Омаренсрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда – тамсулозин гидрохлориди** 0,4 мг, ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (101 тозаликдаги)***, метакрил кислотаси ва полисорбат 80 (2,8%) сақловчи этил акрилати сополимерини 30% ли аралашмаси (1 : 1), натрий лаурилсулфати (0,7%), триетилцитрати, талк, тозаланган сув**** пеллетни қобиғи: 30% метакрил кислотаси ва полисорбат 80 (2,8%) сақловчи этил акрилати сополимерини 30% ли аралашмаси (1 : 1), натрий лаурилсулфати (0,7%), талк, триетилцитрат, тозаланган сув****. желатин капсулалар қобиғининг таркиби корпусини таркиби: темир (ИИИ) оксиди (Е172), титан диоксиди (Э171), қопқоғини таркиби: индигокармин ФД&C зангори 2, темир (ИИ, ИИИ) оксиди, (Е 172), титан диоксиди (Э171), темир (ИИ) оксиди (Е 172), желатин. ** – сувсиз моддага қайта ҳисобланганида, *** – тамсулозин гидрохлоридининг назарий миқдорини ўзгаришини компенсация қилиш учун, **** – қуритиш босқичида бартараф бўлади.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тамсулозин

Препаратнинг савдо номи:

Омаренс

Фармакалогик гуруҳи:

Урологик касалликларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Простата безининг ҳавфсиз гипертрофиясини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Тамсулозин.

Дори шакли:

ажралиб чиқиши модификация қилинган капсулалар.

корпуси тўқ сариқ рангли ва қопқоқчаси зайтун рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсуланинг ичидагиси – оқ ёки деярли оқ рангли пеллетлар.

Урологик касалликларни даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Простата безининг ҳавфсиз гипертрофиясини даволаш учун қўлланадиган препаратлар. Тамсулозин.

G04CA02

Сўрилиши Тамсулозин ингичка ичакда сўрилади, препаратнинг биокираолишлиги 100% га яқин. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш тамсулозиннинг биокираолишлигини пасайтиради. Пациентга тамсулозинни нонуштадан сўнг ёки биринчи марта овқатлангандан сўнг қабул қилишни тавсия этиш орқали препаратни доимий равишда сўрилишини таъминлаш мумкин. Тамсулозиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари тўғри пропорционал ҳусусиятга эга. Тамсулозин оч қоринга бир марта қабул қилинганидан сўнг тамсулозинни плазмадаги чўққи концентрациясига тахминан 6 соатдан кейин эришилади, мувозанатли ҳолатга эришилганидан сўнг, бунинг учун препарат кўп марта қабул қилинганида тахминан 5 кун талаб этилади, пациентларда Cмах га препарат бир марта қабул қилингандагига нисбатан тахминан учдан икки қисмга юқори даражага эришилади. Ушбу қонуният кекса ёшдаги одамларда кузатилганлигига қарамасдан, препаратни ёш одамлар томонидан қабул қилиниши ўхшаш ўзгаришлар билан кечиш эҳтимоли бор. Препарат бир марта ёки кўп марта қабул қилинганидан сўнг препаратни плазмадаги концентрацияси учун яққол ифодаланган индивидуал фарқлар характерлидир. Тақсимланиши Тамсулозин организмда плазма оқсиллари билан тахминан 99% га боғланади. Биотрансформацияси Тамсулозинни жигар орқали биринчи марта ўтиш самараси паст. Тамсулозиннинг катта қисми плазмада ўзгармаган ҳолда бўлади, препарат жигарда метаболизмга учрайди. Препаратнинг ҳеч бир метаболити препаратнинг таъсир этувчи моддасининг фаоллигидан ортиқ фаолликка эга эмас. Аҳамияциз ёки ўртача даражадаги жигар етишмовчилигида препаратнинг дозалаш тартибига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Чиқарилиши Тамсулозин ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади, бунда ўзгармаган препаратнинг қисми тахминан 9% ни ташкил этади. Тамсулозин овқатдан кейин бир марта қабул қилинганидан сўнг ва мувозанатли ҳолатга эришилганидан сўнг, препаратнинг ярим чиқарилиш даври мувофиқ тахминан 10-13 соатни ташкил этиши аниқланган. Препаратнинг тақсимланиш ҳажми тахминан 0,2 л/кг ни ташкил этади.

Простата безини хавфсиз гиперплазияси (ПБХГ) дизурик бузилишларни даволаш учун қўлланади.

Перорал қўллаш учун мўлжалланган. Ичга кунига бир капсуладан нонуштадан кейин ёки биринчи марта овқатлангандан кейин қабул қилинади. Капсулани бутун ҳолида, сув билан ютиш керак, чайналмасин, чунки бу препаратни ажралиб чиқиш тезлигига таъсир қилиши мумкин. Даволаш курси шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 10 мл/мин) бўлган пациентларни даволаш эҳтиёткорлик билан амалган оширилиши керак, чунки бундай пациентларни текшириш ўтказилмаган.

Тез-тез (>1/100, <1/10): bosh aylanishi, eyakulyatsiyani buzilishi. Tez-tez emas (>1/1 000, <1/100): bosh og‘rig‘i, taxikardiya, ortostatik gipotenziya, ko‘krak qafasida og‘riq, rinit, dispnoe, ko‘ngil aynishi, qusish, qabziyat, diareya, toshma, terini qichishishi, eshakemi, asteniya, belda og‘riq, bo‘shashgan rangdor parda sindromi (katarakta yoki glaukoma yuzasidan o‘tkazilgan operatsiyada tor qorachiq sindromining varianti). Kam hollarda (>1/10 000, <1/1 000): xushdan ketish, uyquni buzilishi (uyquchanlik yoki uyqusizlik), angionevrotik shish, xilpillovchi aritmiya. Juda kam hollarda (>1/10 000, <1/1 000): Стивенс-Джонсон синдроми, приапизм. Учраш тезлиги номаълум: ноаниқ кўриш, кўриш ўткирлигини пасайиши, бурундан қон кетиши, оғизни қуриши, экссудатив эритема, эксфолиатив дерматит.

препаратнинг фаол компонентига ёки ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик;ортостатик гипотензия (шу жумладан анамнезида);оғир даражадаги жигар етишмовчилиги;болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси < 10 мл/мин) да эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсирини текшириш болалар ва ўсмирларда ўтказилмаган. Тамсулозин атенолол, эналаприл ёки теофиллин билан бир вақтда буюрилганида дориларнинг нохуш ўзаро таъсирлари кузатилмаган. Препаратни циметидин билан бир вақтда қабул қилиш қон плазмасида тамсулозиннинг концентрациясини ошишига олиб келади, фуросемид билан бир вақтда қабул қилиш эса – препаратнинг плазмадаги концентрациясини пасайишига олиб келади, концентрациялари рухсат этилган чегараларда қолади. Лаборатория шароитларида, диазепам, пропранолол, трихлорметиазид, хлормадинон, амитриптилин, диклофенак, глибенкламид, симвастатин ва варфаринлар тамсулозинни одам плазмасига эркин тақсимланишини ўзгартирмайдилар. Шундай қилиб, тамсулозин диазепам, пропанолол, трихлорметиазид ва хлормадинонни эркин тақсимланишини ўзгартирмайди. Ин витро шароитларида жигар микросомалари ёрдамида ўтказилган (цитохром Р450 изоформалари иштирокида амалга ошадиган жараёнларни акс эттирувчи) тадқиқотларда амитриптилин, салбутамол, глибенкламид ва финастерид билан жигарда юз берадиган метаболизм даражасига ўзаро таъсири аниқланмаган. Бироқ, диклофенак ва варфарин тамсулозиннинг чиқарилиш тезлигини ошириши мумкин. Артериал босимни пасайтирувчи препаратлар, масалан, умумий анестезия учун қўлланадиган препаратлар ёки α1-адренорецепторларнинг бошқа антагонистлари билан бир вақтда буюрилганида уларнинг гипотензив таъсири кучайиши мумкин. Омаренс препаратини CЙП3А4 ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш тамсулозиннинг самарасини кучайишига олиб келиши мумкин. Кетоконазол (CЙП3А4нинг маълум кучли ингибитори) ни бир вақтда буюриш тамсулозиннинг АУC ва Cмах ни мувофиқ 2,8 ва 2,2 марта ошишига олиб келган. Тамсулозинни CЙП2Д6 фенотипли “секин метаболизаторлар” эга бўлган пациентларга CЙП3А4 яққол ингибиторлари билан мажмуада қўллаш мумкин эмас. Тамсулозинни CЙП3А4 нинг яққол ва ўртача даражадаги ингибиторлари билан мажмуада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Тамсулозинни пароксетин, CЙП2Д6 яққол ингибитори билан бир вақтда буюриш тамсулозиннинг Cмах ва АУC ни мувофиқ 1,3 ва 1,6 марта ошиши билан кечган, бироқ ушбу ўзгаришлар клиник жиҳатдан аҳамияциз деб баҳоланган.

α1-адренорецепторларнинг бошқа антагонистлари қўлланганида бўлгани каби, айрим ҳолларда Омаренс препарати билан даволаш артериал босимни пасайиши билан кечиши, натижада хушни йўқотиш ҳолати ривожланиши мумкин. Ортостатик гипотониянинг биринчи белгилари (бош айланиши, ҳолсизлик) пайдо бўлганида, ушбу симптомлар йўқолмагунича пациент ўтириши ёки ётиши керак. Омаренс препаратини буюришдан олдин, симптомлари простата безини ҳавфсиз гиперплазияси каби намоён бўлиши мумкин бўлган бошқа касалликларни истисно қилиш учун беморни текшириш керак. Бунинг учун бармоқ тўғри ичак текширувини мунтазам равишда ўтказиш, ва зарурат бўлганида простата безига специфик антиген (ПБСА) ни аниқлаш керак. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <10 мл/мин) бўлган беморларни Омаренс препарати билан даволаш тавсия этилмайди, чунки бундай беморларда ҳавфсизликни ўрганиш ўтказилмаган. Тамсулозин препаратини қабул қилаётган ёки илгари қабул қилган айрим пациентларда, катаракта ёки глаукома юзасидан оператив даволаш ўтказилганида операция вақтида рангдор пардани бўшашиши синдроми (тор қорачиқ синдроми варианти) кузатилган. Ушбу ҳолат операция вақтида ва операциядан кейин кўз томонидан асоратларни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Операциядан 1-2 ҳафта олдин препаратни қабул қилишни тўхтатиш асоратларни ривожланиш ҳавфини пасайтириши мумкин, гарчи даволаш тўхтатилгандан кейинги самара клиник жиҳатдан тасдиқланмаган ва рангдор пардани бўшашиши синдроми шунингдек тамсулозинни қабул қилишни операцияни бошлашдан олдин анча эрта тўхтатган беморларда ҳам кузатилган. Омаренс препаратини катаракта ёки глаукома юзасидан операция ўтказиш буюрилган беморларга қабул қилиш тавсия этилмайди. Операцияга тайёргарлик вақтида жарроҳлар ва офталмологлар операция вақтида рангдор пардани бўшашиши синдроми ривожланганида уни даволашга тайёр бўлиш учун, катаракта ёки глаукомани оператив даволаш режалаштирилган пациент илгари Омаренс препаратини қабул қилган ёки қабул қилаётганлигини аниқлашлари керак. CЙП2Д6 фенотипи бўйича секин метаболизаторлар бўлган беморларга тамсулозинни CЙП3А4 нинг кучли ингибиторлари билан бирга бериш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Препарат фақат эркакларни даволаш учун мўлжалланган. Транспорт воситалари ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига дори воситасини таъсир қилиш хусусияти Ателье ва ҳаракатланаётган механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган, бироқ бош айланиши ривожланиши мумкинлиги туфайли, препаратни қабул қилиш вақтида транспорт воситасини бошқаришда ёки потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: оғир даражадаги артериал гипотония бўлиши мумкин. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир ёки осмотик сурги воситалар (натрий сулфити каби) ни қабул қилиш керак. Пациентни горизонтал ҳолатга ўтказиш нормал артериал босимни ва юрак қисқаришлари сонини тиклаши мумкин. Ушбу даволаш чоралари самарасиз бўлганида айланиб юрувчи қон ҳажмини оширишга қаратилган чораларни ўтказиш, шунингдек қон томирларни торайтирувчи ва кардиотоник препаратларни юбориш мумкин, динамикада буйрак фаолиятини баҳолаш ва тутиб турувчи даволаш ўтказиш керак. Омаренс оқсиллар билан фаол боғланганлиги сабабли, гемодиализ самарасиз бўлади.

Рецепт бўйича

10 капсуладан поливинилхлорид полиетилен плёнка, поливинилдихлорид плёнка ва алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалар билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.