Препарат қўлланганида даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида асосан қуйидаги ножўя самаралари пайдо бўлиши мумкин: аллергик реакциялар: қичишиш, тошма, кўп терлаш; кам холларда ўта сезувчанлик, эритема, дерматит; жуда кам холларда – анафилактоид реакциялар, эшакеми, ангионевротик шиш, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми); меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, гастрит, қорин оғриғи, диарея, қабзият, метеоризм; якка холларда – стоматит, мелена, меъда ёки ўн икки бармоқ ичакда пептик яра, ярани тешилиши ёки меъда-ичак қон кетиши; жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан: сариқлик, холестаз, жигар трансаминазалари даражасини ошиши, баъзида хатто ўлим билан якунланувчи ўткир гепатит холлари бўлиши мумкин; марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, онгни чалкашиши, энцефалопатия (Рее синдроми); руҳий бузилишлар: хавотирлик хисси, асабийлик, дахшатли туш кўришлар; буйрак томонидан: шишлар, дизурия, гематурия, сийдикни тутилиши, олигурия, интерстициал нефрит ва буйрак етишмовчилигининг якка холлари; қон яратиш тизими томонидан: анемия, эозинофилия, панцитопения, пурпура ва тромбоцитопениянинг якка холлари; иммун тизими томонидан: юқори сезувчанлик реакциялари, анафилакция; нафас аъзолари томонидан: диспноэ, якка холларда – астма, бронхоспазм, айниқса ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга юқори сезувчанлиги бўлган беморларда; юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия, кам холларда- қон кетиши, оқиб келишлар, артериал босимни ўзгариши.
Шунингдек препаратни қабул қилиш вақтида кўриш аниқлигини бузилиши, астения, гипотермия, гиперкалиемия кузатилиши мумкин.