Ичга, катталарга 40-80 мг дан (40 мг дан 1-2 таблетка) кунига 3 марта буюрилади.
6 ёшгача бўлган болаларга препаратни 10-20 мг бир марталик дозада буюрилади, максимал суткалик доза – 120 мг; 6 дан 12 ёшгача –20 мг, максимал суткалик доза – 200 мг.
Буюришлар сони – суткада 1-2 марта.
Қўллаш давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Меъда-ичак йўллари томонидан: (>1/10000, <1/1000) – ko‘ngil aynishi, qabziyat; Markaziy nerv tizimi tomonidan: (>1/10000, <1/1000) – bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, uyqusizlik; Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: (>1/10000, <1/1000) – юракни тез уриши, артериал гипотензия, аритмия, қизиб кетиш ҳисси; Нафас тизими томонидан: бронхоспазм, бурун шиллиқ қаватини шиши.
Аллергик дерматоз, кучли терлаш, Квинке шиши жуда кам кузатилади.
Қандайдир ножўя реакциялар пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Дротаверинга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига юқори сезувчанлик.
Жигар, буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари ва юрак етишмовчилиги, ИИ–ИИИ даражали атриовентрикуляр блокада, артериал гипотензия, глаукома, лактоза танқислиги, галактоземия ёки глюкоза – галактозани кам сўрилиш синдроми.
1 ёшгача бўлган болалар.
Дротаверин гидрохлоридини морфин билан бир вақтда қабул қилиш, морфиннинг спазмоген фаоллигини пасайтиради, леводопа билан – унинг антипаркинсоник таъсирини камайтиради, ригидлик, треморни кучайтиради.
Препарат спазмолитикларнинг (шу жумладан м–холиноблокаторларнинг) самарасини кучайтиради; трициклик антидепрессантлар, хинидин, новокаинамид томонидан чақирилган артериал гипотензияни кучайтиради.
Фенобарбитал билан бир вақтда қабул қилиш, дротавериннинг спазмолитик таъсирини кучайтиради.
Препаратни бошқа дори воситалари билан қўллаш зарурати туғилганда, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида, шунингдек коронар артерияларнинг яққол атеросклерози, артериал босимни (АБ) паст бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Препаратнинг бевосита силлиқ мушакларга таъсир қилиши туфайли, у холиноблокаторлар гуруҳи дори воситаларини қўллаш мумкин бўлмаган холатларида спазмолитик воситасида сифатида ишлатилиши мумкин (глаукома, простата безининг гипертрофияси ва бошқ).
Ножўя таъсирлар пайдо бўлган ҳолларда препаратни бекор қилиш лозим.
Дротаверинни ҳомиладорлик даврида парентерал қўллаш тератоген ва эмбриотоксик таъсирларга олиб келмайди.
Бироқ, дори воситаси ҳомиладорлик вақтида буюрилганида эҳтиёткорлик зарур.
Керакли клиник маълумотларнинг йўқлиги туфайли лактация даврида буюриш тавсия этилмайди.
Агарда препарат қўлланганидан сўнг беморларда бош айланиши кузатилса, улар ательени бошқариш ва юқори диққатни талаб қилувчи ишларни бажариш каби потенциал хавфли машғулотлардан сақланишлари керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин
Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирлари кучаяди, атриовентрикуляр блокада, юракни тўхтаб қолиши, нафас марказининг фалажи юз бериши мумкин.
Даволаш: қусишни чақириш ва меъдани ювиш.
Сурги воситаларни қўллаш.
Пациент шифокор кузатуви остида бўлиши керак.
Даволаш – симптоматик.