Оксибрал™рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: винкамин – 30,0 мг; ёрдамчи моддалар: қанд гранулалари (Неутрес Таилле 20) – 166,8 мг, лактоза – 17,5 мг, А Тури (Эудрагит Л 100) метакрил кислотаси – 3,6 мг, повидон 3,3 мг, шеллак – 1,3 мг, талк – 7,5 мг. капсула қобиғининг таркиби: капсуланинг танаси – желатин 100% гача етарли миқдорда; капсуланинг қопқоғи – эритрозин (Е127) 0,0333%, индигокармин (Е132) 0,3191%, желатин 100% гача етарли миқдорда.

Тасир этувчи модда(ХПН):

винкамин

Препаратнинг савдо номи:

Оксибрал™

Фармакалогик гуруҳи:

Бошқа периферик вазодилататорлар.

Дори шакли:

аста-секин ажралиб чиқадиган капсулалар

қаттиқ желатин капсулалар, капсула танасининг ранги-табиий, тиниқ, капсула қопқоғининг ранги-кўк. Капсула ичидагиси – оқ рангли микрогранулалар.

Бошқа периферик вазодилататорлар.

S04AX07

Сўрилиши Винкамин ёғда эрувчан бирикма сифатида, меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Қон  плазмасидаги максимал концентрациясига препарат ичга қабул қилинганидан кейин 1-2 соатдан сўнг ва вена ичига юборилгандан кейин 28-40 минутдан сўнг эришилади. Тақсимланиши Винкамин тўқималарда кенг тақсимланади ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали яхши ўтади. Метаболизми Винкамин асосан жигарда метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Винкамин буйрак орқали чиқарилади.

Оксибрал™ аста-секин ажралиб чиқадиган капсулалар препарати бош мияда қон айланишини метаболик эҳтиёжларига мувофиқ равишда нормаллаштириш ва мослаштириш, шунингдек бош миянинг ҳамма функцияларини яхшилаш, бошқариш ва сақлаб туриш учун қўлланади, бу жисмоний ва интеллектуал иш қобилиятини яхшиланиши билан ифодаланади. Кекса ёшдаги пациентларда бош мия томонидан бузилишлар: – хотирани пасайиши; – диққатни жамлашни бузилиши; – диққат ва англашни бузилишлари. Дегенератив трофик бузилишлар: – қандли диабет, – атеросклероз, Бош миянинг ўткир шикастланишининг оқибатлари: – жароҳатдан кейинги ҳолат; – импульсдан кейинги ҳолат; – гипертензив энцефалопатия. Бош айланиши, вертиго қон томирлари патологияси оқибатидаги бош оғриғи ва меньшевизм.Қон томирлари патологияси оқибатидаги эшитишни бузилишлари.Қон томирлари патологияси оқибатидаги кўришни бузилишлари.Руҳиятни бузилишлари: – вақтга ва маконга боғлиқ ориентация қилиш бузилишлари, – кайфиятни бузилишлари, – цереброваскуляр бузилишлар, хусусан бош мия ишемиясида қўлланилади. Интелектуал қобилиятни яхшиланишида қўлланади.

Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Катталар (18 ёшдан катта) ва кекса ёшдаги пациентлар: 1 капсуладан суткада 2 марта буюрилади. Болалар Оксибрал™ аста-секин ажралиб чиқадиган капсулалар  препарати  болаларда қўллаш тавия қилинмайди. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар Тегишли маълумотлар йўқ. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар Жигар функциясини ёмонлашиши кузатилмаган бўлсада, винкамин билан узоқ муддат даволанганда мониторингни ўтказиш лозим.

Клиник тадқиқотларда олинган маълумотлар Тегишли маълумотлар йўқ. Пострегистрацион маълумотлар. Ножўя дори реакциялари МедДРА аъзолар тизими синфи  ва учраш тезлигига қуйида санаб ўтилган Учраш тезлиги қуйидагича аниқланади: жуда тез-тез (>1/10), тез-тез (>1/100 , аммо <1/10) tez-tez emas (>1/1000, аммо <1/100) kam hollarda (>1/10000, аммо >1/1000) жуда кам ҳолларда (<1/10000) номаълум (мавжуд маълумотларга асосан баҳолашни иложи йўқ). Руҳиятни бузилишлари: номаълум: аҳамияциз психоактив самаралар. Юрак томонидан бузилишлар: номаълум: ҚТ интервалини узайиши, “пируэт” турдаги полиморф юрак қоринчалари тахикардияси (Маҳсус кўрсатмалар ва Дориларнинг ўзаро таъсирлари бўлимларига қаранг) . Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: номаълум: кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, диарея, қабзият, оғизни қуриши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан номаълум: эритема, қичишиш.

Оксибрал™ аста-секин ажралиб чиқадиган капсулалар препаратини қуйидаги ҳолатларда: Интракраниал ўсмаларда (ёки бош миянинг ички босимини ошиши билан боғлиқ бўлган касалликларда); тиришиш синдромида;бош мияда қон айланишини ўткир бузилишларида;юрак аритмиясида;электролит мувозанатни оғир бузилишларида (гипокалиемия ёки гипокалциемия);винкаминга ва препаратнинг ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Юрак аритмиялари Винкаминни гипокалиемия ва ҚТ интервалини узайишида қўллашдан сақланиш лозим, чунки бу бузилишлар  юрак қоринчаларининг аритмиясини ривожланишига олиб келувчи омиллар ҳисобланади (Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар, Дориларнинг ўзаро таъсирлари, Ножўя таъсирлари бўлимларига қаранг). Юрак касалликлари Винкаминни миокард инфаркти ҳолатларда, юракнинг бошқа касалликларида ёки юрак етишмовчилигида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бундай ҳолатларда кичик бошланғич дозалар хамда клиник ҳолатларни ва ЭКГни назорат қилиш тавсия қилинади. Жигар функциясини  бузилиши бўлган пациентлар Жигар функциясини ёмонланиши аниқланмаганига қарамай, винкамин билан узоқ муддат даволанганда мониторинг ўтказиш лозим. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши Фертиллик Тегишли маълумотлар  йўқ. Ҳомиладорлик Винкаминни ҳомиладорлик вақтида қўлланиши тўғрисида клиник маълумотларни йўқлиги сабабли, препаратни ҳомиладорлик вақтида, фақат агар потенциал фойда, ҳомила учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлмаса қўллаш мумкин эмас. Эмизиш даври Винкаминни эмизиш даврида қўллаш тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги туфайли, препаратни эмизикли аёлларда, фақат агар фойда, бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлмаса, қўллаш мумкин эмас. Қарор қабул қилиш, ҳаракат ва когнитив қўникмаларни талаб қилувчи вазифаларни бажариш қобилиятига таъсири. Винкамин транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилиши мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг  қўлланилмасин.

30ºС дан паст бўлган ҳароратда сақлансин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Даволаш Доза ошириб юборилган ҳолларда клиник ҳолатни ва ЭКГ ни синчков назорат қилиш, симптоматик даволаш ва ҳаётий муҳим функцияларини сақлаб туриш тавсия қилинади Винкаминнинг махсус антидоти йўқ. Кейинги даволаш клиник кўрсатмаларга ёки микрофильмлий токсикологик марказини тавсияларига (мавжуд бўлганда) мос келиши керак.

Рецепт бўйича

30 мг ли аста-секин ажралиб чиқадиган капсулалар. 10 капсуладан ПВХ/ПВДХВ дан бўлган тиниқ плёнка билан қопланган алюмин фолгали контур уяли ўрамда (блистер). 2 блистердан (2х10) қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

36 ой. Яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.