Нозейлинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: нафазолин гидрохлориди               0,5 мг;

Тасир этувчи модда(ХПН):

нафазолин+хлорфенирамин,

Препаратнинг савдо номи:

Нозейлин

Дори шакли:

кўз/бурун томчилари

тиниқ, рангсиз, ҳидсиз эритма.

S01GA51

Нозейлин резорбтив таъсир кўрсатиши мумкин. Препаратнинг фармакокиетикаси бўйича маълумотлар келтирилмаган. Препарат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган, тизимли сўрилиши юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

Нозейлин қуйидагилар: ринитлар (ўткир, аллергик), синуситлар;бурундан қон кетишларда (томирларни торайтирувчи восита сифатида) тўхтатиш ва риноскопия ўтказишни енгиллаштириш учун;тошмали иситма;конъюнктивитлар (аллергик, сурункали);астенопик бузилишлар (кўриш фаолияти ошганида аккомодацияни бузилиши);баҳорги конъюнктивитлар (мажмуавий даволаш таркибида) да қўлланади.

Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган. Кўз томчилари: Катталар ва 6 ёш ҳамда ундан ошган болаларга препаратнинг тавсия этиладиган дозаси шикастланган (ёки ҳар иккала) кўзнинг конъюнктивасига 1-2 томчидан суткада 4 мартагача томизилади. Бурун томчилари: Катталар ва 6 ёш ҳамда ундан ошган болаларга препаратнинг тавсия этиладиган дозаси ҳар бир бурун йўлига 1-2 томчидан суткада 3-4 мартагача томизилади. Флакон-томчилагичнинг ичидагисини микроблар билан ифлосланишини олдини олиш учун флаконнинг учини бирор-бир юзаларга тегишидан сақланиш лозим. Препаратни томизишлар орасидаги вақтда флаконни зич ёпилган ҳолда сақлаш лозим.

Препаратнинг маҳаллий таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари: мидриаз, кўз ёшини оқиши, кўз ички босимини ошиши, гиперемияни кучайиши, таъсирланиш, дискомфорт, ачишиш, узоқ вақт давомида қўлланганида – бурун шиллиқ пардасини шиши, атрофик ринит. Препаратнинг тизимли таъсири билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари: бош айланиши, бош оғриғи, кўнгил айниши, ҳолсизлик, уйқучанлик, таъсирчанлик, артериал босимни ошиши, тахикардия.

Препаратни қуйидаги ҳолатларда: препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;артериал гипертензия;тахикардия;гипертиреоидизм;яққол атеросклероз;ёпиқ бурчакли глаукома;МАО ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш, шунингдек ҳамда улар бекор қилинганидан кейин 14 кун давомида қўллаш мумкин эмас. Нозейлинни 6 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.

Нозейлин маҳаллий оғриқ қолдирувчи дори воситаларининг сўрилишини секинлаштиради ва юзаки анестезияда уларнинг таъсирини узайтиради. МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида, нафазолинни таъсирида заҳирадаги катехоламинларни ажралиб чиқиши оқибатида, яққол артериал гипертензия кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, МАО ингибиторларини қабул қилиш фонида жигарда хлорфенираминнинг метаболизмини секинлашади, бу унинг таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин.

Нозейлин узоқ вақт давомида қўлланганида тахифилакциянинг кўринишлари (самарасини пасайиши) ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Препарат билан 5-7 кун даволангандан кейин қисқа танаффус қилиш тавсия этилади. Сурункали ринитларда препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Оғир даражадаги юрак-қон томир касалликлари, шу жумладан, юрак ритмини бузилиши, назорат қилиниши қийин бўлган артериал гипертензия бўлган пациентларга, қандли диабет билан хасталанган, ва айниқса кетоацидозга мойиллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Препаратнинг таркибига кирувчи бензалконий хлориди юмшоқ контакт линзалар томонидан сўрилиши мумкин, шунинг учун Нозейлин препаратини томизишдан олдин линзаларни ечиб қўйиш керак ва препарат инстилляция қилингандан сўнг 15 минут ўтгач яна тақиш мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда ва лактация даврида Нозейлин препаратини, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки гўдак учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши 6 ёшгача бўлган болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган. Ателье ва бошқа механимларни бошқариш қобилиятига таъсири Психомотор реакциялар тезлигига препаратни таъсир қилиши мумкинлигини ҳисобга олиб, препарат томизилган заҳоти кўриш ўткирлигини вақтинчалик пасайиши мумкинлиги туфайли, Нозейлин препаратини автотранспортни бошқарадиган ҳамда потенциал ҳавфли механизмлар билан ишлайдиган шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш тавсия этилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Флакон очилганидан кейин препарат бир ой давомида ишлатилсин!

Дозани ошириб юборилиш хавфи препарат тасодифан ютиб юборилганида (айниқса кичик ёшдаги болаларда) юзага келади ва қуйидаги симптомлар: уйқучанлик, тормозланиш, тана ҳароратини пасайиши, юрак қисқаришлари сонини секинлашиши билан намоён бўлади. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, зарурат бўлганида симптоматик даволаш буюрилади.

Рецепт бўйича берилади

Кўз/бурун томчилари 15 мл дан ҳимоя халқаси билан маҳкамланган, бураладиган ҳимоя қопқоқли ва тиқин-томчилагичли пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.