НОВEКС Ибупрофенрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100 мг ибупрофен (БФ); ёрдамчи моддалар: сахароза, метилпарабен, пропилинпарабен, натрий бензоати, лимон кислотаси, ксантин камеди, натрий сахарин, аэросил 200, твин 80, сорбитол эритмаси, сариқ бўёвчиси, аспартам, апелсин ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ибупрофен.

Препаратнинг савдо номи:

НОВEКС Ибупрофен

Фармакалогик гуруҳи:

ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ).

Дори шакли:

суспензия

тўқ сариқ рангли, апелсин таъмли, гомоген суспензия

ностероид яллиғланишга қарши восита (НЯҚВ).

M01AЕ01

Ичга қабул қилинганда НОВEКС Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан деярли тўлиқ сўрилади. Овқатни бир вақтда қабул қилиш сўрилишни секинлаштиради. Препарат жигарда метаболизмга учрайди (90%). Т1/2 2-3 соатни ташкил қилади. Дозанинг 80% сийдик билан асосан метаболитлар (70%), 10% – ўзгармаган ҳолда, 20% ичак орқали метаболитлар кўринишида чиқарилади.

НОВEКС Ибупрофен кенг хавфсизлик профили билан бирга кучли иситма туширувчи, оғриқ қолдирувчи ва яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга. Препарат қуйидаги касалликларда: юқори нафас йўлларининг инфекциялари ва бошқа бузилишлар билан боғлиқ иситма;ювенил ревматоид артрит;юмшоқ тўқималарни яллиғланиши;травматик яллиғланиш ва носпецифик оғриқларда қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади. Доза бола тана вазнига боғлиқ. Иситма ва оғриқ синдромида препаратни 1 кг тана вазнига 5-10 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади. Максимал суткалик доза кг тана вазнига 30 мг дан ошмаслиги керак.

Ножўя таъсирлар кам кузатилади, аммо қуйидаги ножўя самаралар пайдо бўлиши мумкин: Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, анорекция, қусиш, эпигастрияда дискомфортни ҳис қилиш, диарея, меъда-ичак йўлларининг эрозив ярали шикастланишлари ривожланиши мумкин; узоқ муддат қўлланганда жигар фаолиятини бузилишлари бўлиши мумкин. МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, бош айланиши, уйқуни бузилиши, қўзғалиш, кўришни бузилиши. Қон яратиш тизими томонидан: узоқ вақт қўлланганда анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз бўлиши мумкин. Сийдик чиқариш тизими томонидан: узоқ вақт қўлланганда буйрак фаолиятини бузилишлари бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар: тез-тез – терида тошма, Квинке шиши, кам ҳолларда-асептик менингит (кўпинча аутоиммун касалликлари бўлган пациентларда), бронхоспастик синдром.

Меъда-ичак йўлларининг зўрайиш босқичидаги эрозив ярали шикастланишлари;кўриш нерви касалликлари;аспирин триадаси;қон яратилишини бузилиши;буйрак ва/ёки жигар фаолиятини яққол бузилишлари;ибупрофенга юқори сезувчанлик.

НОВEКС Ибупрофен препарати ва антикоагулянтлар бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг таъсири кучайиши мумкин. НОВEКС Ибупрофенни бирга қўллаганда қонда диоксид, фенитоин, метатрексат ва литийнинг концентрациясини оширади. НОВEКС Ибупрофен препаратини диуретиклар ва антигипертензив воситалари билан бир вақтда қўлланганда охиргиларнинг самараси сусайиши мумкин. НОВEКС Ибупрофен бирга қўлланганда минерал кортикостероидлар ва глюкортикоидларнинг ножўя самараларини кучайтиради.

Жигар ва буйракнинг ёндош касалликларида, сурункали юрак етишмовчилигида, даволашни бошлашдан олдин диспептик симптомларда, бевосита жарроҳлик аралашувларини ўтказишдан олдин, анамнезида меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак йўлларидан қон кетишига ва меъда ичак касалликларига кўрсатма бўлганида, НЯҚВ ни қабул қилиш билан боғлиқ аллергик реакцияларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволаш жараёнида жигар ва буйрак фаолиятини, периферик қон манзирасини мунтазам назорат қилиш зарур.

Новекс Ибупрофенни ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг И ва ИИ уч ойлигида қўлланиши фақат она учун кутиладиган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина оқланган. Новекс Ибупрофен кўкрак сути билан оз миқдорда чиқарилади. Лактация даврида оғриқларда ва сиситмада (суткада 800 мг дан ортиқ) қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш лозим.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ва намликдан ҳимояланг.

Симптомлари: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, қулоқларни шанғиллаши, метаболик ацедоз, кома, ўткир буйрак етишмовчилиги, артериал босимини пасайиши, брадикардия, тахикардия. Даволаш: меъдани ювиш (фақат қабул қилингандан кейин 1 соат давомида) фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, ишқорий суюқлик, жадаллаштирилган диурез симптоматик даволаш ўтказилади.

Шифокор рецепциз берилади

Препарат 120 мл дан қахрабо рангли, қалпоқчали, болалардан ҳимоялаш учун қулфча билан таъминланган шиша флаконда; 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.

3 йил.