Нормовен rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500 мг флавоноидлар фракцияси: 450 мг диосмин 100% модда хисобида, 50 мг гесперидин 100% модда хисобида сақловчи; ёрдамчи моддалар: натрий крахмалгликоляти (А тип), микрокристалл целлюлоза, гидроксипропилметилцеллюлоза, циклодекстрин, магний стеарати; қобиғи: Опадрй ИИ Еллоw плёнка қобиғи учун аралашма (гидроксипропилметилцеллюлоза; лактоза моногидрати; полиетиленгликол; триацетин; сариқ хинолин (Е 104); титан диоксиди (Е 171); индигокармин (Е 132), сариқ шафақ ФCФ (Е 110)).

Тасир этувчи модда(ХПН):

диосмин, геспиридин

Препаратнинг савдо номи:

Нормовен

Фармакалогик гуруҳи:

Веноз етишмовчилигини даволаш учун восита. Капиллярларни барқарорлаштирувчи восита. Биофлавоноидлар. Диосмин, мажмуалар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали, сариқдан жигарранг-сариқ ранггача бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Веноз етишмовчилигини даволаш учун восита. Капиллярларни барқарорлаштирувчи восита. Биофлавоноидлар. Диосмин, мажмуалар.

S05SA53

Дори воситасининг ярим чиқарилиш даври 11 соатни ташкил қилади. Таъсир этувчи моддани чиқарилиши асосан ичак орқали амалга оширилади. Қабул қилинган дозанинг ўртача 14% сийдик орқали чиқарилади.

Венолимфатик етишмовчилик (оёқларда оғирлик ҳисси, оғриқ, шишлар) ни симптоматик даволаш. Геморройни симптоматик даволашда қўлланади.

Перорал қўллаш учун буюрилади. Катталарга буюрилади. Венолимфатик етишмовчиликни даволаш (симптомлар: шиш, оғриқ, оёқларда оғирлик ҳисси, тунги тиришишлар, трофик яралар, лимфедема ва бошқалар). Тавсия этилган доза суткада 2 таблеткани ташкил қилади: 1 таблетка – кундузи ва 1 таблетка кечқурун овқатланиш вақтида қабул қилинади. Бир хафта қўллагандан кейин суткада 2 таблеткадан бир марта овқатланиш вақтида қабул қилиш мумкин. Сурункали геморройни даволаш Суткада 2 таблеткадан (икки марта) овқатланиш вақтида қабул қилинади. Бир хафта қўллагандан кейин суткада 2 таблеткадан бир марта овқатланиш вақтида қабул қилиш мумкин. Ўткир геморройни даволаш Суткада 6 таблеткадан 4 кун давомида, сўнгра кейинги 3 кун давомида суткада 4 таблеткадан буюрилади. Овқатланиш вақтида қабул қилинади. Таблетканинг суткалик миқдори 2-3 марта қабул қилишга бўлинади. Даволаш курси Даволаш давомийлиги қўллашга кўрсатмалар ва касалликни кечишига боғлиқ. Даволашнинг ўртача давомийлиги 2-3 ойни ташкил қилади.

Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, лоҳаслик. Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш; колит. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тошма, қичишиш, эшакеми; юз, лаб, қовоқларни чегараланган шиши. Айрим ҳолларда – Квинке шиши. Дори воситасининг таркибида сариқ шафақ ФCФ мавжудлиги туфайли аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Таъсир этувчи модда ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Ўзаро таъсир юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири ҳақида хозирча хабар берилмаган (дори воситасини қўллашнинг катта пострегистацион тажрибасини эътиборга олиб).

Ўткир геморройда ушбу дори воситасини қўллаш специфик даволашнинг ўрнини босмайди ва бошқа проктологик касалликларни даволашга тўсқинлик қилмайди. Агар қисқа даволаш курси давомида симптомлар тез бартараф этилмаса, проктологик текширувни ўтказиш ва даволашни қайта кўриб чиқиш керак. Веноз қон айланишини бузилишларида қуйидаги ҳаёт тарзлари каби тавсияларга риоя қилиш билан бирга даволашни таъминлаш самарали бўлиб ҳисобланади: Қуёшда узоқ вақт бўлиш, узоқ вақт тикка оёқда туриш, ортиқча тана вазни;Пиёда юриш ва айрим ҳолларда қон айланишини яхшилаш учун махсус пайпоқ кийиш керак.

Ҳомиладор аёлларга дори воситаси эҳтиёткорлик билан буюрилади. Қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Дори воситасининг таркибига кирувчи фаол моддаларнинг мажмуаси тератоген таъсир кўрсатмаслиги маълум; ножўя самаралар ҳақида хабар берилмаган. Дори воситасини кўкрак сутига кириши юзасидан маълумотлар йўқлиги туфайли, эмизиш даврида дори воситасини қўллашдан сақланиш керак. Мавжуд маълумотлар фаол моддаларнинг каламушлар фертиллигига таъсири йўқлигини намойиш қилади.

Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳақида хабар берилмаган.

Рецепциз

10 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 блистердан қутида.

2 йил.