки қабзият.
Гипертриглицеридемияси бўлган пациентларда – жигар трансаминазаларининг фаоллигини ўртача ошиши.
Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда – экзема, акне.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
– экзоген гипертриглицеридемия (гиперхиломикронемия) (Фредриксон бўйича И тип); – сурункали холецистит, панкреатит, гепатобилиар тизим касалликларини зўрайиши; – ўт-тош касаллиги; – геморрагик синдром; – ҳомиладорлик ва лактация даври; – 18 ёшгача бўлган болалар; – препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Дори воситаси перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетиш вақтини ошиш хавфи ошади.
Препаратни варфарин билан бирга буюрилиши ҳеч қандай геморрагик асоратларга олиб келмайди.
Бироқ қабул қилиш даврида ва у тугаганидан кейин протромбин вақтини назорат қилиш керак.
Гипертриглицеридемияни даволашда фибратлар билан бирга қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.
Антикоагулянт даволашда бўлган пациентлар Омега-3-МИК ни қабул қилиш даврида доимий шифокор кузатуви остида бўлишлари керак, зарурати бўлганда антикоагулянтнинг дозасига мувофиқ тузатиш киритиш керак.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда жигар фаолиятини мунтазам мониторинги (АСТ ва АЛТ фаоллигини аниқлаш) керак.
Эндоген гипертриглицеридемияда препарат даволовчи озиқланишга қўшимча сифатида, фақат агар парҳез чора-тадбирлари мувофиқ реакция учун етарли бўлмаганида қабул қилинади.
Иккиламчи эндоген гипертриглицеридемияда (айниқса назорат қилиб бўлмайдиган диабетда) дори воситасини қўллаш тажрибаси чекланган.
Жароҳатларда ва жарроҳлик операцияларида (қон кетиши вақтини ошиш хавфи туфайли), кекса ёшдаги пациентларга (70 ёшдан ошган) эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Поливитамин мажмуалар ва А ва Д витаминларини сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди.
Дори воситасини қабул қилиш даврида суткалик рационда ўсимлик мойининг миқдорини 10-20 г гача камайтириш тавсия қилинади.
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача ҳароратда сақланади.
Симптомлари: ножўя самараларни намоён бўлиши ёки уларнинг яққоллигини кучайиши.
Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш.