Новокаинрецепт билан

Таркиби:

1 мл қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 20 мг прокаин гидрохлориди (новокаин); ёрдамчи моддалар: хлорид кислотасининг 0,1 М эритмаси, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

прокаин

Препаратнинг савдо номи:

Новокаин

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз бўялган суюқлик.

маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

N01BA02.

Тўлиқ тизимли сўрилишга учрайди. Сўрилиш даражаси юбориш жойига (васкуляризация даражаси ва юбориш соҳасини қон айланиш тезлигига), юбориш йўлига ва дозалаш йиғиндисига боғлиқ. Парентерал юборилганида плазма ва жигар эстеразалари томонидан икки асосий фармакологик фаол метаболитлари: диетиламиноэтанол (ўртача томирларни кенгайтирувчи таъсирга эга) ва пара-аминобензой кислотасини ҳосил бўлиши билан (сулфаниламид химиятерапевтик препаратлари рақобат антагонисти ҳисобланади ва уларнинг микробларга қарши таъсирини сусайтириши мумкин) тез гидролизланади. Ярим чиқарилиш даври – 30-50 секунд, неонатал даврда – 54-114 секундни ташкил қилади. Асосан буйрак орқали метаболитлари кўринишида, 2% ками ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Ўтказувчан, эпидурал анестезияда қўлланади;

12 ёшдан катта болалар учун максимал доза – 15 мг/кг. Ўтказувчан анестезия учун –20 мг/мл (25 мл гача) эритма; эпидурал анестезия учун –       20 мг/мл (20-25 мл) эритма.

Марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, ҳолсизлик, хушдан кетиш , тиришишлар, тризм, тремор, кўриш ва эшитишни бузилишлари, нистагм, от думи синдроми (оёқ фалажи, парестезиялар), нафас мушаклари фалажи, сезувчан ва мотор блоки, субарахноидал анестезияда кўп ҳолларда респиратор фалаж ривожланади. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни пасайиши ёки ошиши, периферик вазодилатация, коллапс, брадикардия, аритмия, кўкрак қафасида оғриқ. Сийдик чиқариш тизими томонидан: ихтиёрсиз сийиш. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, ихтиёрсиз дефекация. Қон томонидан: метгемоглобинемия. Аллергик реакциялар: қичишиш, терида тошма, бошқа анафилактик реакциялар (шу жумладан анафилактик шок), эшакеми (терида ва шиллиқ қаватларда). Бошқалар: турғун анестезия, гипотермия, импотенция; стоматологияда анестезия ўтказилганида: лаб ва тилнинг сезувчанлигини йўқолиши ва парестезиялар, анестезияни узайиши.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан пара-аминобензоат кислотасига ва бошқа маҳаллий анестетикларга), 12 ёшгача бўлган болалар. Эпидурал анестезия учун: атриовентрикуляр блокада, артериал босимни яққол пасайиши, шок, люмбал пункция ўтказиш жойини инфекцияланиши, септицемия.

Умумий анестезия учун воситалар, ухлатувчи ва седатив препаратлар, наркотик аналгетиклар ва транквилизаторларнинг марказий нерв тизимига сусайтирувчи таъсирини кучайтиради. Антикоагулянтлар (ардепарин, далтепарин натрий, данапароид натрий, эноксапарин натрий, гепарин, варфарин) қон кетишларини ривожланиш хавфини оширади. Маҳаллий анестетик инекция қилинган жойга оғир металл тузларини сақловчи дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов берилганида, шиш ва оғриқ кўринишидаги маҳаллий реакцияни ривожланиш хавфини оширади. Моноаминооксидаза ингибиторлари (фуразолидон, прокарбазин, селегилин) билан бир вақтда қўллаш гипотензияни ривожланиш хавфини оширади. Миорелаксантлар таъсирини кучайтиради ва узайтиради. Прокаин наркотик аналгетиклар билан бирга буюрилганида аддитив самара аниқланади, бу орқа мия ва эпидурал анестезияни ўтказишда ишлатилади, бунда нафасни сусайиши кучаяди. Вазоконстрикторлар (эпинефрин, метоксамин, фенилефрин) маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсирини узайтиради. Прокаин дори воситаларнинг миастенияга қарши таъсирини, айниқса у юқори дозаларда ишлатилганда сусайтиради, бу миастенияни даволашни қўшимча коррекциясини талаб қилади. Холинестераза ингибиторлари (миастенияга қарши дори воситалар, циклофосфамид, демекарин бромиди, экогиоат ёдид,  тиотепа) прокаиннинг метаболизмини сусайтиради. Прокаиннинг метаболити (пара-аминобензой кислотаси) сулфаниламидларнинг антагонисти ҳисобланади. Гуанадрел, гуанетедин, мекамиламин, триметафан камзилат билан спинал ва эпидурал анестезия учун маҳаллий оғриқсизлантирувчи дори воситаларини қўллашда кескин артериал босимни пасайиши ва брадикардия хавфи ошади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Пациентларга юрак-томир, нафас ва марказий нерв тизими фаолиятини назорат қилиш талаб қилинади. Маҳаллий анестетик юборишдан 10 кун олдин  МАО ингибиторларини бекор қилиш керак. Даволаниш даврида автотранспортни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни, шунингдек психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишдан сақланиш керак. Қўллаш олдидан албатта препаратга шахсий сезувчанлик синамасини ўтказиш керак. Шуни ҳисобга олиш лозимки, маҳаллий анестезияни ўтказишда, битта ва ўша умумий доза ишлатилганида новокаиннинг заҳарлилиги, қанчалик тўйинган эритма ишлатилса, ўшанча юқорироқдир. Шиллиқ қаватлардан сўрилмайди; тери устига қўлланганида юзаки анестезиясини таъминламайди. Регионар ва маҳаллий анестезия тажрибали мутахассислар томонидан, юрак фаолиятини мониторинги ва реанимация чораларини ўтказиш учун зарур бўлган препаратлар ва тиббий ускуналарни зудлик билан қўллаш қўллашга тайёр бўлган мувофиқ равишда ўтказилиши керак. Анестезия ўтказаётган персонал, малакали ва анестезияни бажариш техникасига ўргатилган бўлиши, тизимли токсик реакциялар, нохуш кўринишлар ва реакциялар ва бошқа асоратларга ташхис қўйиш ва даволашни билиши карак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Симптомлари: тери қопламалари томонидан: тери қопламалари ва шиллиқ қаватларини оқариши, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, “совуқ” тер, нафасни тезлашиши, тахикардия, артериал босимни пасайиши, коллапсгача, апноэ, метгемоглобинемия. Марказий нерв тизимига таъсири қўрқув, галлюцинация, тиришишлар, ҳаракат қўзғалишлари билан намоён бўлади. Юрак-қон томир ёки марказий нерв тизими томонидан симптомлар пайдо бўлганида қуйидагилар талаб қилинади: – прокаинни зудлик билан юборишни бекор қилиш; – нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш; – артериал босимни, пристаньни ва кўз қорачиғи кенглигини синчков назоратини таъминлаш. Даволаш: адекват ўпка вельветяциясини тутиб туриш, дезинтоксикацион ва симптоматик терапия. Зарур бўлганда – умумий реанимацион муолажаларни (шу жумладан сунъий ўпка вельветяциясини ўтказиш). Агар тиришишлар 15-20 секунддан кўп давом эца, уларни вена ичига диазепам юбориш билан бартараф қилинади (5-20 мг).

Шифокор рецепти бўйича берилади

3 йил.