ОЛОПАНрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: олопатадин (олопатадин гидрохлориди кўринишида) – 1 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, динатрий гидрофосфат додекагидрати, бензалконий хлориди, хлорид кислотаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

олопатадин

Препаратнинг савдо номи:

ОЛОПАН

Фармакалогик гуруҳи:

аллергияга қарши восита (фосфолипаза А2 ингибитори).

Дори шакли:

кўз томчилари, 0,1%.

тиниқ, рангсиз эритма.

аллергияга қарши восита (фосфолипаза А2 ингибитори).

S01GX09.

Маҳаллий қўлланилганда тизимли сўрилиши паст. Қон плазмасидаги олопатадиннинг максимал концентрацияси (Смах) га маҳаллий қўлланилгандан кейин 2 соат давомида эришилади ва 0,5 нг/мл дан ва 1,3 нг/мл дан камроқни ташкил қилади. Плазмада ярим парчаланиш даври (Т1/2) 3 соатни ташкил қилади. Асосий буйраклар орқали, 60-70% ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Аллергик конъюнтивитларда қўлланади.

Маҳаллий қўлланади. Қўллашдан олдин флаконни чайқатиш керак. Катталар ва 3 ёшдан ошган болалар: конъюнктивал қопчага 1 томчидан кунига 2 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги 4 ойгачани ташкил қилиши мумкин.

Маҳаллий. Айрим ҳолларда (5% дан камроқ): кўришни ноаниқлиги, кўзларда ачишиш ва оғриқ, кўз ёши оқиши, кўзларда ёд жисм ҳисси, конъюнктива гиперемияси, кератит, ирит, қовоқларни шиши. 0,1-1% ҳолатларда ҳолсизлик, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, фарингит, ринит, синусит, таъм билишни ўзгариши кузатилади.

Препаратнинг компонентларига индивидуал юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Препарат 3 ёшдан кичик болаларда, шунингдек ҳомиладорлик ва лактация даврида, “қуруқ кўз” синдромида ва шох парда патологиясида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Зарурати бўлганида бошқа маҳаллий офталмологик препаратлар билан мажмуада қўлланиши мумкин. Бундай ҳолларда уларни қўллаш орасидаги интервал камида 5 минутни ташкил этиши керак.

ОЛОПАН консервант бензалконий хлориди сақлайди, у контакт линзалар томонидан сўрилиши мумкин. Препаратни томизишдан олдин линзаларни ечиш ва препарат томизгандан камида 20 минутдан кейин такроран тақиш керак. Эритмани ифлосланишидан сақланиш учун, пипетка учи билан бирон-бир юзаларга тегиш мумкин эмас. Агар препаратни қўллагандан кейин пациентда кўриши вақтинча пасайса, у тикланмагунча ательени бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ҳомиладор аёлларга фақат, пациент учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандигина буюриш мумкин. Педиатрияда қўлланиши 3 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш бўйича етарли тажриба йўқ. ОЛОПАН 3 ёшдан ошган болаларда катталардаги дозаларда ишлатилиши мумкин. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Агар препаратни қўллагандан кейин пациентда кўриши вақтинча пасайса, у тикланмагунча ательени бошқариш ва диққатни юқори жамлашни талаб этувчи фаолият турлари билан шуғулланиш тавсия этилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Герметик беркитилган ҳолатда, қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Маҳаллий қўлланилганда дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам. Кўзларга препаратнинг ортиқча миқдори тушганида кўзларни илиқ сув билан ювиш керак.

Рецепт бўйича

Тегишли маркировкага эга, сиғими 5 мл бўлган пластик флакон-томчилагич. 1 флакон ва қўллаш бўйича йўриқномасини сақловчи картон қути.

Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб: 2 йил; Флакон очилгандан кейин: 28 кун.