Нош Само rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: дротаверин гидрохлориди – 0,04 г; ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, лактоза, повидон, талк, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

дротаверин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Нош-Само

Фармакалогик гуруҳи:

спазмолитик восита

Дори шакли:

таблеткалар

яшил тусли сариқ рангли таблеткалар.

спазмолитик восита

A03AD02

Препарат перорал қўлланганида меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Катта бўлмаган концентрацияларда плазма албуминлари, а- ва б- глобулинлари билан боғланади. Перорал қўлланганида қон зардобидаги максимал концентрацияси 45-60 минутда қайд қилинади. Препаратнинг метоболизми жигарда кечади. Биологик ярим парчаланиш даври – 16-22 соат. 72 соат ичида амалда организмдан чиқарилади, тахминан 50% – сийдик билан, 30% – аҳлат билан чиқарилади. Асосан метоболитлари кўринишида чиқарилади, сийдикда ўзгармаган ҳолда аниқланмайди. Йўлдош орқали ўтади.

билиар тизим касалликларида силлиқ мушакларини спазми (холецистолитиаз, холангиолитиаз, холецистит, перихолецистит, холангит, папиллит);сийдик чиқариш тизимининг силлиқ мушакларини спазми (нефролитиаз, уретролитиаз, пиелит, цистит, сийдик пуфаги тенезмлари). Ёрдамчи восита сифатида: овқат ҳазм қилиш йўллари силлиқ мушкларининг спазмида (меъда ва ўникки бармоқ ичакнинг яраси, гастрит, энтерит, колит, меъданинг кардиал сфинктери спазми ва пилороспазм, метеоризм билан кечувчи, йўғон ичакни таъсирланиш синдроми);зўриқишдаги бош оғриғи;гинекологик касалликларда (алдисменорея), ҳомиладаорлик даврида бачадоннинг кучайган тонусини камайтириш учун, хавф солувчи абортда қўлланади.

Ичга, катталарга 40-80 мг дан (40 мг дан 1-2 таблетка) кунига 3 марта буюрилади. 6 ёшгача бўлган болаларга 10-20 мг бир марталик дозада буюрилади, максимал суткалик доза – 120 мг; 6 дан 12 ёшгача –20 мг, максимал суткалик доза – 200 мг. Буюришлар сони – суткада 1-2 марта. Қўллаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: (>1/10000, < 1/1000) – ko‘ngil aynishi, qabziyat; Markaziy nerv tizimi tomonidan: (>1/10000, < 1/1000) – bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, uyqusizlik; Yurak-tomir tizimi tomonidan: (>1/10000, < 1/1000) – юракни тез уриши, артериал гипотензия, аритмия, қизиб кетиш ҳисси; Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, бурун шиллиқ қаватини шиши. Аллергик дерматоз, кучли терлаш, Квинке шиши жуда кам кузатилади. Ҳар қандай бўлмасин ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Дротаверинга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик. Жигар, буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари ва юрак етишмовчилиги, ИИ–ИИИ даражали атриовентрикуляр блокада, артериал гипотензия, глаукома, лактоза танқислиги, галактоземия ёки глюкоза – галактозани кам сўрилиш синдроми. 1 ёшгача бўлган болалар.

Дротаверин гидрохлоридини морфин билан бир вақтда қабул қилиш охиргисининг спазмоген фаоллигини пасайтиради, леводопа билан – унинг антипаркинсоник таъсирини камайтиради, ригидлик, треморни кучайтиради. Препарат спазмолитикларнинг (шу жумладан м–холиноблокаторларнинг) самарасини кучайтиради; трициклик антидепрессантлар, хинидин, новокаинамид томонидан чақирилган артериал гипотензияни кучайтиради. Фенобарбитал билан бир вақтда қабул қилиш, дротавериннинг спазмолитик таъсирини кучайтиради. Препаратни бошқа дори воситалари билан қўллаш зарурати туғилганда, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Препаратни хомиладорлик ва лактация даврида, шунингдек коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, артериал босимни (АБ) паст бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Препаратнинг бевосита силлиқ мушакларга таъсир қилиши туфайли, у холиноблокаторлар гурухи дори воситаларини қўллаш мумкин бўлмаган холатларида спазмолитик воситасида сифатида ишлатилиши мумкин (глаукома, простата безининг гипертрофияси ва бошқ). Ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолларда препаратни бекор қилиш лозим. Дротаверинни ҳомиладорлик даврида парентерал қўллаш тератоген ва эмбриотоксик таъсирларга олиб келмайди. Бироқ, дори воситаси ҳомиладорлик вақтида буюрилганида эҳтиёткорлик зарур. Керакли клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли лактация даврида буюриш тавсия этилмайди. Агарда препарат қўлланганидан сўнг беморларда бош айланиши кузатилса, улар ательени бошқариш ва юқори диққатни талаб қилувчи ишларни бажариш каби потенциал хавфли машғулотлардан сақланишлари керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирлари кучаяди, атриовентрикуляр блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи юз бериши мумкин. Даволаш: қусишни чақириш ва меъдани ювиш. Сурги воситаларни қўллаш. Пациент  шифокор кузатуви остида бўлиши керак. Даволаш – симптоматик.

Рецепциз

0,04 г таблеткалар, №10, №10 (1х10), №20 (2х10), №30 (3х10), №50 (5х10), №100 (банкаларда, флаконларда).

2 йил.