Октолипенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: тиоктат кислотаси (α-липой кислотаси) 100% моддага қайта ҳисобланганда – 300 мг ёрдамчи моддалар: калций гидрофосфати – 23,7 мг, қайта желатинланган крахмал –     21,0 мг, коллоид кремний диоксиди (аэросил) – 1,8 мг, магний стеарати – 3,5 мг, қаттиқ желатин капсулалар – 97,0 мг [титан диоксиди (Е 171) – 2,667%, хинолин сариғи (Е 104) – 1,839%, қуёш шафағи сариқ бўёвчиси (Е 110) – 0,0088%, тиббий желатин – 100% гача].

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиоктат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Октолипен

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик восита.

Дори шакли:

капсулалар

Қаттиқ, сариқ рангли тиниқ бўлмаган желатин капсулалар №0. Капсуланинг ичидагиси – оч-сариқ ёки сариқ рангли кукун. Оқ рангли доғлар бўлишига йўл қўйилади.

метаболик восита.

A16AX01

Ичга қабул қилинганида тез ва тўлиқ сўрилади, овқат билан бир вақтда қабул қилиш сўрилишини пасайтиради. Биокираолишлиги – жигар орқали “биринчи ўтиши” самараси оқибатида 30-60%. Плазмада максимал концентрацияга эришиш вақти (ТCмах) –                 25-60 минут. Жигарда ён занжирларининг оксидланиши ва конъюгацияланиши йўли билан метаболизмга учрайди. Тиоктат кислотаси ва унинг метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади (80-90%). Ярим чиқарилиш даври – 20-50 минут. Умумий плазма клиренси – минутига 10-15 мл ни ташкил этади.

– диабетик полинейропатия; – алкоголли полинейропатияда қўлланади.

Ичга, 600 мг (2 капсула) дан кунига 1 марта буюрилади. Овқат қабул қилишдан 30 минут олдин чайнамасдан ва етарли миқдордаги сув билан, оч қоринга қабул қилинади. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор белгилайди.

Аллергик реакциялар: эшакеми, тизимли аллергик реакциялар (ҳатто анафилактик шок ривожланишигача) бўлиши мумкин. Гипогликемия симптомлари (глюкозани ўзлаштирилишини яхшиланиши туфайли) ривожланиши мумкин. Ичга қабул қилинганида диспептик кўринишлар, шу жумладан қусиш, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик (тиоктат кислотаси ва препаратнинг компонентларига), ҳомиладорлик ва эмизиш даври (препаратни қўллашнинг етарли тажрибаси йўқлиги туфайли), 18 ёшгача бўлган болаларда (қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган) қўллаш мумкин эмас.

Инсулин ва бошқа перорал гипогликемик воситалар билан бир вақтда қабул қилинганида, гипогликемик самарасини кучайиши кузатилади. Тиоктат кислотаси эрталаб қабул қилинганидан сўнг темир, магний препаратларини шунингдек сут маҳсулотларини (уларда калций борлиги сабабли) пешиндан сўнг ёки кечқурун истеъмол қилиш тавсия этилади. Этанол тиоктат кислотасининг терапевтик самарадорлигини пасайтиради.

Қандли диабети бўлган беморларда, айниқса даволашнинг бошида, қонда глюкозанинг концентрациясини тез-тез назорат қилиш керак. Айрим ҳолларда гипогликемик воситаларнинг дозаларини пасайтириш талаб қилинади. Даволаш вақтида алкогол истеъмол қилишдан қатъий сақланиш керак, чунки алкоголнинг таъсирида тиоктат кислотасининг терапевтик самараси сусаяди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда тиоктат кислотасини қўллашнинг клиник тажрибаси етарли эмаслиги туфайли, препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Репродуктив токцикликнинг текширишлари фертилликка, ҳомилани ривожланишига нисбатан хавфлар ва препаратнинг бирон-бир эмбриотоксик хусусиятларини аниқламаган. Тиоктат кислотасини кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқлиги туфайли Октолипен® препаратини лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири махсус ўрганилмаган. Транспорт воситаларини ҳайдаганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: бош оғриғи, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: симптоматик. Махсус антидоти йўқ.

Рецепт бўйича

Капсулалар 300 мг дан. 10 капсуладан контур уяли ўрамда. 3 ёки 6 контур уяли ўрам давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.