Новекс Амброксолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 15 мг амброксол гидрохлориди (БФ); ёрдамчи моддалар: сорбитол эритмаси, глицерин, пропиленгликол, метилпарабен, сукралоза, натрий цитрати, лимон кислотаси, пропилпарабен, арпабодиён ароматизатори, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

амброксол гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Новекс Амброксол

Фармакалогик гуруҳи:

муколитик восита.

Дори шакли:

сироп.

тиниқ, рангсиз, арпабодиён хушбўйили суюқлик.

муколитик восита.

R05CB06

Нафас йўлларининг қовушқоқ балғамни ажралиши билан кечувчи қуйидаги ўткир ва сурункали касалликларида қўлланади: ўткир ва сурункали бронхитларпневмонияўпканинг сурункали обструктив касаллигибалғамни ажралишини қийнлашиши билан кечувчи бронхиал астмаброхоэктатик касаллиги.

Препаратнинг муколитик самараси кўп миқдорда суюқлик қабул қилинганда намоён бўлади. Шунинг учун даволаш вақтида кўп миқдорда суюқлик истеъмол қилиш тавсия қилинади. Сиропни, илова қилинган ўлчов стаканчадан фойдаланган ҳолда овқатдан кейин қабул қилиш лозим. 2 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл сиропдан суткада 2 марта (суткада 15 мг амброксол). 2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: 2,5 мл сиропдан суткада 3 марта (суткада 22,5 мг амброксол). 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 5 мл сиропдан суткада 2-3 марта (суткада 30-45 мг амброксол). 12 ёшдан ошган болалар ва катталарга: даволашнинг биринчи 2-3 кунлари 10 мл сиропдан суткада 3 марта (суткада 90 мг амброксол) қабул қилиш лозим. Даволаш самарасиз бўлса катталарга сиропнинг дозасини суткада 2 марта 20 мл гача (суткада 120 мг амброксол) ошириш мумкин. Сўнгра 10 мл сиропдан суткада 2 марта (суткада 60 мг амброксол) қабул қилиш керак.

Меъда-ичак бузилишлар: диспепсия, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ. Респиратор, медиастинал, торакал бузилишлар: орал ёки фарингал гипестезия, оғизни қуриши ёки томоқ қуриши. Нерв тизимини бузилиши: дисгевзия (таъм сезишни бузилиши). Иммун тизимини бузилишлари: анафилактик шоккача авж олувчи анафилактик реакциялар. Тери ва тери ости клетчаткаси: ангионевротик шиш, тери тошмаси, эшакеми, қичима ва ўта юқори сезувчанликнинг бошқа турлари.

Бошқа дорилар билан ўзаро клиник аҳамиятга эга бўлган нохуш таъсирлар хақида маълумотлар мавжуд эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорликда, айниқса биринчи 28 ҳафтада, Новекс Амброксол қўлланганлиги ҳақида маълумотлар етарли эмас. Ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойликларида Новекс Амброксол препаратини шифокор кўрсатмаси бўйича, она учун даволашдан кутилган фойда ва ҳомила учун потенциал хавф синчиклаб баҳолангандан сўнг қўллаш мумкин. Новекс Амброксолни лактация давридаги аёлларда қўлланганлиги ўрганилмаган, шунинг учун Новекс Амброксол препаратини шифокор кўрсатмаси бўйича, она учун даволашдан кутилаётган фойда ва гўдак учун потенциал хавф синчиклаб баҳолангандан сўнг қўллаш мумкин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

30оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Ёруғликдан ва намликдан ҳимоялансин.

Ҳозирги кунгача одамда дозани ошириб юборилганида бирон-бир специфик симптомлар ҳақида хабар берилмаган. Тасодифан доза ошириб юборилган ҳолатлар ва нотўғри қабул қилинганлиги юзасидан ҳисобатларга асосан, бу симптомлар амброксолнинг терапевтик дозасини чегарасида учраган ножўя самаралари билан мос тушиши тўғрисида хулоса қилиш мумкин ва бу симптоматик даволашни талаб қилиши мумкин.

Шифокор рецептисиз берилади

90 мл препарат ҳимоя халқаси билан жиҳозланган, бураладиган металл қалпоқчали қаҳрабо рангли шиша флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида. 120 мл препаратни болалар очишидан ҳимояланган қалпоқчали қаҳрабо рангли шиша флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стаканчаси билан картон қутида.

3 йил.