Нова Флюрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: парацетамол – 750 мг; фенирамин малеати – 20 мг; кофеин – 30 мг; фенилефрин малеати – 10 мг. ёрдамчи моддалар: сувсиз лимон кислотаси, натрий сахарини, натрий цитрати, сахароза, сариқ сансет ФCФ бўёвчиси, апелсин таъм моддаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, хлорфенирамин малеати, сувсиз кофеин, фенилефрин гидрохлориди.

Препаратнинг савдо номи:

Нова Флю

Фармакалогик гуруҳи:

ОРЗ симптомларини бартараф этувчи восита.

Дори шакли:

ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун

оч ёки тўқ-сариқ рангли доғлари бўлган, оч-тўқ сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган апелсин таъмли кукун.

ОРЗ симптомларини бартараф этувчи восита.

N02BE71

Қуйидагиларни симптоматик даволаш (оғриқ синдроми, иситма ва ринореяни камайтириш учун);Грипп;ЎРВИ ва бошқа шамоллаш касалликларида қўлланади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, уйқуга кетишни бузилиши, юқори қўзғалувчанлик, мидриаз, кўз ички босимини ошиши, аккомодация фалажи. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал босимни ошиши, тахикардия. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, эригастрал оғриқ, оғизни қуриши, гепатотоксик таъсир. Қон яратиш тизими томонидан: анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, апластик анемия, метгемоглобинемия, панцитопения. Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдикни тутилиши, нефротоксик таъсир (папилляр некроз). Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш. Бошқалар: бронхообструктив синдром.

трициклик антидепрессантлар, МАО ингибиторлари, бета-адреноблокаторларни бир вақтда қабул қилиш;ҳомиладорлик;лактация (эмизиш);болалар ва 15 ёшгача бўлган ўсмирлар;таркибида Нова Флю препаратининг фаол моддалари бўлган бошқа дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш;парацетамол ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Препарат коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, артериал гипертензия, тиреотоксикоз, феохромоцитомада, қандли диабети бўлган беморларда, бронхиал астма, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги, қон касалликларида, наслий гипербилирубинемия (Жилбер, Дубина-Джонсон ва Ротор синдроми) бўлган пациентларда, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, ёпиқ бурчакли глаукома, простата бези гиперплазиясида эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Нова Флю билан бирга қўлланилганда МАО ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самаралари кучаяди. Нова Флю препаратини антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик препаратлар, фенотиазин ҳосилалари билан бирга қўлланилганда сийдикни тутилиши, оғизни қуриши, қабзиятни пайдо бўлиши хавфи ошади. ГКС билан бирга қўлланилганда глаукомани ривожланиш хавфи ошади. Парацетамол бир вақтда қўлланаётган диуретикларнинг самарадорлигини камайтиради. Трициклик антидепрессантлар фенилефриннинг адреномиметик таъсирини кучайтиради, галотан билан бирга буюриш юрак қоринчалари аритмиясини ривожланиш хавфини оширади. Нова Флюни гуанетидин билан бирга қўлланилганда антигипертензив самара камаяди, у ўз навбатида фенилефриннинг алфа-адреностимуляция қилувчи таъсирни кучайтиради. Нова Флюни барбитуратлар, дифенин, карбамазепин, рифампицин ва жигар микросомал ферментларининг бошқа индукторлари билан бир вақтда қўлланилганда парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини ривожланиш хавфи ошади.

Препаратни қўллаш вақтида алкогол, ухлатувчи ёки анксиолитик дори воситаларини қабул қилишдан сақланиш керак. Парацетамол сақловчи препаратларни бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Пациент, агар препаратни 3-5 кун қабул қилгандан кейин ҳолат яхшиланмаса, шифокорга мурожаат этиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилган бўлиши керак. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препаратни қўллаш вақтида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Парацетамолнинг самаралари билан боғлиқ дозани ошириб юборилиши симптомлари препаратни 10-15 г парацетамолга мос келувчи дозада қабул қилинганда намоён бўлади. Симптомлари: тери қопламаларини оқариши, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, жигар трансаминазалари фаоллигини ошиши, гепатонекроз, жигар етишмовчилиги (протромбин вақтини ошиши). Даволаш: меъдани ювиш, ичга – фаоллаштирилган кўмир буюриш; симптоматик даволашни ўтказиш, дозани ошириб юборилгандан 8-9 соатдан кейин метионин ва 12 соатдан кейин Н-ацетилцистеин юбориш.

Рецепт бўйича

Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун. Бирламчи ўрам: 5 г саше пакетчаларда. Иккиламчи ўрам: 10 саше пакетчалар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.