Нуклео ц.м.ф. форте rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 5 мг цитидин-5-монофосфатининг динатрийли тузини, уридин-5-трифосфатининг тринатрийли тузи, уридин-5-дифосфатининг динатрийли тузи, уридин-5-монофосфатининг динатрийли тузини, ҳаммаси бўлиб 3 мг (1,330 мг тоза уридинга тўғри келади) сақлайди; ёрдамчи моддалар: лимон кислотаси, натрий цитрати, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, маннит (Е 421)

Препаратнинг савдо номи:

Нуклео ц.м.ф. форте

Фармакалогик гуруҳи:

нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар.

Дори шакли:

капсулалар

оқ, гигроскопик кукун сақловчи мовий рангли қопқоқча ва кулранг корпусли №2 капсулалар.

нерв тизимига таъсир қилувчи воситалар.

N07XX

Суяк-бўғим (ишиас, радикулит), метаболик (алкоголли, диабетик полинейропатия), инфекцион (ўраб олувчи темиратки) невропатияларини ва Белла фалажини даволаш. Юз, уч шохли нерв, қовурғалараро невралгия, люмбагони даволаш.

Нуклео Ц.М.Ф. Форте ичга қабул қилинади. Катталар: 1-2 капсуладан суткада 2 марта. 5 ёшдан ошган болалар: 1 капсуладан суткада 2 марта. Нуклео Ц.М.Ф. Форте овқатдан олдин ёки кейин қабул қилиниши керак. Зарурати бўлганида капсулаларни қабул қилиш шифокор тавсиясига кўра 20 суткага узайтирилиши мумкин.

Таърифланмаган. Юқори сезувчанлиги бўлган шахсларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин. Препаратни қўллаш билан боғлиқ бўлган ножўя реакцияларни пайдо бўлиш ҳолларида шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратнинг алоҳида компонентларига маълум аллергик реакциялар.

Аниқланмаган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: агар шифокор фикрича она учун кутилаётган ижобий самара ҳомила/бола учун потенциал хавфдан юқори бўлса препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллаш мумкин. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти: нуклео Ц.М.Ф. Форте транспорт воситаларини бошқариш ва мураккаб механизмлар билан  ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Болалар. препарат 5 ёшдан ошган болаларда қўлланади.

Болалар олаолмайдиган жойда, 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг паст токциклигини эътиборга олиб, ҳатто тасодифан терапевтик доза ошириб юборилганида ҳам заҳарланишнинг эҳтимоли кам.

Рецепциз

15 капсуладан блистерда, 2 блистердан картон қутида.

2 йил.